10-мавзу: Молиявий рискларни баҳолаш методлари 10. 1-мавзу. Молиявий рискларни бошқариш ва баҳолаш методларининг ўзига хос хусусиятлари ва назариялари


Download 1.52 Mb.
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1562462
TuriРегламент
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Молиявий назорат 4-мавзу

Режа:


Молиявий назорат шакллари
Молиявий назорат усуллари
«Молиявий назорат» фани
Мавзу: Молиявий назорат шаклларининг классификацияси
Амалга оширилиш регламенти бўйича молиявий назоратнинг шакллари
мажбурий (ташқи)
Юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий фаолияти устидан мажбурий (ташқи) назорат қонун асосида амалга оширилади. Булар, масалан, асосан ташқи, мустақил назоратчилар томонидан амалга ошириладиган солиқ текширувларига, бюджет ресурсларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратга, корхона ва ташкилотларнинг молия-бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларини мажбурий аудиторлик тасдиқланишига ва ҳ.к.ларга тегишли бўлиши мумкин.
ташаббускорли (ички)
Ташаббускорли (ички) молиявий назорат молиявий қонунчиликдан келиб чиқмаса-да, тактик ва стратегик мақсадларга эришишда молиявий бошқарувнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Назоратнинг субъектлари бўйича молиявий назоратнинг қуйидаги шакллари бўлиши мумкин:
Президент молиявий назорати
ҳокимият қонунчилик органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг молиявий назорати
ижроия ҳокимият органлари молиявий назорати
молия-кредит органларининг молиявий назорати
фирмавий-ички молиявий назорат
аудиторлик молиявий назорати ва бошқалар
Бюджет ва нобюджет фондлар устидан амалга ошириладиган молиявий назорат барча даражадаги бюдетларнинг, нобюджет фондларнинг шакллланиши, давлат молиявий ресурсларининг қонуний ва мақсадга мувофиқ ишлатилиши устидан назоратни таъминлайди.
Солиқ назорати хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан давлат олдидаги солиқ мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
Божхона назорати биринчидан, мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан хавфсизлигини таъминлаш, иккинчидан, давлатнинг ташқи иқтисодий алоқаларидан тушумлар, тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида, қонуний асосда тушишини назорат қилади.
Пул-кредит назорати мамлакатдаги пул-кредит муносабатларини қонунийлигини, яъни бу соҳада қонунчиликнинг бузилиш ҳолатларини, жумладан валюта активларини ноқонуний асосда хорижга чиқиб кетиш ва инфлясияни кучайиб кетиш ҳолатлари олдини олади ва назоратини таъминлайди.
Суғурта назорати орқали суғурта бозори ва унинг иштирокчиларини ҳатти харакатларини қонунчилик талбларига мос бўлишини таъминланади ва суғурталанувчи жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини ҳимоя қилинади.
Инвестиция назорати орқали мамлакатда инвестицион муҳит яратилади ва иқтисодиётимизга ташқи ва ички инвестицияларни жалб қилишда қонунчиликка риоя этилаётганлиги назорат қилинади.
Текшириш ўтказиш жойига кўра, солиқ ҳамда божхона органлари ўтказадиган текширишлар, давлат ва ижтимоий бюджетдан ташқари фондлар ва бошқа органлар амалга оширадиган молиявий назорат
Камерал назорат
жойида ўтказиладиган текшириш

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling