10 мавзу. Инновацион фаолиятни молиялаштириш
Ривожланишнинг дастлабки босқичларида инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари
Download 426.01 Kb.
|
9 ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
2. Ривожланишнинг дастлабки босқичларида инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалариИнновацион компаниялар ривожланишининг бошланғич ва илк босқичларида (seed stage,start-up, early stage) молиялаштиришнинг асосий манбалари ўртасида ўз-ўзини молиялаштириш, грантлар, олий ўқув юртлари ва технопаркларнинг маблағлари, шунингдек инвестицион фондлар ва бизнес-фаришталарнинг маблағлари кабиларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин.Фуқароларнинг шахсий жамғармалари – бу венчур капитални жалб қилмасдан ва банк қарзларидан фойдаланмасдан туриб, кичик инновацион фирмаларни молиялаштириш манбаи ҳисобланади. Олий ўқув юртлари, илмий парклар, бизнес-инкубаторлар, технология-лар трансфери марказларининг маблағлари ва грантлари компания ривож-ланишининг дастлабки босқичларида шахсий жамғармалардан сўнг ўзининг жозибадорлиги бўйича (молиялаштириш ҳажми ва капитал қиймати) иккинчи ўринда туради. Грантлар - бу белгиланган муддатларда муайян аниқ мақсадларга эришилишини таъминлаш учун қайтарилмаслик шарти билан ажратилувчи маблағлардир. Грантлар қуйидаги талабларга жавоб берса, амалдаги қонунчиликка кўра, улар солиққа тортилмайдилар: 1. агар улар беғараз ва қайтиб бермаслик асосида тақдим этилган бўлса; 2. Ҳукумат томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган шахслар ёки нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этилган бўлса; 3. таълим, санъат, маданият, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, илмий тадқиқотлар соҳасида муайян давлат дастурларни ҳал этиш учун берилган бўлса; 4. грант берувчи ташкилотлар ўз маблағларини сарфлаш учун муайян шартларни белгилайди ва пул сарфлашнинг моҳияти ва мақсадини тасдиқловчи ҳисоботни талаб қиладилар. “Фаришта” тушунчаси XX асрнинг бошларида Нью-Йоркнинг театр ходимлари ўртасида вужудга келган. Нью-Йоркнинг Бродвей массивидаги театрларнинг янги саҳна асарларини молиялаштирган ишқибозларни “фаришталар” сифатида атаганлар, уларни санъатга бўлган қизиқиши ва актёрлар билан танишиш зарурияти бу каби молиявий таваккалчиликларга қўл уришларига сабаб бўлган.
Бизнес фаришталар-бу ҳеч қандай гаров таъминотисиз, юқори ўсиш имкониятига эга бўлган компанияларни шахсий маблағлари ҳисобидан молиялаштирадиган бадавлат кишилардир.
Download 426.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling