10-Mavzu: Davlat krediti


) Жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар) йўналтирилади


Download 429 Kb.
bet3/4
Sana28.03.2023
Hajmi429 Kb.
#1302200
1   2   3   4
Bog'liq
Davlat krediti.

3
O’zbekiston Respublikasida davlat qarzining turlari

1) Жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар) йўналтирилади:

  • ривожланиш давлат дастурларини молиялаштиришга ёки биргаликда молиялаштиришга;
  • тармоқларни, иқтисодиёт соҳаларини ва минтақаларни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашга.

2) Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари

  • Давлат кафолатлари қарз берувчиларга қарз олувчи-резидентлар ўзи олган кредитлар (қарзлар) бўйича мажбуриятларни бажаришининг таъминоти сифатида берилади.
  • Жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари бўйича давлат кафолатлари берилмайди.
  • Молия вазирлиги ЎзРнинг давлат кафолатларини расмийлаштириш бўйича ваколатли органи
  • Молия вазирлиги давлатнинг берилган давлат кафолатлари билан шарт қилиб қўйилган тўловларни амалга оширгач, амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчи-резидентдан сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Давлат кафолати - қарз олувчи-резидент ўзидан ундириладиган суммани қарз (кредит) бўйича битимларда белгиланган муддатда тўламаган тақдирда давлатнинг қарз берувчи олдидаги қарзни тўлиқ ёки қисман тўлаб бериш мажбурияти.

3) Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозлари

  • Молия вазирлиги ЎзР номидан ДҚҚларини чиқаради.
  • Марказий банк фискал агент сифатида:
  • Молия вазирлиги томонидан эмиссия қилинган ДҚҚларини жойлаштиришда;
  • ДҚҚлари бўйича қийматни, фоизларни ва бошқа тўловларни тўлашда;
  • ДҚҚлари бўйича бошқа операцияларни амалга оширишда иштирок этади.

ДҚҚ ларини чиқаришдан олинган тушумлар:
  • Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун;
  • мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича чора-тадбирлар, Президент қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳалари ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилади.

Download 429 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling