10-мавзу. Классик иқтисодчилар мактабнинг тўла шаклланиши. Давид Рикардо, Томас Малтус иқтисодий таълимотлари
1
- Давид Рикардо саноат тунтариши даврининг назариётчиси
2
3
- Жан Батис Сэй иктисодий таълимоти
4
Режа:
Д.Рикардо иктисодий таълимоти - Саноат тўнтариши даврида жамият тараққиѐтининг юқори поғонага кўтарилганлиги шу даврда ижод қилган олимларнинг асарларидаги назарий таҳлилнинг анча чуқур даражасини ҳам белгилаб берди. Классик иқтисодий мактабнинг доимий анъаналарини давом эттириб, Д.Рикардо ўз асарлари ва хулосалари билан ушбу мактабни ривожланишига катта ҳисса қўшди. Д.Рикардо сиѐсий иқтисоднинг бош вазифасини ўртага қўяр экан унинг услубиятини ҳам белгилайди. Олимнинг фикрича ҳамма тадқиқотлар ягона асосга негизланиши лозим. У қийматни иш вақти билан белгилашни мана шундай ягона асос қилиб олади. Шунингдек бошқа иқтисодий муносабатлар ва категориялар мана шу қиймат таърифига тўғрими ѐки зидми деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилади. Д. Рикардо ишлаб чиқариш жараѐнидаги ички боғлиқликларни таҳлил қилишда илмий абстракция усулидан кенг фойдаланади. Барча иқтисодий категорияларни қиймат негизида изоҳлашга интилиш Рикардо таълимотининг энг муҳим хусусиятидир. Бир қанча иқтисодий категорияларни кўриб чиқиш вақтида миқдорий тахлилнинг устунлиги Рикардо усулининг хусусиятидир. Олим капитализм ривожланиб борган сайин чуқурлашган ва кескинлашган бир қанча зиддиятларни очиб бериб, уларни умуман инсоният жамиятининг зиддиятлари деб изоҳлайди. У ўз жамиятининг синфий зиддиятлари асосини кўрсатишга интилган бўлса ҳам, аммо бу масалани охиригача ечиб бера олмади.
- Д.Рикардо 1817 йилда «Сиѐсий иқтисоднинг ва солиқ солишнинг бошланиши» номли иқтисодий мавзудаги асосий асарини нашрдан чиқарди. Бу асарда олим А.Смитнинг иқтисодий назарияларини ривожлантирибгина қолмай, шу билан бирга унинг айрим камчиликларини ҳам очиб берди. У вақтга келиб бойликни яратиш эмас, балки унинг жамиятнинг асосий синфлари ўртасида тақсимланиш муаммоси сиѐсий иқтисоднинг марказида турар эди. Д.Рикардо бу муаммони сийсий иқтисод мавзуи деб белгилади. Сиѐсий иқтисоднинг бош вазифаси, деб ѐзган эди у, -шу тақсимотни бошқарадиган қонунларни белгилаб беришдан иборат. Рикардо тақисимот қонунларини ишлаб чиқариш шароитларига асосланиб белгилашга ўринди. У тақсимотни ишлаб чиқариш била чамбарчас боғлаб, бойлик ишлаб чиқаришни маҳсули бўлиши мумкин деб ҳисоблади. Рикардо қийматнинг меҳнат назариясини ривожлантириб истеъмол қиймати билан айирбошлаш қийматини бир-биридан фарқ қилди. Бироқ айирбошлаш қиймати намоѐн бўлишининг бир шакли эканлигини тушунмади. Чунки қиймат одамлар ўртасидаги муносабат эканини, бу нарса товарлар муносабати замирига яширинганини пайқамади. У қиймат миқдори ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат миқдори билан белгиланади деб ҳисоблади. Рикардонинг катта хизмати шундан иборат бўлдики, у товарлар қийматига бевосита уларни ҳосил қилиш учун сарфланган меҳнат туфайли вужудга келган қийматнигина эмас, шу билан бирга ишлаб чиқаришда банд бўлган капиталнинг қийматини ҳам қўшди. Бироқ Смит каби Рикардо ҳам аниқ меҳнат билан мавҳум меҳнатни бир-биридан ажратмади.
- Д. Рикардо қиймат қонунини ишлаб чиқишда Смитнинг хулосаларига, гарчи уларни қисман рад этса-да, суянди ва уларни ривожлантирди. У товарнинг икки фактори: истеъмол ва алмашув қийматларини янада аниқроқ ўрганди (масалан, нонни епиш ва сотиш мумкин). Фойдалилик (истеъмол қиймати) алмашув қийматининг зарурий шарти, аммо унинг ўлчови бўла олмайди. Барча товарларнинг алмашув қиймати (баъзи холлар бундан мустасно, масалан илгариги рассомларнинг картиналари, ноѐб вино) ва уларни ишлаб чиқаришга кетган меҳнат сарфлари ва чиқимлари билан аниқланади. Алмашув қиймати ҳар доим нисбий бўлиб, бошқа товар ѐки пулнинг маълум миқдорида ўз аксини топиши туфайли Рикардо абсолют қиймат ҳам бўлиши керак, деган масалани қўйди. Бу қиймат субстанцияси меҳнатдаги меҳнат миқдоридир. Алмашув қиймати абсолют қиймат рўѐбга чиқа оладиган зарурий ва ягона мумкин бўлган шаклдир. Лекин Рикардо бу ғояни умрининг охирида тугалланмаган асарининг «Абсолют ва нисбий қиймат» бобида берган, яъни фикр мантиқий охирига етказилмаган. Маркснинг фикрича, Рикардо қийматни фақат миқдорий текширди, тарихдан ташқарида ўрганди, яъни меҳнатни қиймат билан яралувчи махсулотнинг табиий хусусияти ва бу жараѐнни барча ижтимоий тузумларга хос деб ўйлади.
4.4.
- Д.Рикардо саноат тўнтариши даврининг назариётчиси
Do'stlaringiz bilan baham: |