10-маъруза мавзу: Пойдеворлар чуқурлигини белгилаш


Яхлит темир бетон плиталар


Download 19.67 Kb.
bet3/3
Sana04.02.2023
Hajmi19.67 Kb.
#1163122
1   2   3
Bog'liq
10-Маъруза - 2023-02-03T084234.417

Яхлит темир бетон плиталар
.Баъзан замин грунтларининг кўп юк кўтара олмаслиги ва пойдеворга жуда катта куч таъсир этиши натижасида бир бири билан бирлашиб кетиш холлари юз беради.Бундай холларда пойдеворни яхлит темир бетон плита шаклида лорйихалаштириш мақсадга мувофиқ.
Яхлит темир бетон плиталар ер ости сувлари сатхидан пастда ўрнатилганда, улар бино ертўласига сув ўтказмаслиги ва иншоот турлича чўкишини маълумдаражада камайтириш билан характерланади.
Яхлит темир бетон плиталардан ташкил топган пойдеворларнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат.
а) бино ва иншоотларнинг умумий мустахкамлиги тахминланади.
б) бино ва иншоотларнинг бир хил чўкиши тахминланади.
в) қурилиш ишларини олиб бориш анча енгиллашади.
г) ер қазиш ишлари енгиллашиши билан бирга ер ости сувларини иншоот заминидан четлашиш ишларига эхтиёж қолмайди.
д) агар пойдевор конструкцияси ичи ғовак плиталардан ташкил топган бўлса, бу ғоваклар турли ер ости коммуникацияларини ўтказиш учун хизмат қилади.
Тайёр йиғма пойдеворлар.
Қурилиш практикасида заводларда тайёрланадиган йиғма буюмларни ишлатиш йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Шу қаторда хозирги вақтда темир бетон заводлари турли хил пойдевор блокларини ишлаб чиқараяпти, бу буюмлар қурилишда жуда қўл келаяпти.
Бундай йиғма пойдевор блокларини ишлатиш асосан қурилиш ишларини тезлатишга ва механизациядан унумли фойдаланишга олиб келади.Бунда пойдевор йиғиш таннархи 15-20%, мехнат харажати эса 3- 4 мартадан кўпроқ камайишига эришилади.
Тайёр пойдеворлар блокларини монтаж қилиш йил фаслининг барча ойларида олиб боилиши мумкинлиги хисобга олинса, бу турдаги пойдеворларнинг тайёр блокларини зич, ёки орасини очиқ қилиб жойлаштириш мумкин.
Download 19.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling