10 мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana21.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1372988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
10-мавзу. Маъруза матни (1)

Ноанъанавий (ноклассик) мантиқ – классик мантиқни танқид қилиш ва 
такомиллаштириш билан бирга, уни мукаммаллаштириш, тўлдириш ва ундаги замонавий 
мантиқнинг асосини ташкил этувчи ғояларни янада ривожлантириш натижасида вужудга 
келган мантиқий назарияларнинг мажмуидир. Ноанъанавий мантиқ кўп қийматли бўлиб, 
унда мулоҳазалар ―чин‖ ѐки ―ѐлғон‖ қийматларидан бошқа қийматларга ҳам эга бўлади. 
Замонавий мантиқ атамаси XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларида мантиқ 
илми ривожининг ҳозирги босқичини ифодалаш учун қўлланилади. Бу босқич яна 
математик мантиқ ва символик мантиқ терминлари билан ҳам аталади. Математик мантиқ
терминининг қўлланиши унинг замонавий мантиқ билан қўллайдиган усулларига кўра 
ўхшашликларини билдиради. ―Символик мантиқ‖ термини эса замонавий мантиқда 
мантиқий тахлил қилиш мақсадида махсус яратилган формаллашган тиллар қўлланишини 
кўрсатади.
Биз формал мантиқни ўрганамиз. Формал мантиқнинг ўрганиш предметини 
қуйидагилар ташкил этади: 
- Тафаккурлаш шакллари, уларнинг табиати ва уларнинг тузилмаси (структураси) 
билан боғлиқ қонуниятлари; 
- Фикрлар ўртасидаги алоқаларнинг қонунлари; 
- Бу қонунларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлган хатолар.
Ҳар бир фан каби мантиқ ҳам ўзининг ўрганадиган объекти ва предметига эга. 
Тафаккур мантиқ фанининг ўрганиш объектидир. Тафаккурни мантиқ фанидан ташқари 
фалсафа, физиология, психология, диалектика, кибернетика каби бошқа фанлар ҳам 
ўрганади. Масалан, грамматика мантиқ фанига яқин бўлиб, фикрни аниқ ва бехато 
ифодалашга ѐрдам беради. Тушунча ва мулоҳазаларнинг ифодаланиш структурасини 
аниқлашда ҳам грамматиканинг роли катта. Фалсафа тафаккурни моддийлик ва 
идеалликнинг ўзаро алоқадорлиги нуқтаи назаридан ўрганади. Психология тафаккурни 
рухий жараѐнлар билан боғлиқ холда тадқиқ этади. Юқорида тилга олинган фанларнинг 
ҳар бири тафаккурга ўз нуқтаи назаридан ѐндашади, унинг турли қирраларини очиб 
беради.
2. Тафаккур билишнинг юқори босқичи - рационал (лотинча ratio – ақл) билиш 
бўлиб, унда предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқланади, улар 
ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишлар акс эттирилади.
Ақлий билиш, тафаккурлаш воқеликни абстрактлашган (мавҳумлашган) ва 
умумлашган холда акс эттиради. Тафаккурлаш тил билан узвий алоқада, яъни тил 


фикрнинг воқе бўлиш шакли ҳисобланади. Шарқ мутафаккирлари тилга катта эътибор 
берганлар.
Тафаккур (ақлий билиш) ҳиссий билиш билан узвий боғлиқ. Тафаккур ѐрдамида 
буюм ва ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга эришилади.
Тафаккур воқеликни умумлаштириб ва мавҳумлаштириб, муайян мантиқий 
шаклларда, яъни тушунча, мулоҳаза ва хулоса чиқариш ҳамда улар ўртасидаги алоқалар 
шаклида акс эттириб, маълум мантиқий қонун- қоидаларни вужудга келтирадики, тўғри, 
аниқ, изчил, зиддиятлардан холи фикрлаш ана шу қонун-қоидаларга амал қилишни тақозо 
этади. Бу қонун-қоидалар амалиѐтда вужудга келган билимларни исботлаш ѐки рад этиш, 
уларнинг тўғрилиги ѐки хатолигини тасдиқлаш ѐхуд инкор этишга хизмат қилади.
Инсон билиш жараѐнида буюм ва ҳодисалар, уларнинг сифат, хусусиятлари ҳақида 
тушунчалар хосил қилади, фикр-мулоҳаза юритади, уларни мантиқий боғлаб, хулосалар 
хосил қилади. Бу жараѐнни тушуниш учун тафаккур шакли ва тафаккур қонуни нима 
эканлигини билиб олиш зарур. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling