Тадбиркор нимани истайди:
муваффақиятли бизнесни йўлга қўйишни;
ўз бизнеси учун мақбул молиялаштириш манбаига эга бўлишни;
бизнесда ўзининг катта улушига эга бўлишни ва назорат қилишни;
ўз бизнесини ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқалари ўрнатишни;
инвесторлар билан таваккалчиликларни бўлишни;
муваффақиятли бизнес юритиш орқали кўп пулларга эга бўлишни.
Инвестор нимани хохлайди:
инвестициялар таваккалчилигини камайтириш мақсадида даромадларни максималлаштиришни;
инвестициялар ўз йўналиши бўйича фойдаланилишини кузатиб боришни;
бизнес муваффақиятли ривожланган тақдирда уни кейинчалик ҳам молиялаштиришда иштирок этишни;
кўзда тутилган муддатларда лойиҳадан чиқишни;
инвестиция бозорида ўз обрўсига эга бўлишни.
Манфаатлар тўқнашуви
8-расм. Венчурли инвестор билан унинг маблағлари киритилган компания эгаларинингманфаатлари тўқнашуви манбалари.
. Инвестицион битимлар тузишда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади:
• активларнинг тури ва капитал таркиби;
• овоз бериш ҳуқуқи, директорлар кенгаши ва корпоратив бошқарув;
• асосий ходимларнинг ишлаш тартиби;
• дивидендларни тўлаш сиёсати, дивидендлар тўлаш бўйича чеклашлар;
• тугатиш борасидаги имтиёзлар;
• менежерларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва акцияларни сотиш борасидаги чеклашлар;
• инвестициялардан чиқишнинг асосий йўллари;
• маълумотга эгалик қилиш ҳуқуқи;
• битимни амалга ошриш шартлари ва битимни амалга ошириш харажатлари.
Битимларни тузишда фойдаланиладиган асосий воситалар қуйидагилардан иборат:
• компаниянинг инвестициядан олдинги ва инвестициялашдан кейинги қийматини аниқлаш усуллари;
• компаниянинг ўз капиталидаги акцияларнинг турли типлари ва кўринишлари;
• опционлар;
• қарз воситалари;
• капитални тарқоқланишдан ҳимоя қилиш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |