10-мавзу: Ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларнинг экологик экспертизаси
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддатлари
Download 96.71 Kb.
|
10-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат экология экспертизаси хулосаси (ДЭЭХ).
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддатлари.
ДЭЭ ўтказиш муддати ўттиз кундан ошмаслиги лозим. Уни ўтказиш муддати давлат экологик экспертизаси объектининг мураккаблигига қараб Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан кўпи билан икки ойга узайтирилиши мумкин. Фаолият турлари тоифалари бўйича ДЭЭ ўтказиш муддатлари қонунчилик томонидан белгиланади. Давлат экология экспертизаси хулосаси (ДЭЭХ). АМТБ материаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг давлат экологик экспертизаси бўйича органи томонидан ДЭЭХ тузилади. У экспертиза объекти, технологик жараёнлар, ишларнинг ташкил қилиниши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан кўзда тутилган чора-тадбирлар, объект фаолияти (рўёбга чиқарилиши) билан боғлиқ эҳтимолий салбий экологик оқибатлар ҳақидаги зарур маълумотларни ҳамда экспертиза объектини амалга оширилишининг мумкинлиги (ижобий хулоса) ёки мумкин эмаслиги (салбий хулоса) ҳақида хулосаларни ўз ичига олади. Хулоса расмий бланкага ёзилади, Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг ДЭЭни ўтказган тегишли Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бошлиғи томонидан имзоланади. Бошдавэкоэкспертиза хулосаси битта нусхадан буюртмачига ва экспертиза объекти жойлашган ҳудудни назорат қилувчи тегишли экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига юборилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан тайёрланган ДЭЭХ эса, битта нусхадан буюртмачига ва назорат учун бошқармаларнинг тегишли инспекцияларига юборилади. Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг ДЭЭ бўйича ижобий хулосаси банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молиялаштиришни йўлга қўйишнинг зарурий шарти саналади ва ДЭЭ объектини рўёбга чиқаришда юридик ҳамда жисмоний шахслар унга амал қилмоқликлари мажбурийдир. Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг ДЭЭ бўйича ижобий хулосалари, агар ДЭЭХ берилган объект ушбу хулоса берилганидан кейинги уч йил давомида амалга оширилмаган бўлса, юридик кучга эга эмас. Бундай ҳолатда ДЭЭХ Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг аввалда хулосани берган органи томонидан қайта кўриб чиқилиши лозим. Download 96.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling