10 Мавзу ׃ Алкенлар


Download 435 Kb.
bet4/9
Sana27.03.2023
Hajmi435 Kb.
#1299509
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Тема 2 Алкенлар, алкинлар ва аренлар (1)

Алкенларнинг изомерияси. Алкенлар молекуланинг тузилишига қараб уч хил изомерияга эга бўлади.
Углерод занжиридаги қўшбоғнинг турлича жойланишидан.
Углерод занжирининг тармоқланишидан. 
СН2 = СН – СН2 – СН3 СН3 – СН = СН – СН3
бутен-1 бутен-2
СН2 = С – СН3 СН3 – СН – СН = СН2
| |
СН3 СН3
2-метил-пропен-1 3-метил-бутен-1
Алкенларнинг учинчи хил «цис- ва транс» изомерларига эътибор беринг!
«Цис- ва транс-» изомерларда атомлар ёки атомлар группа ларининг фазода қандай жойлашганлигига (геометриясига) боғлиқ.
Агар углерод атомларидаги водород атомлари текисликнинг бир томонида жойлашган бўлса, цис- изомер, қарама-қарши томонида жойлашган бўлса транс- изомер дейилади.
Н Н Н СН3
\ / \ /
C = C C = C
/ \ / \
CH3 CH3 CH3 H
цис-бутен-2 транс-бутен-2
3. Алкенларнинг олиниш усуллари.
1. Нефтни қайта ишлаш вақтида чиқадиган газлардан олинади.
2. Лабораторияда спиртлардан ( температура остида) сульфат кислота иштирокида олинади:
СН3-СН2ОН + НОSО3Н __________> СН3-СН2ОSО3Н + Н2О
СН3-СН2ОSО3Н ___________> СН2 = СН2 + Н2SО4
Саноатда ҳам олефинлар спиртлардан сувни ажратиб олиш дегидратланиш усули билан синтез қилинади.
3. Дигалоид алканлардан рух металли таъсирида олинади:
СН2Сl – СН2Сl + Zn __________> СН2 = СН2 + ZnСl2
4. Алкинларга Рt ва Рd катализаторлари иштирокида водород бириктириб олинади:
СНС–СН3 + Н2 _________> СН2=СН–СН3
5. Моногалогенли ҳосилаларга ўювчи ишқор таъсир эттириб олинади:
СН3-СН2Сl + КОН ________> СН2 = СН2 + КСl + Н2О
4. Физик ва кимёвий хоссалари. Олефинларнинг дастлабки уч вакили газ С5 - С18 гача суюқлик, қолганлари қаттиқ моддалардир. Молекула массасининг ортиши билан суюқланиш ва қайнаш температуралари ортади.
Алкенлар сувда умуман эримайди. Органик эритувчилар (хлороформ, бензол, эфир, углерод (IV)-хлорид)да яхши эрийди. Олефинлар молекуласида қўш боғ бўлганлиги учун кимёвий реакцияларга осон киришади. Улар учун p–боғнинг осон узилиши ҳисобига бирикиш реакциялари характерлидир.

Download 435 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling