2019-йилда Абу Бакр Бағдодий ўлдирилгандан сўнг,
унга Абу
Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший (асл исми Муҳаммад Абдул Раҳмон ал-
Мавло ас-Силби) сайланди.
Бош мақсади ислом “халифалиги”ни қайта
тиклаш ва ислом
шариатини татбиқ этиш. ягона “халифалик”ни барпо этиб, босқичма-босқич
Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари ҳисобига кенгайтириш.
ИШИД 2020-йилнинг ноябр ойида Афғонистонда мағлуб бўлганини
расман тан олди.
2019-йилгача марказлашган бошқарув ва
молиявий таъминотга эга
эди. 2020-йилда эса бу тизим деярли ишдан чиқди. Кичик гуруҳлар
ўзларини мустақил таъминламоқда.
“Жабҳат ан-Нусра”
“Жабҳат ан-Нусра” (“жабҳа” – фронт, “нусра” – ёрдам). Тўлиқ номи –
“Жабҳат ан-нусра ли аҳлиш Шом” (Шом аҳлига ёрдам фронти) бўлиб, у “ал-
Қоида” ташкилотининг Сурия ва Ливия ҳудудидаги шўъбаси эди.
2016-йил 28-июл куни ташкилот ўз номини “Жабҳат фатҳ аш-Шам” деб
ўзгартирганидан сўнг, “Ал-Қоида” билан алоқалар узилганини эълон қилди.
“Жабҳат ан-нусра” салафий-жиҳодий йўналишидаги ҳаракат.
2012-йил
январда Сурияда юзага келиб, Сурия ҳукуматига қарши
курашувчи асосий куч бўлди.
Ҳаракат олдин Ироқда Абу Мусъаб Зарқовий қўл остида ҳаракат
қилган “ал-Қоида” жангариларидан ташкил топган.
2011-йил мартда Сурияда давлат тўнтариши
бошланиб, “ал-Қоида”
ушбу жангариларни Сурияга жўнатган.
Фронтнинг
асосий муассиси, “Ал-Фотиҳ” лақабли
суриялик Абу
Муҳаммад Жулонийдир.
“Ал-Қоида” ташкилотининг раҳбари Айман Завоҳирий “Жабҳат ан-
нусра”ни “ал-Қоида”нинг Суриядаги ягона бўғини сифатида эътироф этади.