10-мавзу: Ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларнинг экологик экспертизаси


Давлат экологик экспертизаси хулосаси (ДЭЭХ) ижросининг мажбурийлиги


Download 96.71 Kb.
bet5/5
Sana03.12.2023
Hajmi96.71 Kb.
#1800023
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-мавзу

Давлат экологик экспертизаси хулосаси (ДЭЭХ) ижросининг мажбурийлиги.
Юридик ва жисмоний шахслар учун ДЭЭ объектини молиялаштириш ва рўёбга чиқаришда ДЭЭХга амал қилиш мажбурийдир. Ижобий ДЭЭХсиз лойиҳаларни банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молиялаштирилиши ҳамда амалга оширилиши тақиқланади.
Объектни амалага ошириш мумкин эмаслиги ҳақидаги ДЭЭХ олинган тақдирда буюртмачи хулосада келтирилган таклифларга мувофиқ равишда лойиҳани қайта ишлашни таъминлаши ва материалларни ДЭЭга қайтадан тақдим этиши ёки белгиланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятдан воз кечиши лозим.
ЭЭга оид қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Давлат экология экспертизаси хулосаси (ДЭЭХ) амал қилишининг муддати.
ДЭЭ объектининг экологик талабларга мувофиқлиги ҳақидаги ДЭЭХ берилганидан кейин уч йил давомида юридик кучга эгадир.

Назорат саволлари:

  1. Нима учун давлат экология экспертизаси хўжалик қарори қабул қилинишидан олдин ўтказилади?

  2. Давлат экологик экспертизаси деганда нимани тушунасиз?

  3. Давлат экологик экспертизасининг объектлари қайси меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган?

  4. Давлат экологик экспертизасининг мақсадлари нимадан иборат?

  5. Тармоқ экологик экспертизаси нима?

  6. Жамоат экологик экспертизаси нима?

  7. Экологик аудит деганда нимани тушунасиз?

  8. Экология, атроф муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг давлат экологик экспертизаси бўйича органларини тушунтириб беринг.

  9. Давлат экологик экспертизаси объектлари (фаолият турлари), уларнинг атроф-муҳитга таъсири даражаларига кўра, қандай тоифаларга бўлинган?

  10. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун буюртмачи томонидан қандай материаллар тақдим этилади?

  11. Давлат экологик экспертизаси қандай муддатларда ўтказилади?

  12. Давлат экология экспертизаси хулосаси кимларга жўнатилади?

  13. Давлат экология экспертизаси хулосасини амал қилиш муддати қанча?

Download 96.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling