10 мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana21.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1372988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
10-мавзу. Маъруза матни (1)

Тафаккур шакли фикрнинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг боғланиш 
усули, унинг структураси (тузилиши)дир. Фикрлаш элементлари деганда, предметнинг 
фикрда ифодаланган белгилари ҳақидаги ахборотлар тушунилади. Масалан, ―нон‖ 
тушунчасида ун, сув ва туз қўшиб қорилган хамирдан маълум бир шаклга келтирилган ва 
юқори ҳароратда (тандирда) пишириб олинган, озиқланиш учун тайѐрланган махсулот акс 
этади. Агар тушунча (нон) акс эттираѐтган предметни А билан, унда фикр қилинаѐтган 
муҳим белгиларни, яъни фикрлаш элементларини а, б, с,..., n билан белгиласак, 
тушунчанинг мантиқий структурасини А (а, б, с,..., n) шаклида символик тарзда ифодалаш 
мумкин. 
Мулоҳаза (ҳукм)ларда предмет билан унинг хоссаси, предметлар ўртасидаги 
муносабатлар, предметнинг мавжудлиги ҳақидаги фикрлар тасдиқ ѐки инкор шаклда 
ифода этилади. Масалан, ―Ҳунарли киши – хор бўлмас‖ деган мулоҳазада предмет 
(ҳунарли киши) билан унинг хоссаси (хор бўлмаслик) ўртасидаги муносабат қайд этилган. 
―Алишер Навоий Абдураҳмон Жомий билан замондош бўлган‖деган мулоҳазада иккита 
предмет (Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий) ўртасидаги муносабат қайд этилган. 
Мазмун жиҳатдан турли хил бўлган бу мулоҳазалар тузилишига кўра бир хилдир: уларда 
предмет ҳақидаги тушунча (S) билан предмет белгиси ҳақидаги тушунча (P) ўртасидаги 
муносабат қайд этилган, яъни Р нинг S га хослиги тасдиқланган. Умумий ҳолда 
мулоҳазанинг мантиқий тузилишини S – Р (эмас) формуласи ѐрдамида ифода этиш 
мумкин. Тушунча ва мулоҳазани фарқлашда уларнинг шакли эътиборга олинади. 
Масалан: аълочи ўқувчи(тушунча) ва ўқувчи аълочидир (мулоҳаза). 
Хулоса чиқаришда ҳам унинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг 
боғланиш усули мавжуд бўлиб, унга кўра ўзаро мантиқан боғланган мулоҳазалардан янги 
бир мулоҳазани хосил қилиш мумкин.
Масалан, Инсонни камолотга етиштирувчи нарсалар фойдалидир 
Илм эгаллаш инсонни камолотга етиштиради 
Демак, илм эгаллаш фойдалидир. 
ѐки 
Тадбиркор инсонлар режа билан иш юритадилар 
Демак, режа билан иш юритадиганлар тадбиркор инсонлардир. 
Бу хулоса чиқариш йўллари турлича бўлишига қарамасдан, бир хил мантиқий 
структурага эга. Ҳар иккаласида ҳам хулоса чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилаѐтган 
мулоҳазалардан хулоса мантиқий боғлиқлик мавжуд бўлгани сабаб хосил қилинди. 
Юқоридаги мисоллар тафаккурнинг мантиқий шакли фикрнинг конкрет мазмунига 
нисбатан мустақил ҳолда мавжуд бўлишини ва ўзига хос қонуниятларга эгалигини 
кўрсатади. Шунинг учун ҳам мантиқ илмида тафаккурнинг мантиқий шакли алоҳида олиб 
ўрганилади. 



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling