10-мавзу. Коррупцияга қарши кураш механизмлари


Жаҳон мамлакатларида коррупцияга  қарши курашнинг асосий усуллари


Download 311.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana17.06.2023
Hajmi311.22 Kb.
#1552249
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10-мавзу. Коррупцияга қарши кураш механизмлари.

Жаҳон мамлакатларида коррупцияга  қарши курашнинг асосий усуллари: 
Ички назорат – бу усул бошқарув аппаратининг ўзида назорат органлари тузиш орқали 
амалга оширилади.
Мамлакатимизда ҳам бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ички тузилмалар 
яратилган. 
Ташқи назорат – бу усул ижро аппаратидан мустақил тузилмаларнинг мустақиллигини 
ошириш орқали амалга оширилади.
Яъни суд хокимиятининг мустақиллигига эришиш, ОАВ га кўпроқ эркинлик бериш. 
Сайлов тизими орқали курашиш – демократик давлатларда сайланган вакилларни 
коррупция учун жазолаш усули унга кейинги сайловларда овоз бермаслик ҳисобланади 
 
3. Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш: ечим ва муаммолар
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш бўйича 
амалга оширилаётган ишлар миллий дастур асосида тизимли амалга ошириб келинмоқда. 
2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш 
тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганидан сўнг, республикада коррупцияга қарши 
курашишнинг янги даври бошланди. Президент Ш.Мирзиёевнинг шахсан ташаббуси остида 
ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлардаги коррупцион жиноятларга қарши курашиш бўйича 
амалга оширилган чора-тадбирлар дунёнинг ривожланган давлатлари ва нуфузли халқаро 
ташкилотлар томонидан эътироф этилмоқда. 
Жумладан, Президент қарорлари билан 2017-2018 ва 2019-2020 йилларга мўлжалланган 
коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурлари қабул қилинди. Коррупцияга қарши 
курашиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда 
ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган сифатида Коррупцияга қарши курашиш 
бўйича идоралараро комиссия тузилди. 
Дастурлар ижросини таъминлаш мақсадида 9 та қонун лойиҳаси тайёрланди. 2017 
йилда “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги қонун 
қабул қилинган бўлса, 2018 йилда “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати 
тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди ва кучга 
кирди. “Давлат хизмати тўғрисида”ги, “Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида”ги, 
“Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳамда “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий 
дастури” лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда кабул килинган “Коррупцияга карши 
курашиш тўғрисида”ги қонунида коррупцияга қарши курашишнинг қуйидаги принциплар 
белгиланган:
- конунийлик;
- фуқаролар ҳуқуқлари,эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
- очиқлик ва шаффофлик;
- тизимлилик;
- давлат ва фукаролик жамиятининг хамкорлиги;
- коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; 
- жавобгарликнинг муқаррарлиги. 
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари 
- ахолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, 


103 
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; 
- давлат ва жамият хаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-
тадбирларни амалга ошириш; 
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг 
оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, 
коррупцияга оид ҳуққбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги 
принципини таъминлаш. 
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга 
нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида биргина прокуратура органлари 
томонидан жорий йилнинг 10 ойида 4,6 мингдан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шу 
жумладан, оммавий ахборот воситаларида коррупцияга қарши курашиш тарғиботига оид 
чиқишлар кескин кўпайтирилди. 
Шунингдек, ҳукумат доирасида амалга оширилаётган ишлар доирасида Олий Мажлис 
Сенати ва Қонунчилик палатасида – Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари 
қўмиталари ташкил этилди. 
Барча халқаро ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашга доир ҳуқуқий нормалари
“БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси” томонидан мувофиқлаштирилади. Коррупцияга 
қарши кураш борасидаги энг асосий халқаро ҳужжат бу - шубҳасиз, БМТнинг Коррупцияга 
қарши конвенцияси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро ҳужжатни 
ратификация қилган: Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 
“БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси”га Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши 
тўғрисида”ги Қонуни 2008 йил 24 июнда қабул қилинди ва 2008 йил 27 июнда Ўзбекистон 
Республикаси Олий мажлиси Сенати томонидан мaъқулланди ва 2008 йил 28 августдан 
эътиборан кучга кирди. 
Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияга бир нечта билдиришлар, баёнотлар ва 
шартлар билан қўшилди. Жумладан, Қонуннинг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси 
Конвенция 6-моддасининг 3-банди бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, 
Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги коррупциянинг олдини 
олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб-чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа иштирокчи - 
давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгиланганлиги келтирилди. 
Бу қоида Конвенциянинг 6-моддаси 3-бандидаги ҳар бир иштирокчи Давлат БМТнинг Бош 
котибига коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга 
оширишда бошқа иштирокчи Давлатларга ёрдам бериши мумкин бўлган орган ёки органларнинг 
номи ва манзилини хабар қилади, деган талабларига тўла жавоб беради. 
Шуни алоҳида тaъкидлаш лозимки, коррупцияга қарши курашишда, аввало, ҳар бир инсон 
ўз фаолиятини қонунларга бўйсуниш нуқтаи-назаридан жиддий ислоҳ қилиши керак. 
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ ислоҳотларнинг ўзига хос 
жиҳатларидан бири бу – энг аввало, инсон онгини ўзгартиришга қаратилганлигидир. Қачонки 
инсонда соғлом фикр пайдо бўлса, у коррупциядан ҳоли бўлади. 
Ўзбекистон ЖК 210-моддаси – Пора олиш. 
211-моддаси – Пора бериш 
212-моддаси – Пора олиш-беришда воситачилик қилиш 
Ўз Р ЖКда жиноятнинг кўлами, хавфлилик даражасига қараб базавий ҳисоблаш миқдорининг 
50 баробаридан 100 баробаригача жарима, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш, 5 йилдан 15 
йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган. 
Судлар томонидан 2020 йил давомида коррупция билан боғлиқ (ЖК 205-214, 243-
моддалари) жами 2270 нафар шахсга нисбатан 1502 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар: 

давлат харидлари билан боғлиқ қонун талабларига риоя қилинмаганлиги; 

ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасидаги профилактика ишлари самарали тарзда олиб 
борилмаганлиги; 

давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори 
лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибининг мавжуд эмаслиги; 

айбланувчининг соҳага тааллуқли бўлмаган хизматларга бириктирилганлиги (соҳасига 
тааллуқли бўлмаган хизматларда содир этилганлиги); 

шахснинг (жабрланувчи) ўз манфаати йўлида қонунни четлаб ўтишга уриниши ёки бошқа 
тарздаги манфаатдорлиги сабабли жиноятга йўл очиб берганлиги; 


104 

иш хажмининг тўғри тақсимланмаганлиги ва малакали хизмат кўрсатилмаслиги; 

давлат органлари ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида 
манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий 
манфаатдорликка йўл қўйганлиги; 

ишга қабул қилишда мансабдорнинг (ходимнинг) шахси лозим даражада ўрганилмаганлиги; 

айбланувчининг ижтимоий таъминланмаганлиги ёки адолатли меҳнат шароити ташкил 
этилмаганлиги; 

тизимда иш фаолияти тўғри йўлга қўйилмаганлиги, соҳада бюрократик тўсиқларнинг 
мавжудлиги; 

фуқароларнинг моддий манфаатдорлик ёки шахсий бойлик орттириш йўлида жиноятга қўл 
уриши каби омиллар коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишига имкон 
яратган. 
Коррупцияга қарши курашиш республика идоралараро комиссияси томонидан тайёрланган 
таҳлилий мaълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, Ўзбекистонда коррупцияга алоқадор 
бўлган жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, бу турдаги барча жиноятлар сони камайган. 
Амалга оширилган ишлар бир қаторда соҳада қатор камчиликлар ҳам мавжуд. 
Коррупция жинояти унга алоқадор бўлган ҳар икки томонлар манфаати асосида содир 
этилганлиги учун ҳам у латент жиноят ҳисобланади. Шу сабабли, коррупция жиноятлар 
тўғрисида хабар бериш бўйича амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари самарасиз 
қолмоқда. 
Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда иштирок этаётган органлар ҳамда 
ташкилотлар томонидан ахборот-таҳлилий фаолит бўйича ишлар етарлича амалга оширилмай 
қолмоқда. 
Айни пайтда коррупцияга оид жиноятларнинг аксарият қисми латент бўлиб қолмоқда. 
Мазкур жиноятларни фош этиш динамикаси субъектив омил давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органлари ва уларнинг мансабдор шахслари сиёсий иродасига боғлиқдир. Мамлакатимизда 
коррупция жинояти учун жавобгарликка тортилганлар сони 2013 йилга нисбатан 2017 йилда 
1,5 фоиз ортганлиги унга қарши кураш ҳақиқатда кучайганлиги кўрсаткичидир, бироқ 
коррупция жиноятчилигининг фақат 1-2 фоиз фош бўлади, қолган қисми эса латентлигича 
қолмоқда.
Transparency International халқаро антикоррупция ташкилотнинг 2020 йил учун эълон 
қилган Коррупцияни қабул қилиш Индексида Ўзбекистон 180 та давлатдан 146-ўринни 
эгаллади. 100 балли индексда 26 баллга эга бўлди. (0- коррупция даражаси юқори, 100- 
коррупция даражаси паст). Бу 2019 йил кўрсаткичига қараганда 7 поғона юқоридир. 
Ўзбекистон 2019 йилда 153 ўринни эгаллаган эди.
Марказий Осиё Шарқий Европа минтақасида коррупция бўйича яхши ҳолат Грузия (45-
ўрин), Арманистон (60-ўрин), Беларусь (63-ўрин) давлатларида қайд этилган 
Минтақа бўйича қуйи поғоналарда Ўзбекистон (146-ўрин), Тожикистон(149-ўрин), 
Туркманистон(165-ўрин) давлатлари. 
Transparency International халқаро антикоррупция ташкилотининг Индексида дунё 
мамлакатларининг коррупция даражаси паст бўлган Дания (88 балл), Янги Зелландия (88 балл), 
Финландия (85 балл), Сингапур (85 балл), Швеция (85 балл), Швейцария (85 балл) каби 
мамлакатлар етакчи давлатлар бўлса, коррупция даражаси юқори бўлган Жанубий Судан (12 
балл), Сомали (12 балл), Сурия (14 балл), Яман (15 балл), Венесуэла (15 балл) каби давлатлар 
энг ёмон кўрсаткичларга эгадир. 
Хисобот натижалари шуни кўрсатадики, коррупция демократик ҳуқуқларнинг ҳаётга 
тадбиқ этилиши ва демократик институтларнинг, жумладан сўз эркинлиги, ахборот олиш 
эркинлиги ва мустақил суд тизими ишлашига ҳалақит беради, ҳамда фуқароларнинг ўз 
хукуматларини жавобгарликка тортиш бўйича имкониятларини чеклайди. 
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат 
органлари қуйидагилар ҳисобланади: 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси; 

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати; 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; 
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид 
жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти. 


105 
Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи, бу 
жараёнда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш 
учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил 
этилиши белгиланган. Ушбу комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши қайд этилган. Бу меъёр 
коррупцияга қарши курашнинг доимий ва изчил тус олишида муҳим аҳамиятга эга.
Хулоса қилиб айтганда, ўтган Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг замонавий 
ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди, улар амалиётда қўллана бошланди. Муҳими, аҳолининг 
Президент ва Халқ қабулхоналари воситасида юз бераётган коррупциявий жиноятларни давлат 
ҳокимияти органларига тўғридан-тўғри етказиш имконияти яратилди. Коррупцияга барҳам 
бериш учун махсус давлат ҳокимияти органлари тузилмалари шаклланди, уларнинг халқ 
олдидаги масъуллиги оширилди. Қисқа давр ичида коррупциявий жиноятлар анча камайди. 
Мамлакатда коррупцияга қарши курашнинг фуқаролик жамиятига хос бўлган шакллари ва 
тартиботлари шакллантирилди, бу соҳадаги муҳим вазифа сифатида аҳоли ҳуқуқий 
маданиятини ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгиланди. 

Download 311.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling