10-маъруза мавзу: Пойдеворлар чуқурлигини белгилаш


Download 19.67 Kb.
bet2/3
Sana04.02.2023
Hajmi19.67 Kb.
#1163122
1   2   3
Bog'liq
10-Маъруза - 2023-02-03T084234.417

10.3.Пойдеворлар турлари.
Қурилишда ишлатиладиган бара пойдеворларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин.
Табиий заминда саёз жойлашган пойдеворлар.
Яхлит ҳолдаги оғир пойдеворлар. Бундай пойдеворлар жуда оғир бўлган иншоотлар остида қўлланилади.( кўприк устунлари, бетондан ишланган сув омборлари, тутун мўрилари). Улар асосан бетон ва темир бетондан ясалади. Уларнинг шакли эса иншоот асос қисми шаклини такрорлайди.Агар пойдевор ўлчамлари хисоблаш бўйича иншоот ўлчамларидан катта бўлса,у холда қурилиш материалларини иқтисод қилиш мақсадида пойдеворга зина ёки қиялик шакли берилади.
Алохида турувчи пойдеворлар.
Бундай пойдеворлар саноат ва граждан бинолари алохида устунлари , электр симларини кўтариб турувчи устунлар, унча оғир бўлмаган юк кўтарувчи алохида устунлар остида қўлланилади.
Бу пойдеворлар бетон ва темир бетондан ясалади.Баъзан йирк тошлардан ва бу тошлардан ясалган бетондан ҳам тузилиши мумкин.Алохида турувчи пойдеворларни кўп юк кўтариш қобилиятига эга бўлган заминларда ёки пойдеворга унча унча оғир бўлмаган юк таъсир этганда қўллаш мақсадга мувофиқ.
Лента шаклидаги пойдеворлар.Бундай пойдеворлар бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи деворлари остига ўрнатилади.Лента шалидаги пойдеворлар йирик тошлардан, йирик тошли бетондан, бетондан ва темир бетондан ясалиши мумкин.Кўндаланг кесим бўйича бундай пойдеворлар зина трапеция шаклида лойихалаштирилади.
Баъзан лента шаклидаги пойдеворларни алохида устунлар остида хам ишлатилади.Бу эса фақатгина устунларга юқоридан жуда катта қийматли юк таъсир этганда, замин грунтлари эса у юкни кўтара олиш қобилиятига эга бўлмаганда, алохида турувчи пойдеворлар ўлчови талабга жавоб бермай жуда катта жойни эгаллаганда мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Ўзаро кесишувчи лента шаклидаги пойдеворлар.
Кўпинча алохида турувчи устунлар ости пойдеворларини лойихалашда замин грунтларининг юк кўтариш қобилияти етарли даражада бўлмайди.Бу холда бино ва иншоот конструкцияларинингтурличачўкиши туфайли лента шаклидаги пойдеворлар уларнинг мустахкамлигини тахминлай олмайди.Бундай холларда ўзаро кесишувчи лента шаклидаги пойдеворлар жуда қўл келади.
Бу пойдеворлар асосан темир бетондан ишланиб, устунлар эса уларнинг ўзаро кесишган жойигав ўрнатилади.

Download 19.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling