10-мавзу: Ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларнинг экологик экспертизаси


Download 96.71 Kb.
bet2/5
Sana03.12.2023
Hajmi96.71 Kb.
#1800023
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-мавзу

Тармоқ экологик экспертизаси.
Давлат санитар-экологик экспертизаси атроф табиий муҳит ифлосланишининг инсон саломатлигига зарарли таъсири даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Давлат санитар-экологик экспертизаси соғлиқни сақлаш органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Давлат санитар-экологик экспертизасини ўтказиш тартиби ва унинг услубиёти Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Жамоат экологик экспертизаси.
Жамоат экологик экспертизаси мутахассисларнинг мустақил гуруҳлари томонидан жамоатчилик уюшмалари ташаббуси билан уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ёки жамоатчилик асосида амалга оширилади. Жамоат экологик экспертизасининг хулосаси тавсия хусусиятига эга бўлади.
Экологик аудит.
Экологик аудит - экологик аудиторлар (фирмалар) томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ўтказиладиган, атроф табиий муҳит ҳолатига салбий таъсир кўрсатаётган, ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни мустақил экологик экспертиза қилишдир. Экологик аудит хўжалик ва бошқа хил фаолият объекти мулкдорининг қарорига биноан ўтказилади.
Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг давлат экологик экспертизаси бўйича органлари қуйидагилардир:

  1. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг давлат экологик экспертизаси бўйича Бош бошқармаси (Бошдавэкоэкспертиза);

  2. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси;

  3. вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг давлат экологик экспертизаси.

Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг давлат экологик экспертизаси бўйича органлари ягона давлат экологик экспертизаси тизимини ташкил қиладилар, унинг услубий бошқарувини Бошдавэкоэкспертиза амалга оширади.
Давлат экологик экспертизаси (ДЭЭ) объектлари (фаолият турлари), уларнинг атроф-муҳитга таъсири даражаларига кўра, тўрт тоифага бўлинган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, фаолият турларининг тоифаларидан келиб чиқиб, ДЭЭ объектлари экспертизаси Бошдавэкоэкспертиза томонидан (I ва II тоифа фаолият турлари) ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан (III ва IV тоифа фаолият турлари) ўтказилади.

Download 96.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling