10-мавзу: Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида


Download 46.19 Kb.
Sana03.11.2023
Hajmi46.19 Kb.
#1741780
Bog'liq
4-мавзу мантиқ,

1-мавзу: Tushuncha tafakkur shakli sifatida, Tushunchalarni ta’riflash va bo‘lish

Маъруза режаси:

  • 1. Тушунчанинг таърифи, тузилиши
  • 2. Тушунчанинг турлари
  • 3. Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар

Тушунча, унинг мазмуни ва хажми

  • Тушунча предмет ва ходисаларнинг умумий, мухим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир.
  • Белгилар деб, предметларни бир-биридан фарқ қилувчи ва ўхшашлигини ифодаловчи хусусиятларга айтилади.Инсон нутқида тушунча, сўз ёки сўз бирикмалари орқали ифодаланади.
  • Ҳар бир тушунча ўз мазмуни ва хажмига эгадир.Тушунчанинг мазмуни деб, фикр қилинаётган предметнинг мухим белгилар йиғиндисига айтилади. Тушунчаларнинг мазмунига кўра турлари: конкрет ва абстракт, нисбатдош ва нисбатсиз, ижобий ва салбий.

Тушунчанинг турлари

  • Предмет-ходисани аниқ акс эттирган тушунча конкрет тушунча дейилади. Масалан: “осмон”, “китоб”, “Тохир Маликнинг Шайтанат асари”.
  • Нарса ва ходисанинг ўзини эмас, балки бирор бир белгисини акс эттирган тушунча абстракт (мавхум) тушунча дейилади. “Соф”, “улуғвор”, “тубанлик”.
  • Бир-бирини тақозаловчи, бири иккинчиси орқали аниқланувчи тушунчалар нисбатдош тушунчалар дейилади.
  • Масалан: “иш-ишчи”, “боғ-боғбон”, “китоб-киобхон”.

Тушунчанинг турлари

  • Бири иккинчисига боғлиқ бўлмаган тушунчалар нисбатсиз тушунчалар дейилади. Масалан: “эшик-самолёт”, “осмон-китобхон”, “денгиз – ўйинчоқ”.
  • Ижобий тушунча деб нарса ва ходисага муайян белгининг хослигини ифодаловчи тушунчага айтилади.Масалан: “фаросатли”,”виждонли”, “бадавлат”.
  • Предмет-ходисага муайян белгининг хос эмаслигини ифодаловчи тушунча салбий деб аталади. Масалан: “беандиша”, “одобсиз”.

Тушунчанинг турлари

  • Тушунчаларнинг хажмига кўра турлари : якка ва умумий, хажмсиз, жамловчи. Алоҳида предмет ёки ходисани акс эттирган тушунчага якка тушунча дейилади. Масалан: “ЎзМУ”, “Тошкент темир йўл мухандислари институти”. Предмет-ходисалар туркуми акс эттирган тушунча умумий тушунчадир. Масалан: “талаба”, “дарахт”, “институт”. Воқеликда мавжуд бўлмаган, инсонлар томонидан ўйлаб топилган тушунча хажмсиз тушунча дейилади.Масалан: “алвасти”, “қорбобо”, “ажина”, “дев”. Бир гуруҳ нарсани яхлит акс эттирган тушунчага жамловчи тушунча дейилади. Масалан: “ўрмон”, “флот”, “боғ”, “кутубхона”.
  • .

Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар

  • Мантиқда тушунчанинг хажмини доира шаклида ифодалаш қабул қилинган ва у машхур немис мантиқшунос олими номи билан Эйлер доираси дейилади.
  • Сиғишадиган тушунчалар уч хил муносабатга эга: а) айният б) бўйсиниш в) қисман мослик.
  • Мазмуни ва хажми тўла мос келувчи тушунчалар айният муносабатига эга. Масалан: А) “Ўзбекистон 1-Президенти”, Б) “Ислом Каримов”.
  •  

Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар

  • Бўйсиниш муносабатида бир тушунча хажман кенг бўлгани учун унинг таркибидаги хажми тор тушунча унга бўйсинади. Масалан: А-ўқитувчи В-математика ўқитувчиси.
  • Қисман мослик муносабати хажмлари ўзаро кесишадиган тушунчалар ўртасида юзага келади.Масалан: А-талабалар В-спортчилар

Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар

  • Сиғишмайдиган тушунчалар ўртасида ҳам уч муносабат мавжуд: 1.бирга бўйсуниш 2. қарама-қаршилик 3. зидлик. Бирга бўйсуниш муносабатида хажми кенг бўлган тушунчага шу хажмга кирувчи ўзаро тенг бўлган тушунчаларнинг бўйсуниши тушунилади. Қарама-қаршилик муносабатида тушунчаларнинг хажми бир-бирини истесно қилади. Қарама-қаршилик муносабатида тушунчалар ўзлари бўйсунадиган тушунчанинг хажмини тўлиқ эгаллай олмайди.
  • Зидлик муносабатида тушунчалардан бири нарсанинг бирорта хусусиятини ифодаласа, иккинчиси уни инкор қилади.

Мантиқий амаллар

  • Тушунчаларда олиб бориладиган мантиқий амаллар: чегаралаш, умумлаштириш, бўлиш ва туркумлашдир.Тушунчани чегаралаш хажми кенг тушунчадан хажми тор тушунчага ўтишдир. Тушунчани умумлаштириш хажми тор тушунчадан хажми кенг тушунчага ўтишдир. Туркумлаш нарсаларнинг ўхшашлиги ва фарқига қараб синфларга ажратишдир. Масалан: Д.И.Менделев даврий системаси ҳар бир элементни атом оғирлигининг ўсиб бориши тартибида жойлаштирилган. Икки ёки ундан ортиқ тушунча бирлаштирилиши тушунчаларни қўшиш дейилади. Масалан, тош+бақа= тошбақа, кино+театр = кинотеатр, гул+тож+хўроз= гултожихўроз.

Download 46.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling