11- маъруза толали оптик алоқа тизимларининг пассив элементлари


Download 482.12 Kb.
bet5/10
Sana09.10.2023
Hajmi482.12 Kb.
#1696228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-Ma\'ruza OAT

11.5. Оптик аттенюаторлар

Оптик аттенюаторлар кириш оптик сигналларни қувватини камайтириш мақсадида ишлатилинади. Рақамли сигналларни узатишда ҳам, аналог сигналларни узатишда ҳам бунга зарурият вужудга келиши мумкин. Катта сатҳли рақамли сигналларни узатишда қабул қилувчи оптоэлектрон модулни тўйинишига олиб келиши мумкин. [1].


Аттенюаторлар кўпинча лазер узатгичдан кейин жойлаштирилади. Аттенюаторлар лазерни чиқиш қувватини, ундан кейинги EDFA кучайтиргичлари,ФД каби қурилмалар талаб этадиган сатҳ билан мослаштиради.
Ёруғлик жадаллиги фотодиодни динамик диапазони доирасидан чиқадиган даражада катта бўлган, қисқа оптик толали секцияларда аттенюатор ўрнатиш мумкин. Улар интенсивликни қабул қилгични динамик диапазонига мос келадиган сатҳгача камайтиради [6].
Ишлаш принципи бўйича аттенюаторлар cўниш қиймати бўйича ўзгарувчан ва сўниш қиймати қайд этилган турларга бўлинади.
Ўзгарувчан аттенюаторлар сўниш қийматини 0-20 дБ оралиқгача ўзгариш имконини беради.
Қайд этилган аттенюаторларда сўниш қиймати ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган бўлади. Уларни қиймати 0, 5, 10, 15 ёки 20 дБни ташкил этиши мумкин [1].
Аттенюаторлар томонидан киритиладиган сўниш ±15 % дан ошиқ бўлмаслиги керак. Оптик акс этиш қобилияти максимал -40 дБ сатҳда бўлиши керак. Аттенюаторларни ишчи тўлқин узунликлари диапазони максимал 1360 нм дан 1580 нм гачани, минимал 1200 нм дан 1480 нм гачани ташкил этиши керак. Типик ишчи тўлқин узунлиги кенглиги 1310-1580 нм. Аттенюаторларда ҚМДга боғлиқ бўлган йўқотишлар 0,3 дБ дан юқори бўлмаслиги керак [6].
11.6. Оптик фильтрлар

Оптик фильтрлар умумий узатилаётган оптик спектрдан оптик каналларни ажратиш учун қўлланилади. Фильтрлар қўшни оптик каналларни бартараф этиш имкониятига эга, чунки фотоқабулқилгичлар спектрал танлашга эга эмас. Оптик фильтрлар сифатида демультиплексорлар ҳам қўлланилиши мумкин.


Алоҳида оптик фильтрлар кўп қатламли диэлектрик тузилиш ва дифракцион панжарадан иборат бўлади.
Кўп қатламли диэлектрик тузилишли оптик фильтрларнинг ишлаш принципи қуйидаги расмда тасвирланган (11.5-расм).

11.5-расм. Кўп қатламли диэлектрик фильтрнинг ишлаш принципи: а) - кўп қатламли диэлектрик тузилиш;


b) - акс этиш коэффициентининг спектрал боғлиқлиги.
Кўп қатламли тузилишда турли синдириш кўрсаткичли икки турдаги диэлектриклар ўзаро кетма-кетликка эга. Қатламнинг қалинлиги a (1/4) l да (танланган оптик каналнинг тўлқин узунлиги) тушиш бурчагини a {(1/4) l cos a } тўғрилашни ҳисобга олсак, тушаётган нур кетма-кет қатламлар чегарасида қисман қайтади. l тўлқин узунликли нурланиш синфаз қайтади ва йиғилади, қолган нурланиш кучсиз қайтади ва ютилади. Қатламларни қалинлигини ўзгартириб, фильтрларнинг ўтказиш полосасини ўзгартириш мумкин.
Хозирги кунда қўшни оптик каналлар орасидаги масофа 100 ГГц (Dl=0,8 нм) ва 50 ГГц (Dl=0,4 нм) ни ташкил этади.

50ГГц


f, ТГц

196,10

196,05

196,00

195,95

195,90

---

192,30

192,25

192,20

192,15

192,10

нм

1528,77

1529,16

1529,55

1529,94

1530,33

---

1558,98

1559,39

1559,79

1560,20

1560,61

100ГГц

f, TГц

196,10

196,00

195,90

195,80

195,70

---

192,50

192,40

192,30

192,20

192,10

нм

1528,77

1529,55

1530,33

1531,12

1531,90

---

1557,36

1558,17

1558,98

1559,79

1560,61;


Download 482.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling