10. Маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш элементлари


Download 386.5 Kb.
bet2/3
Sana29.03.2023
Hajmi386.5 Kb.
#1305597
1   2   3
Bog'liq
10-мавзу

f(XюXXқ) тақсимланишга эга маҳсулотлар гуруҳи маҳсулотларнинг яроқли қисми ҳисобланади. Параметрларнинг қийматларини ката оғишларга эга бўлиши дефектларнинг мавжудлиги ёки натижада ўлчаш параметрининг қийматини белгиловчи бошланғич параметрларнинг нотўғри комбинациялари билан боғлиқ. Технологик жараённинг стабил ишлашида маҳсулотларнинг яроқли қисмининг эҳтимоллик зичлигини аниқловчи Х параметрларнинг кўриниши ва қийматининг алмашиши аҳамиятсиз. f(X) турғунлик ҳақидаги бундай тахминлар бундай параметрларнинг ката оғишларига эга бўлган маҳсулотлар учун баъзангина амалга оширилади. Шунингдек, параметрларнинг ката оғишлари ваўтиши билан ўз кўринишини ўзгартирмайдиган маълум эҳтимоллик тақсимланишларига мос равишда амалга ошади деб ҳисоблаб бўлмайди. Параметрларнинг катта оғишларининг статистик турғунлигини кутиш мушкул, чунки бу оғишларни келтириб чиқарувчилар ниҳоятда специфик характерга эга бўлиши мумкин.
Жуда кўп, лекин албатта, ҳар доим ҳам эмас, маҳсулотларнинг яроқли қисми нормал ёки логарифмик нормал тақсимланишга яқин бўлган тақсимланишга эга бўлади. Масалан, тенг ўлчамли тақсимот қонунига эга гармоник сигнал амплитудасини тасодифий вақт моментларида ўлчаш натижалари арксинус қонуни бўйича тақсимланади.












3. Расм. Тайёрлаш хатоликларининг назорат натижаларига таъсири


Маҳсулотларнинг яроқли қисмларининг таксимланиши кўп қиррали бўлган ҳоллар учратилади. Кўп қирралилик турли иш режимларига эга бўлган икки технологик занжирнинг ишлаши натижасида олинадиган бошланғич маҳсулотларнинг аралашуви натижасида олиниши мумкин. 2-расмда кўрсатилганидек гистограмма кўринишдан чиқиб, «бузилишлар» ни биринчи яқинлашишда учта гуруҳ (тур) га бўлиш мумкин. 3-а, расмда технологик жараён тўғриланган ва маҳсулотни яроқли қисмининг сифатини тавсифловчи параметрларнинг қийматлари рухсат этилган Хр.ю – Хр.к интервал чегараларида ётувчи идеаллаштирилган ҳолат кўрсатилган. Параметрлари кўп оғишларга эга маҳсулот йўқ.
Маҳсулотнинг яроқли қисмининг тақсимланиши рухсат этилган майдонннинг чегарасидан бир томонга қанчалик кўп сурилса, яъни маҳсулотнинг аҳамиятли қисми рухсат этилган чегаранинг яқинида бўлса ёки ҳатто ундан ошиб кетса I тур «бузилиш» тузилади (3,б- расм). II тур «бузилишлар» мавжуд бўлганда параметр қийматларини тақсимланишининг эҳтимоллий зичлиги ҳам аналитик кўриниш f(Xҳ) га эга бўлади, лекин Х≠Х*. II тур «бузилиш» элементларнинг кўпроҳ қисми ё рухсат этилган Хр.ю –Хр.к интервал чегараларидан чиқиб кетганда ё интервал чегараларининг яқинида ётган қийматларга эга бўлганда ўлчаш параметрларининг қийматларини ёйилиши тез ошиб кетишини тавсифлайди. II тур «бузилишлар» ҳолатидаги f(Xҳ) эҳтимолий зичлигининг графиги 3,в- расмда тасвирланган. Ниҳоят, 3,г-расмда III тур бузилишлар ҳолатидаги эҳтимолликнинг тақсимланиши учун f(Xҳ) зичлик графиги кўрсатилган. Бу ерда ҳам маҳсулотнинг яроқли қисмини тақсимланиш зичлигининг кўриниши тахминан идеаллаштирилган ҳолатдагидек (3,а-расм), бироқ параметрларининг қиймати кўп оғишларга эга маҳсулотларнинг сони кескин ошиб кетади. Агар бундай маҳсулотларнинг сонини nt билан, уларнинг мос чиқиш вақтидаги тақсимланиш эҳтимоллиги зичлигини эса ft (X) билан белгиласак, унда умумий эҳтимолий зичлик суперпозиция f(X)=(1–nt)f(Xҳ)+ntft(X)кўринишида келтирилади. Амалиётда ушбу «бузилишлар» турли комбинацияларда учраши мумкин. Масалан, технологик жараённинг меъёрий ишлаши бузилиши бир вақтда II ва III тур «бузилишлар» га олиб келиши мумкин. Бошқа бирор бузилишларнинг принципиал турлари ҳам бўлиши мумкин. Технологик жараённи созлаш ишларига тўхтатиш учун рационал қарорларни берувчи математик назарияни қуриш учун бузилишларнинг турларини аниқлаштириш зарур.
Тайёрлаш хатолиги ГОСТ 16.304—74 га мувофиқ маҳсулотларнинг назорат қилинадиган параметрларининг ҳақиқий қийматини ўлчаш катталиклари бирлигида ифодаланган параметрларнинг номинал (топшириқ) қиймати Хном дан қанчалик оғишини билдиради:
Δтай =ХҳХном.
Рухсат этилган соҳадаги носимметрик тақсимланишларда назорат қилинаётган параметрнинг номинал қиймати ўрнига носимметрик рухсат этилган соҳа марказида жойлашган қиймат бўйича унинг қийматига тенг катталик қабул қилинади. Масалан, вал диаметрининг номинал қиймати   мм нинг ўрнига   мм қабул ҳилинади.
Тайёрлаш хатолигининг пайдо бўлишига қуйидаги кўп сонли технологик факторларнинг таъсирлари сабаб бўлади: жиҳоз ва асбобларнинг тайёрланиш сифати, мажмуавий маҳсулот ва тайёрланмаларнинг шакл ва ўлчамларининг тарқалиши, хом ашё ва ярим фабрикатларнинг параметрларини ўзгариши, тайёрлаш режимининг ностабиллиги, жиҳозларни созлашдаги хатоликлар ва шу кабилар.
Ўзгармас шароитларда маҳсулот тайёрлаш кузатилганда, маҳсулотнинг назорат қилинадиган параметрларининг ҳақиқий қийматларининг тарқалиши (сочилиши) мавжудлиги ва энг муҳими тайёрлаш хатолигининг ҳам ўзгаришининг мавжудлиги аниқланди. Тарқалиш майдонида ўлчаш хатолиги жуда кичик бўлган шароитда маҳсулотларнинг алоҳида намуналарининг назорат қилинадиган параметрларини ўлчаш натижалари бўйича тарқалиш ҳақида мулоҳаза қилинади.

4. Расм. Нуқтали диаграммани қуриш


Тарқалишларни акс эттиришда нуқтали диаграммалардан фойдаланиш мумкин. Бунда абцисса ўқи t маҳсулот тайёрлашнинг тартиб рақамларига эга бўлган нуқталардан, ордината эса натижаларнинг рақамли қийматларидан ташкил топади (4-расм).
Систематик хатолик бир созланишли жиҳозларда тайёрланган маҳсулотлар партияси учун ўзгармас бўлиб, f(Xҳ) эҳтимолий зичликнинг тақсимланиш эгри чизиғига таъсир қилмайди, лекин гуруҳланган марказни (тарқалишни) систематик хатоликка тенг миқдор Δстай=атех га силжитади. Қонуният бўйича ўзгарувчи хатоликлар тарқалиш диапазонини оширади ва тақсимланиш эгри чизиғининг шаклига таъсир қилади. Систематик ташкил этувчи тез – тез тасодифий хатоликларнинг тарқалиш соҳасидан чиқиб кетади, шунинг учун тасодифий хатоликларнинг нормал қонунларда хатоликларнинг йиғиндиси Δ∑тайс тай + тай нормалдагидан фарқ қилади.
Умумий тарқалишлар соҳасининг систематик хатоликлари   кўйидагича бўлиши мумкин: систематик хатоликларнинг ўртача бошланғич қиймати а0; систематик ташкил этувчининг ўзгариши bТб, бу ерда b – тасодифий аргумент (фактор) нинг кўриб чиқилаётган интервали (tб tс) да оний тарқалиш марказининг ўзгариш тезлиги, чунки Tб=tсtб. Унда
 .
Хатоликларнинг тақсимланишининг турли қонунларида тарқалиш соҳасини аниқлаш учун ГОСТ 16.467—70 қуйидаги боғлиқликлар жадвалини тавсия этади (1-жадвал). l; l1; l2 коэффициентлар (2-жадвал) боғликликдан танланади, бу ерда ва – сўнгги ва биринчи оний танланмаларнинг ўрта арифметиги, чунки умумий танланмадаги оний танланмаларнинг миқдори орада созланадиган даврлар ҳисобига 10 дан ошиб кетмаслиги, оний танланмада маҳсулотлар сони эса 5 дан 20 тагача бўлиши керак.
Тарқалиш тавсифлари учун ГОСТ 16.467—70 да тарқалиш кўрсаткичи Кр =  тай келтирилган, бу ерда Δтай – маҳсулотга рухсат, ГОСТ 16.304—74 да эса кўрсаткич Ктех= техтай. Стабиллик кўрсаткичлари ГОСТ 16467—70 да регламентлаштирилган: тарқалиш марказининг силжиши Км=  , оралиқда созланиш стабиллиги Ко.с = kтех/ 1тех, бу ерда kтех ва 1тех– сўнгги ва биринчи оний танланмаларнинг ўрта квадратик оғишлари.
Технологик жараёнларнинг аниқлигини баҳолаш усуллари ГОСТ 16.305—74 ва ГОСТ 16.306—74 ларда ўрнатилган бўлиб, улар: тайёрлаш жараёнининг мантиқий таърифи ва назорат қилинадиган параметрнинг рухсат этилган соҳаси чегараларини кўрсатиш аниқлиги.
1.Жадвал

Download 386.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling