10 Мавзу ׃ Алкенлар


Алкинларнинг номенклатураси ва изомерияси


Download 435 Kb.
bet6/9
Sana27.03.2023
Hajmi435 Kb.
#1299509
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Тема 2 Алкенлар, алкинлар ва аренлар (1)

2. Алкинларнинг номенклатураси ва изомерияси. Ацетилен қаторидаги углеводородлар рационал номенклатурага мувофиқ аталганда, уларни ацетиленни бир ёки икки водороди бошқа радикалга алмашинган ҳосиласи деб қаралади ва радикал номига ацетилен сўзи қўшиб айтилади.
НС ≡ СН НС ≡ С – СН3 СН3 – С ≡ С – СН3 Р:ацетилен Р: метилацетилен Р: диметилацетилен
С: этин С: пропин С: бутин-2
Систематик номенклатура бўйича алкинлар номи тўйинган углеводородлар номидаги “-ан” єўшимчаси ўрнига “-ин” қўшимчаси ёзилиб, унинг турган жойини кўрсатиш билан ўқилади.
Алкинлар уч боғнинг ўрни алмашиниш ва занжирнинг тармоқланиш изомериясига эга. Масалан, С6Н10 –алкиннинг изомерлари:
СН ≡ С - СН2 –СН2 – СН2 –СН3 гексин-1
СН3– С ≡ С – СН2 – СН2 – СН3 гексин-2
СН3 – СН2 – С ≡ С – СН2 – СН3 гексин-3
НС ≡ С – СН – СН2 – СН3 3-метил-пентин-1
|
СН3
НС ≡ С – СН2 –СН – СН3 4-метил-пентин-1
|
СН3
СН3 – С ≡ С – СН – СН3 4-метил-пентин-2
|
СН3  
3. Олиниш усуллари.
1. Ацетилен углеводородларининг вольт ёйи орқали углеродга водород ўтказиб олинади.
4С + 2Н2 ________> 2С2Н2
2. Юқори ҳароратда метанни крекинглаб олинади:
1400 С0
2СН4 ________> СН ≡ СН + 3Н2
3. Дигалоид бирикмаларга ишқорнинг спиртли эритмаси таъсир эттириб олинади:
СН2Вr-СН2Вr + 2КОН ________> СН ≡ СН + 2КВr + 2Н2О
4. Лабораторияда ацетилен кальций карбиддан олинади:
СаС2 + 2НОН ________> СН ≡ СН + Са(ОН)2
4. Физик ва кимёвий хоссалари. Алкинларнинг биринчи уч вакили газ. С5дан С18гача суюқлик, юқори вакиллари қаттиқ моддалардир. Уларнинг қайнаш, қгомологик қатори каби ўзгаради. Маълумки, p-боғлар ҳосил қилиш учун сарфланган энергия s-боғ ҳосил қилиш учун сарфланган энергиядан анча кам. Олефинлар учун характерли бўлган бирикиш реакциялари алкинлар учун ҳам хосдир.
1.Бирикиш реакциялари. а) Водород, галоген ва галоген водородларни бирикиши. Ацетилен қаторидаги углеводородларга юқоридаги моддалар бириканда, аввало учламчи боғ узилиб иккиламчи боғ, сўнгра иккиламчи боғ ҳам узилиб бирламчи боғ ҳосил бўлади:
СН ≡ СН + H2 ________> CH2 =CH2 + H2 ________> CH3 – CH3
СН≡СН+Br2________>CHBr=CHBr +Br2________>CHBr2-CHBr
СН ≡С – CH3 + HBr ________> CH2 = CBr – CH3
CH2 = CBr – CH3 + HBr ________> CH3 – CBr2 – CH3
Галоген водородларнинг бирикиши алкенлар каби Марков- ников қоидасига бўйсинади.

Download 435 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling