10-мавзу: Ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларнинг экологик экспертизаси


Download 96.71 Kb.
bet1/5
Sana03.12.2023
Hajmi96.71 Kb.
#1800023
  1   2   3   4   5
Bog'liq
10-мавзу


10-мавзу: Ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларнинг
экологик экспертизаси
Режа:

  1. Янги техника, технология ва материалларнинг экологик экспертизасини давлат ва тармоқ экспертизасига бўлиниши.

  2. Янги махсулотнинг давлат экологик экспертизаси - янги махсулот ҳужжатларини (ёки намуналарини) давлат ва регионал (ҳудудий) даражадаги табиатдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бўйича экспертиза бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиши.

Давлат экология экспертизаси хўжалик қарори қабул қилинишидан олдин ўтказилиши шарт бўлган атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тадбиридир. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунида (1992 йил, декабрь) давлат экологик экспертизаси объектлари белгилаб берилган ва лойиҳаларни давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз амалга ошириш тақиқланган;


Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонунида (2000 йил 25 май) қўйидагилар белгилаб берилган:

  1. давлат экологик экпертизаси соҳасида махсус ваколатга эга давлат органи – Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;

  2. давлат экологик экспертизаси объектлари;

  3. давлат экологик экспертизасини Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилиши.

Давлат экологик экспертизаси объектлари ва давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган.
Давлат экологик экспертизасининг мақсадлари белгиланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг экологик хавфсизлиги даражасини аниқлаш, уларнинг табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига мувофиқлигини баҳолаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлаш саналади.
Қуйидагилар давлат экология экспертизасидан ўтиши лозимдир (ДЭЭ нинг объектлари):

  1. давлат дастурлари, концепциялари, асосий йўналишлари ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда халқ хўжалиги тармоқларининг жойлашуви ва ривожланиши лойиҳалари;

  2. ҳар қандай турдаги қурилишлар учун майдон танлаш материаллари, режаолди, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;

  3. экологик ҳолатни баҳолаш ва табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ тадқиқот ишларининг дастурлари;

  4. хўжалик фаолиятини ва табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солувчи инструктив-услубий ва норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари;

  5. янги, жумладан чет элдан сотиб олинаётган техника, технология, материаллар ва моддаларни яратиш бўйича ҳужжатлар ҳамда бошқа хил ҳужжатлар ва техника, маҳсулотга оид стандартлар;

  6. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилаётган маҳсулотлар;

  7. кимёвий моддалар;

  8. алоҳида минтақалар, жойлар ва объектлардаги экологик вазият;

  9. атроф табиий муҳит ҳолатига салбий таъсир кўрсатаётган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар.

Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларнинг амалга оширилиши тақиқланади.

Download 96.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling