10 Мавзу ׃ Алкенлар


Жавоб беради ва ёзиб оладилар


Download 435 Kb.
bet3/9
Sana27.03.2023
Hajmi435 Kb.
#1299509
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Тема 2 Алкенлар, алкинлар ва аренлар (1)

Жавоб беради ва ёзиб оладилар

3- босқич. Якуний (5 дақиқа)

3.1. Мавзуни умумлаштириб якунланади, мустақил ўзлаштириш учун вазифа берилади.
Углеводородларнинг табиий манбалари.

Савол берадилар, мавзу бўйича топшириқларни ёзиб оладилар

Ўқув машғулотининг технологик харитаси
1. Тўйинмаган углеводородлр. Алкенлар. Молекуласида оддий s боғлар билан бирга –боғлар сақлайдиган углеводородлар тўйинмаган углеводородлар дейилади. Тўйинмаган углеводородлар –боғларнинг сонига ва жойланишига қараб асосан 3 га бўлина-ди:
1. Алкенлар. 2. Алкинлар. 3. Диенлар
Алкенлар (этилен углеводородлари, олефинлар). Тўйинган углеводородлардан икки водород атомига кам бўлган, ўзида битта – боғ сақлаган тўйинмаган углеводородларга алкенлар дейилади. Уларнинг умумий формуласи СnН2n. Алкенларнинг биринчи вакили этилендир. Яъни: С2Н4 ёки СН2 = СН2
Этилендаги битта водород атоми метил радикалига алмаштирилса, этиленнинг биринчи гомологи пропилен СН2=СН–СН3 ҳосил бўлади. Сўнгра пропилендаги битта водород метил билан ва бирин-кетин кейинги бирикмаларда ҳам водород атоми метил радикалига алмаштирилганда алкенларнинг гомологик қатори ҳосил бўлади.
Этилен хлор билан бирикиб суюқ ёғсимон модда этилен хлорид С2Н4Сl2 ҳосил қилади. Шунинг учун этилен қатори углеводородларини олефинлар деб аталади (gar olefiant -мой ҳосил қилувчи).
2. Алкенларнинг номенклатураси ва изомерияси. Этилен углеводородларининг оддий вакиллари алканлардаги «-ан» қўшимчаси ўрнига «-илен» қўшимчаси қўшиб ўқилади:
этилен СН2 = СН2 пропилен СН2 = СН – СН3
Метанга тўйинмаган углеводород метилен –СН2- мос келиши керак эди, лекин бундай углеводород оддий шароитда мавжуд эмас. Пентандан пентилен деб аталадиган бирикма ҳосил бўлиши керак эди, лекин бундай бирикмани амилен деб аталади. Бу эса, юқоридаги қоидадан мустасно эканлигини кўрсатади.
Олефинларни рационал номенклатурага мувофиқ номлашда улар этилендаги битта ёки бир неча водород атомларининг бошқа атом ёки радикалларга алмашини-шидан ҳосил бўлган бирикма деб қаралади. Масалан, бутиленни СН3-СН2-СН=СН2 –этил этилен, амиленни СН3-СН2-СН2-СН=СН2–пропилэтилен дейилади. Алкен-лар систематик номенклатурага мувофиқ тўйинган углеводородлар сингари айтилади, фақат «-ан» қўшимчаси ўрнига «-ен» ишлатилинади:
СН2 = СН2 СН2 =СН – СН3 СН2 = СН – СН2 –СН3
этен пропен бутен-1
СН3 – СН = СН – СН3 СН2 = С – СН3
|
СН3
бутен-2 2-метил пропен 
Занжирдаги қўшбоғ ўрнини кўрсатиш учун углерод атомлари рақамлар билан номерланади. Номерлаш занжирнинг қўш боғ яқин турган учидан бошланади.

Download 435 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling