10-мавзу: Ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларнинг экологик экспертизаси


Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган материаллар


Download 96.71 Kb.
bet3/5
Sana03.12.2023
Hajmi96.71 Kb.
#1800023
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-мавзу

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган материаллар.
1.Лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича - атроф-муҳитга ўтказиладиган таъсир баёноти лойиҳаси (АМЎТБЛ);
2. Амалдаги объектлар бўйича - экологик нормативлар лойиҳалари (ПДВ, ПДС, ПДО);
3.Объектнинг атроф-табиий муҳитга ва фуқаролар саломатлигига таъсир кўрсатиши факти тасдиқланганида ишлаб чиқилган атроф-муҳитга ўтказиладиган таъсир баёноти (АМЎТБ);
4. Барча ишлаб чиқилган ҳужжатлар:

  1. давлат дастурлари, концепциялар, ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш ва ривожлантириш схемалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа лойиҳалари; ҳар қандай турдаги қурилиш учун ер майдонларини танлаш материаллари;

  2. табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва инструктив-услубий ҳужжатлар (техник шартлар, стандартлар, экологик нормативлар, қоидалар, йўриқномалар) лойиҳалари;

  3. техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратиш бўйича ҳужжатлар; ҳудудларни, уларга келгусида қўриқланадиган табиат ҳудудлари, фавқулодда экологик вазиятлар ва экологик фалокат зоналари мақомини бериш мақсадида, комплекс текшириш материаллари.

Давлат экологик экспертизасини ўтказишда қўйиладиган талаблар.
Мажбурий талаблар қуйидагилардан иборат:

  1. тақдим этилган материалларнинг табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка мувофиқлигини текшириш;

  2. белгиланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг экологик ва ижтимоий оқибатлари ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигининг таҳлили;

  3. биологик, кимёвий моддалар ва технологияларнинг атроф табиий муҳитга таъсирига берилган баҳонинг асосланганлиги;

  4. белгиланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятни рўёбга чиқарилиши оқибатларининг экологик хавфлилиги даражасини баҳолашнинг тўғрилигини текшириш;

  5. экологик хавфсизлик талабларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг етарлилиги ва асосланганлигини аниқлаш;

  6. экологик нормативлар лойиҳаларининг асосланганлигини текшириш;

  7. тақдим этилган ҳужжатларнинг таркиби ёки мазмуни табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келмаслиги ДЭЭ томонидан аниқланганда, кўриб чиқишни давом эттиришни рад этиш сабаблари ҳақида маълумот берган ҳолда буюртмачига хулоса тақдим этиш.


Download 96.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling