10-сон БҲхс “Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар” 34-сон БҲхс “Оралиқ молиявий ҳисобот”


Download 3.62 Mb.
bet2/6
Sana11.08.2023
Hajmi3.62 Mb.
#1666466
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4. IAS-10-34

2020 йил 1 январь
Ҳисобот даврининг боши
2021 йил 28 февраль
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш жараёни тугатилади
2021 йил 1 апрель
Молиявий ҳисобот акциядорларга ва бошқаларга тақдим этилди.
2020 йил 31 декабрь
Ҳисобот даврининг охири
2021 йил 18 март
Директорлар кенгаши молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлайди.
ҳисобот давридан
кейинги ҳодисалар
Ҳисобот даври

Мисол

Мисол


Ташкилот раҳбарияти 20X1 йил 31 декабрда тугайдиган йил учун молиявий ҳисоботнинг дастлабки лойиҳасини 20X2 йил 28 февралда якунлади. 20X2 йил 18 мартда директорлар кенгаши молиявий ҳисоботни кўриб чиқди ва уни эълон қилиш учун маъқуллади. Ташкилот 20X2 йил 19 мартда ўз фойдасини ва бошқа танланган молиявий маълумотларни эълон қилди. Молиявий ҳисобот акциядорларга ва бошқаларга 20X2 йил 1 апрелда тақдим этилди. Акциядорлар молиявий ҳисоботни 20X2 йил 15 майда ўтказилган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида тасдиқлади ва тасдиқланган молиявий ҳисобот тартибга солувчи давлат органига 20X2 йил 17 майда топширилди.
Молиявий ҳисобот 20X2 йил 18 мартда эълон қилиш учун маъқулланди (Директорлар кенгаши молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун маъқуллаган сана).

Мисол

Мисол


Ташкилот раҳбарияти 20X2 йил 18 мартда молиявий ҳисоботни кузатув кенгашига эълон қилиш учун маъқуллади. Кузатув кенгаши фақат ижрочи бўлмаган директорлардан ташкил топган бўлиб, таркибига ходимлар вакиллари ва бошқа ташқи манфаатдор шахслар кириши мумкин. Кузатув кенгаши 20X2 йил 26 мартда молиявий ҳисоботни тасдиқлади. Молиявий ҳисобот акциядорларга ва бошқаларга 20X2 йил 1 апрелда тақдим этилди. Акциядорлар молиявий ҳисоботни 20X2 йил 15 майда ўтказилган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида тасдиқлади ва ушбу молиявий ҳисобот 20X2 йил 17 майда тартибга солувчи давлат органига топширилди.
Молиявий ҳисобот 20X2 йил 18 мартда эълон қилиш учун маъқулланди (раҳбарият молиявий ҳисоботни кузатув кенгашига эълон қилиш учун маъқуллаган сана).

Download 3.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling