10-маъруза мавзу: Пойдеворлар чуқурлигини белгилаш
Download 19.67 Kb.
|
10-Маъруза - 2023-02-03T084234.417
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.2.Грунт қатламининг музлаши
10-МАЪРУЗА МАВЗУ: Пойдеворлар чуқурлигини белгилаш. 10.1.Умумий тушунчалар. 10.2.Грунт қатламининг музлаши. 10.3.Пойдеворлар турлари. Пойдевор чуқурлиги қуйидагиларга амал қилган холда танланади: -қурилиш олиб борилаётган райондаги ер қатламининг музлаши; -қурилиш майдонининг геологик ва гидрогеологик шарт шароитлари( грунтларни турлари ва уларнинг физик хоссалари, ер ости сувларининг сатхи ва уларнинг қурилиш даврида ҳамда иншоотдан фойдаланиш даврида бўладиган ўзгаришлари. -иншоот заминига юқоридан таъсир этувчи юкнинг тури ва қиймати -бино ва иншоотнинг вазифаси, конструкция турлари ва уларга қўйиладиган талаблар, ертўла чуқурлиги, турли ер ости коммуникациялари ҳамда турли ускуна ва механизмлар пойдеворлари. -лойихалаштирилаётган иншоотга яқин турган бино ва иншоотлар пойдеворларининг чуқурлиги. 10.2.Грунт қатламининг музлаши. Ер устки қатламининг қиш даврида музлаши маълумгеологик ва гидрогеологик шароитларда,грунтларнинг хажмий кенгайишига олиб келиши мумкин бўлгандагина пойдевор чуқурлигини танлашда хисобга олинади. Грунт музлаганда уларнинг хажми кенгайишига олиб келадиган асосий фақатгина грунт бўглиқларидаги сувнинг музлаши бўлибгина қолмай, балки музлаш жараёнида грунт бўшлиқларидла сувнинг кўпайиши ҳамдир. Намликнинг грунт чуқур қатламларидан унинг музлаш чегарасига сурилиш тезлиги грунт сувлари билан музлаш чегараси орасидаги масофа камайиши билан ортиб боради.Грунт музлаганда хажмий кенгайиши хусусияти барча грунтларга хос эмас. Йирик шаклдаги синиқ майда тошли хамда йирик ва ўртача катталикдаги қумли грунтлар музлаганда улар хажмий кенгаймайди, чунки улардаги музлаган сувнинг хажмий кенгайиши фақтгина боғланмаган холатдаги сувда бўлиб,у эса грунтнинг умумий хажмига таъсир этмайди. Бунинг аксича, майда заррачали қумлар, чангсимон ва айниқса лойли грунтлар ( қумоқ , қумлоқ тупроқ, лой) ўзида намликни капилляр кўтариш қобилиятига эга бўлгани хамда грунт заррачалари орасида ва сиртида кўп миқдорда боғланган намликни сақлагани учун музлаганда хажмий кенгайиш хусусиятига эга. Лойихалаш практикасида ер устки қатламининг музлашини хисобга олиш учун грунт музлашининг норматив қатлами деган тушунча қўлланилади.Грунт музлашининг норматив қатлами Нн учун қурилиш олиб бориладиган районда грунтнинг очиқ қордан тозаланган майдонда олиб борилган кўп йиллик кузатишлар натижасида белгиланган ер сотки қатламининг энг чуқур музлашининг ўртача қиймати қабул қилинади. Пойдевор лойихалашда грунт музлашининг норматив қатлами қуйидаги йўллар билан аниқланади: қурилиш майдонида олиб борилган кўп йиллик кузатишлар натижасида белгиланган ер устки қисми музлашининг энг юқори қиймати орқали; қурилиш майдони яқинида жойлашган метереологик бошқарманинг кўп йиллик кузатишдан олган маълумоти орқали; агар қурилиш майдонида кўп йиллик кузатишлар олиб б орилмаган бўлса , у холда грунтлар музлашининг норматив қатлами бир турдаги районлар изолиниялари орқали ажратилга махсус карталардан аниқлаш мумкин. Агар лойихалаштирилаётган бино ёки иншоот фойдаланиш даврида иситиладиган бўлса, у холда грунт музлашининг хисоблаш қатлами деган тушунча ишлатилади. Грунт музлашининг хисоблаш қатлами Нн бино ва иншоотнинг иситилишини назарда тутиб қуйидагича аниқланади: Нх= mtㆍНн ,бу ерда Нн – грунт музлашининг норматив қатлами: m t – бино ва иншоот иссиқлик режимининг ташқи девор атрофидаги грунт музлашига таъсир этиш коэффициенти: m t – коэффициентнинг қиймати (9.3- жадвалдан олинади.Х.З. Расулов) Қишда иситиладиган бино ва иншоотлар ички девор устунлари остидаги пойдеворлар чуқурлиги, одатда ер устки қатламининг музлаши хисобга олинмаган холда лойихалаштирилади. Кўпинча пойдеворнинг чуқурлигини танлаш иншоотнинг конструктив ва фойдалани шартларига боғлиқ бўлиб қолади. Бунга мисол тариқасида ертўлалик иншоотларни олсак, у холда пойдеворни ертўла чуқурлигидан пастда жойлаштириш керак бўлади. Техник шароитларга кўра пойдевор асоси ертўла полидан камида 0,5 м чуқурликда жойлашиши керак. Ер ости коммуникациялари, транспорт, иссиқлик ўтказувчи йўлакларга эга бўлган саноат иншоотларини лойихалаштирганда улар пойдеворининг чуқурлиги юқорида санаб ўтилган ткоммуникациялар чуқурлигидан пастда жойлаштириш лозим бўлади. Кўпинча бир бино ёки иншоот лорйихасида улар пойдеворига қўйилган талаб турлича бўлади, шунинг учун иншоотнинг турли қисмлари пойдеворларини турлича чуқрликда жойлаштиришга тўғри келади.Бу холда пойдеворни бир чуқурликдан иккинчисига ўтиш жойини зина шаклида жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Лойихалаштирилаётган бино ёки иншоот пойдеворини чуқурлигини танлашда албатда қўшни иншоот пойдеворини сатхи хисобга олиниши керак.Агар лойихалаштирилаётган ва фойдаланишда бўлган бинолар пойдевори турли чуқурликда жойлашадиган бўлса у холда қуйидаги шартга амал қилиш керак бўлади. Бу ерда - пойдеворлар чуқурлигидаги фарқ; l – пойдеворлар орасидаги масофа; φ – грунтнинг ички ишқаланиш бурчаги Download 19.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling