10 мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana21.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1372988
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
10-мавзу. Маъруза матни (1)

Айирувчи тушунча шундай синф (умумий) 
тушунчасики, унда акс этган белгилар шу синфнинг 
ҳар бир предметига хосдир. 
Фан, нон. 
Тўпловчи тушунча ҳам синф (умумий) тушунчаси 
бўлиб, у акс эттирган белгилар шу синфни 
(умумийликни) ташкил этувчи ҳар бир предметга 
тааллуқли бўлмайди. 
Қўшин, ўрмон. 
Бўш ҳажмли тушунча реал воқеликда мавжуд 
бўлмаган, лекин тушунчада ифодаланадиган буюм 
ва ҳодисаларни акс эттиради. 
Учар гилам, кентавр, симоб 
денгизи. 
Мазмуни бўйича тушунчаларнинг турлари 
Мисоллар 
Конкрет (аниқ) тушунчаларда предмет ўзининг 
белгилари билан биргаликда фикр қилинади. 
уй‖,―гулдон‖, трактор 
Абстракт 
(мавҳум) 
тушунчаларда 
предметнинг 
белгилари ундан фикран ажратиб олиниб, алоҳида акс 
эттирилади. 
―оқ‖,―босим‖, қўрқув‖ 
Мусбат (ижобий) тушунчаларнинг мазмунида предмет 
унга хос бўлган белгилар орқали фикр қилинади. 
―ақлли‖,―уйли‖, ҳунарманд‖ 
Манфий (салбий) тушунчаларнинг мазмунида предмет 
унга хос бўлмаган белгилар орқали фикр қилинади. 
―ақлсиз 
бола‖, 
―ҳаѐсиз 
одам‖,―кучсиз 
жангчи‖, 
―фойдасиз иш‖ 
Нисбатдош тушунчалар эса зарурий равишда бир-
бирининг мавжуд бўлишини тақозо қиладиган, бири 
орқали бошқасини билиш мумкин бўлган предметларни 
ѐки уларнинг белги ва ҳусусиятларини акс эттиради. 
―устоз ва шогирд‖, ―қаттиқ ва 
юмшоқ‖, ―севинч ва қайғу‖ 
Нисбатсиз тушунчалар зарурий равишда бир-
бирининг мавжуд бўлишини тақозо қилмайдиган, 
нисбатан 
мустақил, 
алоҳида 
мавжуд 
бўлган 
предметларни акс эттиради. 
―устоз ва шогирд‖, ―қаттиқ ва 
юмшоқ‖, ―севинч ва қайғу‖ 


беради. У ѐки бу тушунчанинг мазмуни ва хажмига кўра қайси турга мансуб эканлигини 
аниқлаш унга мантиқий тавсиф бериш дейилади. Масалан:
Университет - умумий саналадиган, тўпловчи, аниқ, мусбат, нисбатсиз тушунча. 
Кентавр – бўш хажмли, аниқ, мусбат, нисбатсиз тушунча. 
Билимсиз - умумий саналмайдиган, мавхум, манфий, нисбатдош тушунча. 
Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми узвий боғлиқ бўлиб, бу боғлиқлик тескари нисбат 
қонунида ифодаланади. Бу қонунга кўра тушунчанинг хажми кенг бўлса, унинг мазмуни 
тор бўлади ва аксинча, тушунчанинг хажми тор бўлса мазмуни кенг бўлади. 
Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми ўртасидаги тескари нисбат қонуни тушунчалар 
билан олиб бориладиган қатор мантиқий амаллар асосида ѐтади. 
5. Аввал кўриб ўтганимиздек, тушунчалар хажмига кўра бир-биридан фарқ қилади. 
Баъзиларининг хажми кенг, бошқалариники тор, баъзиларининг хажми бошқаларининг 
хажмига киради ва ҳ.к. Шунингдек, мазмунига кўра бир-бирига яқин бўлган (―талаба‖ ва 
―ҳунарманд‖) ѐки жуда узоқ бўлган (―қалам‖ ва ―тоғ‖) тушунчалар ҳам бор. Мазмуни 
бирор умумийликка эга бўлган тушунчаларни ўзаро таққослаш мумкин, мазмуни бир-
бирдан узоқ бўлган тушунчаларни эса таққослаб бўлмайди. Айтиш мумкинки, баъзи 
тушунчалар мазмуни ва хажмига кўра яқин бўлса, бошқалари узоқ бўлади.
Умумий белгиларга эга бўлган, мазмуни ва ҳажми жиҳатидан бир-бирига яқин 
турган тушунчаларга таққосланадиган тушунчалар дейилади. Масалан, ―квадрат‖ ва 
―ромб‖, ―мухандис‖ ва ‖олим‖ тушунчалари ана шундай таққосланадиган тушунчалар 
ҳисобланади. 
Бир-бири билан узоқ алоқада бўлган, кўп ҳолларда моддий ѐки идеал бўлишдан 
бошқа умумий белгига эга бўлмаган предметларни акс эттирувчи тушунчалар 
таққосланмайдиган тушунчалардир. ―Планета‖ ва ―дарахт‖, ―бахт‖ ва ―нон‖ тушунчалари 
таққосланмайдиган тушунчалар ҳисобланади. Таққосланмайдиган тушунчаларни 
таққослаш албатта фикрнинг хато бўлишига, нотўғри хулосаларга олиб келади. Нотўғри, 
хато фикр хатти - харакатларнинг ҳам нотўғри бўлишига сабаб бўлади. Масалан, ―бахт‖ ва 
―қимматбаҳо тақинчоқ‖ тушунчаларини таққослаб бўлмайди. Шунинг учун инсоннинг 
бахтли ѐки бахтсиз бўлиши унинг қимматбаҳо тақинчоққа эга эканлигига боғлиқ эмас.
Мантиқда фақат таққосланадиган тушунчалар ўртасидаги мантиқий муносабатлар 
ўрганилади. Таққосланадиган тушунчалар ҳажм жиҳатидан сиғишадиган ва 
сиғишмайдиган бўлади. Ҳажми умумий элементларга эга бўлган тушунчалар сиғишадиган 
тушунчалар бўлиб, уларнинг ҳажми бир-бирига бутунлай, тўлалигича ѐки қисман мос 
келади. Улар ўртасида уч хил муносабат мавжуд: мослик, қисман мослик ва бўйсуниш.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling