Т = N n (M - M1) соат;
Бу ерда: N - бир хафтадаги ишлаш вақти, соат; N=40
n - корхонанинг ишлаш режими, смена; n=1-3
M - йил давомидаги хафталар сони, хафта
М1- йил давомидаги байрам, дам олиш кунлари, хафта хисобида
кўрсатилган.
Бош ишлаб чиқариш биноси бўлимлари ичида технологик ускуналар- нинг кетма-кет жойлашиши қабул қилинган технологик операция схемаси вариантига боғлиқ. Шу сабабли бош бино ишлаб чиқариш технологик жараёнини лойиҳалашда қуйидагилар асос бўлаб топилади:
- Жинлаш бўлимига узатилган (келтирилган) хом ашё давлат стандартларида келтирилган намлик ва ифлослик даражаси меъёрида бўлиши керак.
- Хом ашёни жин машиналарига титилган холда бир текисликда узатишини таъминланиши шарт .
- Жинлаш жараёни ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (тола, чигит) сифатига салбий таъсири камроғ бўлишини кузатиб бориш.
- Хар бир нав чигитли пахтадан режалаштирилган тола чиқишини таъминлаш.
- Толани тозалашда, чиқиндиларга йигиришга ярайдиган узун толаларнинг қўшилиб кетмаслигини назорат қилишни ташкил этиш.
-Чигитни линтерлаш жараёнига узатишдан олдин уни тукдорлигини норматив кўрсаткичда бўлишини ва тозалигини таъминлаш.
- Линтерлаш жараёнида линтнинг (момиқнинг) бир текис ва тоза бўлишини таъминлайдиган технологик ускуналардан фойдаланиш.
-Толали тайёр махсулотларни (тола, линт) тойлашда замонавий пресслаш ускуналардан фойдаланиш керак.
- Корхона сифатли маҳсулотлар чиқаришда замонавий, илғор технологик жараёнларини жорий этиш ва автоматик равишда бошқаришни қўллаб -қувватлаш керак.
Чигитли пахтани жинлашда, чигитини линтерлашда ва тайёр махсулот ларни тойлашда Республика илмий русумзи “Хлопкопром”томонидан тайёрланган “Пахтани қайта ишлашнинг мувофиқлаштирилган технологияси”, (ПДҚИ 41-2002, Тошкент, 2002 ) мувофиқ қуйидаги технологик жараён схема вариант лари тавсия этилган:
Аррали жинли пахта тозалаш заводи бош ишлаб чиқариш бинони жинлаш бўлими учун:
Do'stlaringiz bilan baham: |