10-мавзу: Онг ва руҳият. Билиш, унинг шакллари ва услублари
Download 424.02 Kb.
|
Онг (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНЪИКОС…
- Онг ва мия.
Онг тарихиОнг тарихи инсоннинг инсон булиб шаклллана бошлаши тарихи билан богликдир. Узок вакт давомида инсон, унинг онги планетар, яъни Ер шари доирасидаги ходиса сифатида караб келинди. Хозирги замон фани масалага кенгрок доирада ёндашиш зарурлигини курсатмокда. Чунки фан далиллари инсон пайдо булишини факат Ерда кечган жараёнлар билан чеклаб куйиш тугри эмаслигини, у коинот эволюциясининг табиий хосиласи эканлигини тобора чукуррок исботламокда.Инкирос шакллари эволюцияси ва онг. Онг инъикоснинг олий шаклидир. Хуш, инъикос деганда нима тушунилади. Инъикос муайян таъсир натижасида пайдо булади. Бунинг учун эса, хеч булмаганда, иккита объект булиши ва улар уртасида узаро таъсир булиши лозим. Энг умумий маънода, хар кандай предметларнинг у билан таъсирлашувда булган бошка предметларнинг таъсирини муайян тарзда акс эттириши билан боКлик хоссасига инъикос дейилади.ИНЪИКОС…ИНЪИКОС (фалсафада) — объектларнинг ўзаро таъсири натижасида модда, энергия ва ахборот алмашиши жараёни. Инъикоснинг энг содда шакли механик ўзаро таъсирдир. Мас, тупроқда ётган тош тупроқда ўз изини қоддиради. Жонли организмларда Инъикоснинг му-раккаброқ тури — таъсирланиш ҳодисаси содир бўлади. Macалан, ёмғир чувалчангига иссиқ жисмни теккиз-сангиз, иссиқлик ҳақидаги информация (ахборот) чувалчангга таъсир қилади ва бунинг оқибатида чувалчанг танасини иссиқликдан олиб қочади. Бу оддий ҳимояланиш рефлексидир. Мураккаб жонли организмларда психик Инъикос рўй беради. Бу И. нинг олий шаклидир.Онг ва мия.Онг ва мия. Инсон мияси нозик, мураккаб тузилишга эга булган тизимдир. Айнан унинг мураккаблиги онг пайдо булиши мумкинлигининг асосий шартидир. Бундай холат хам узок давом этган эволюциянинг табиий хосиласидир.Аммо юксак даражада ташкил топган миянинг узи хам хали онг пайдо булиши учун етарли эмаслигини унутмаслик лозим. Бу мия нормал функционал фаолият курсатиши зарур. Ва нихоят, нормал функционал фаолият курсатувчи мия сохиби ижтимоий муносабатларга тортилган булиши шарт.Download 424.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling