11- маъруза толали оптик алоқа тизимларининг пассив элементлари
Нурланишни киритиш ва чиқариш қурилмалари
Download 482.12 Kb.
|
6-Ma\'ruza OAT
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.3. Ажраладиган ва ажралмайдиган оптик улагичлар
11.2. Нурланишни киритиш ва чиқариш қурилмалари
Нурланишни киритиш ва чиқариш қурилмалари максимал мумкин бўлган қувватни мос равишда манбадан толага ва толадан фотоқабулқилгичга узатишни таъминлаши керак. Бу қурилмани тузилиши, нурланиш манбалари, фотоқабулқилгичлар ва оптик тола характеристикалари билан аниқланади. Oптик сигналларни киритиш қурилмаларидан бири конус шаклидаги қурилма (11.2-расм) ҳисобланади. Конус кўндаланг юзасини катта диаметрларида (1...2 мм) юқори тартибли модалар ҳосил бўлиши мумкин. Буни бартараф этиш мақсадида конусни кўндаланг ёни ва лазер ўртасига фаза коррекцияловчи элемент-сферик линза киритилади. Бундай қурилма 1,6...2,2 дБ самарадорликка эга [4]. 11.1-расм. Нурланишни киритиш қурилмаси: А - нурланиш манбаи; БМОТ - бир модали оптик тола; 1- сферик линза; 2 - бир модали оптик конус; 3 - ўзак. 11.3. Ажраладиган ва ажралмайдиган оптик улагичлар ТОА линиялари бўйлаб ахборотни узатишни энг муҳим масалаларидан бири оптик толаларни ишончли уланишини таъминлаш ҳисобланади. Оптик улагич – бу нурланишни киритиш ва чиқариш жойида, толали оптик алоқа линия трактининг турли компонентларини, оптоэлектрон модулларни кабел толалари билан улаш, кабелнинг қурилиш узунликларини бир-бири ёки бошқа компонентлар билан улаш учун мўлжалланган қурилма. Улагичлар ажраладиган ва ажралмайдиганга бўлинади. Ажралмайдиган уланишни таъминловчи, асосий монтаж усули пайвандлаш ҳисобланади. Ажраладиган улагичлар (коннектор, connectors термини кенг қўлланилади) кўп марталаб улаш/ ажратиш имконини беради [1]. Амалиётда ажраладиган оптик улагичлар кабелни иккала охирида ва ажралмайдиган оптик улагичлар оралиқ секцияларни улашда қўлланилади. Бунга қуйидагилар сабабдир: ажралмайдиган улагичлар киритувчи йўқотишлар сатҳи минимал бўлиб, 1 та улагичда 0,04 дБ ни ташкил этади. Ажраладиган оптик улагичлар киритувчи йўқотишлар эса катта. Бундан ташқари ажралмайдиган улагичлар аниқ доимийликни таъминлайди, бу ажраладиган оптик улагичларни юқорида айтиб ўтилгандек бир неча ва кўплаб улаш ажратиш кутиладиган жойларда, масалан, коммутацион панелларда ёки уланишли кроссларда ишлатишни талаб этади [6]. Download 482.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling