Айман аз-Завоҳирий (“ал-Жиҳод” ташкилоти етакчиси, Миср),
Рифоий Аҳмад Тоҳа (“ал-Жамоа ал-исломия” ташкилоти етакчиси,
Миср)
Покистонда
фаолият
олиб
бораётган
айрим
экстремистик
ташкилотлар рахнамолари “фронт”нинг ТАЪСИСЧИЛАРИДИР.
Бутун дунёда ижтимоий, миллий ва давлат бошқарувидан қатъи
назар, “диний” бирликни таъминлаш ва ягона “халифа” атрофида
бирлашиш ғояси.
“Ал-Қоида” ХТТ сохта салафийлик ғоялари ва Саид Қутбнинг
китобларида баён қилинган тамойилларга асосланади. Ўз сафларига
қўшилмаганларни “такфир”да айблаб, уларга қарши “жиҳод” эълон қилган.
3-САВОЛ
“Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) ёки “Ислом давлати” ташкил
топишида “ал-Қоида” ташкилоти муҳим ўрин тутган.
2004-й халқаро террорчи Абу Мусъаб Зарқовий Ироқда “Тавҳид ва
жиҳод жамоати”ни тузди ва “ал-Қоида”нинг Ироқдаги бўлими сифатида
фаолият олиб боради.
Ироқдаги ҳаракатни кенгайтириш учун, “Жайш ал-фотиҳин”, “Жайш ас-
саҳоба” каби бир қатор террорчи гуруҳлар қўшилди.
Зарқовий 2006-й Абдуллоҳ Рашид Бағдодий бошлиқ “Мужоҳидлар
маслаҳат кенгаши” тузилганини эълон қилди.
Натижада
Яқин
Шарқдаги
бир
неча
террорчи
гуруҳларни
бирлаштирган ташкилот 2006-йил 15-октабрда “Ироқ ислом давлати”
номи билан Ироқда ташкил топади ва унга Абу Умар Бағдодий исмли шахс
раҳбарлик қилади.
2010-й 19-апрелда Абу Умар Бағдодий ўлдирилгандан сўнг, гуруҳга
Абдулло Иброҳим ас-Самарий (Абу Бакр Бағдодий (Иброҳим Аввад ал-
Бадрий ал-Ҳусайний)) раҳбарлик қилади.
Суриядаги можароларга мустақил армия сифатида қўшилиб, 2013-йил
апрел ойида ташкилот “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) деб
номланди.
“Ал-Қоида” ХТТ “ИШИД”нинг Суриядаги можароларга аралашиб, 2014-
йил февралида ИШИДни “ал-Қоида”га алоқаси йўқ деди.
“ал-Қоида” фаоллигининг камайиши ундан кучли террорчилик
ташкилотлари, хусусан “ИШИД”ни пайдо бўлишига сабаб бўлган. (БМТ ХК)
Do'stlaringiz bilan baham: |