Оралиқ молиявий ҳисоботнинг шакли ва таркиби
Молиявий ҳисоботнинг тўлиқ тўплами
Молиявий ҳисоботнинг қисқартирилган тўплами
Камида унинг энг сўнгги йиллик молиявий ҳисоботида қайд қилинган сарлавҳаларнинг ва оралиқ суммаларнинг ҳар бирини ҳамда танланган тушунтириш изоҳларини қамраб олиши лозим. Қўшимча моддалар ва изоҳлар, агар уларнинг тушуриб қолдирилиши қисқартирилган оралиқ молиявий ҳисоботни чалиғитадиган қилса, киритилиши лозим.
1-сон БҲХСдаги молиявий ҳисоботнинг тўлиқ тўпламига нисбатан белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Агар 33-сон БҲХС ни қўллавчи ташкилот бўлса, оралиқ давр учун фойда ёки зарарнинг тўғрисидаги ҳисоботда ушбу давр учун бир акцияга тўғри келадиган фойданинг - базавий ва суюлтирилган кўрсаткични тақдим этиши лозим.
Агар ташкилот 1-сон БҲХС да изоҳлангандек, фойда ёки зарар моддаларини алоҳида ҳисоботда тақдим этса, у ушбу алоҳида ҳисоботда бир акцияга тўғри келадиган фойданинг - базавий ва суюлтирилган кўрсаткични тақдим этади.
Оралиқ молиявий ҳисобот тақдим этилиши талаб этилган даврлар
Ташкилотнинг молия йили 31 декабрда тугайди*(чет эл амалиётида бошқачароқ). Ташкилот 2020 йил 30 июнь ҳолатига ярим йиллик оралиқ молиявий ҳисоботида қуйидаги молиявий ҳисоботларни (қисқартирилган ёки тўлиқ тўпламда) тақдим қилиши лозим:
|
Ҳисобот санасига
|
Қиёсий маълумот
|
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот
|
30 июнь 2020 йил
|
31 декабрь 2019 йил
|
Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот
|
30 июнь 2020 йил
|
30 июнь 2019 йил
|
Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот
|
30 июнь 2020 йил
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |