Молиявий ва хўжалик операцияларининг қамралиб олиниши даражасига кўра тафтишлар қуйидаги уч гуруҳга бўлинади: - ёппасига тафтиш;
- танланма тафтиш;
- комбинациялаштирилган тафтиш.
Молиявий назоратнинг шахсий услубий усулларини қуйидаги гуруҳга бирлаштириш мумкин:
Органолептик;
ҳисоб-таҳлилий;
ҳужжатли умумлаштириш;
назорат натижаларини амалга ошириш.
Органолептик (лептикос- олиш, қабул қилишга мойил) – сезги органлари ёрдамида аниқланади. Молиявий назоратнинг органолептик усуллари қуйидагилар киради:
инвентаризация;
назорат ўлчови;
танланган ва ялпи кузатишлар;
технологик ва кимё-технологик назорат;
экспертизалар;
хизмат текширувлари.
Инвентаризация – органолептик усуллар натижасида назорат объектларини текшириш. - Ушбу жараённинг моҳияти кўрик, қайта ҳисоблаш, салмоқлаш, ўлчаш йўли билан объектларнинг мавжудлиги ва ҳолатида ўтказилади. Молиявий назоратда товар-моддий бойликлар ва пул маблағларининг сақланганлигини, шунингдек, ҳисоб-китоб муносабатлари ва бошқа хужжатлар ва пассивларнинг бирлаштирилганлигининг ҳақиқий назоратининг асосий усули сифатида қўлланилади. Инвентаризация усули молиявий назоратнинг барча турларида фойдаланилади. Давлат мулкининг сақланишини таъминлашда инвентаризация жорий назорат асосий усули ҳисобланган ҳолда ички хўжалик назоратини амалга оширишда алоҳида аҳамиятга эга.
Ишларнинг назорат ўлчови - қурилиш-монтаж ишлари табиий бажарилганлиги текшириш жараёнида, шунингдек бошқа назорат қилувчи органлар томонидан ишлар ва турли хизматлар ҳажмини назорати ўтказилишида қўлланиладиган ҳақиқий назорат усули.
Танлаб кузатиш - хўжалик фаолиятининг сифат тавсифларини статистик тадқиқ этиш усули. Ялпи назорат техник жиҳатдан бажарилишининг иложи бўлмаган ҳолатларда молиявий назоратда фойдаланилади. Масалан, савдога тушувчи товарларни камчилигини аниқлашда товарлар сотиб олиш учун харидор томонидан сарфланган вақт.
Do'stlaringiz bilan baham: |