11 – Маъруза: Виртуал шахсий тармоқларни (vpn) ташкиллаштириш


Ҳимояланган корпоратив тармоқларни қуриш учун VPN ечимлар


Download 209 Kb.
bet6/7
Sana12.03.2023
Hajmi209 Kb.
#1262738
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
11-ma ruza

Ҳимояланган корпоратив тармоқларни қуриш учун VPN ечимлар
Маршрутизаторлар асосидаги VPN. Ташқи дунё билан локал тармоқ алмашадиган барча ахборот машрутизатор орқали ўтади. Бу маршрутизаторларни чиқувчи пакетларни шифрловчи ва кирувчи пакетларни расшифровка қилувчи табиий платформага айлантиради. Бошқача айтганда, маршрутизатор, умуман, маршрутлаш вазифасини VPN вазифасини мададлаш билан бирга олиб бориши мумкин. Бундай ечим ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Афзаллиги - маршрутлаш ва VPN вазифаларини биргаликда маъмурлаш қулайлигидир. Корхона тармоқлараро экранни ишлатмасдан корпоратив тармоқ ҳимоясини фақат ҳам тармоқдан фойдаланиш бўйича, ҳам узатиладиган трафикни шифрлаш бўйича ҳимоялаш вазифала­рини биргаликда ҳал этувчи маршрутизатор ёрдамида ташкил этган ҳолларда машрутизаторларни VPN ни мададлашда ишлатилиши айниқса фойдалидир. Ушбу ечимнинг камчилиги маршрутлаш бўйича асосий амалларнинг трафикни кўп меҳнат сарфини талаб этувчи шифрлаш ва аутентификациялаш амаллари билан бирга олиб борилиши натижасида маршрути­затор унумдорлигига қўйиладиган талабларнинг ошиши билан боғлиқ. Маршрутизаторларнинг унумдорлигини оширишга шифрлаш вазифаларини аппарат мададлаш орқали эришилади. Ҳозирда барча маршрутизатор ва бошқа тармоқ қурилмаларини етакчи ишлаб чикарувчилар ўзларининг махсулотларида турли VPN-протоколларини мададлайдилар. Бу соҳада Cis­co Systems ва 3Com компаниялари лидер ҳисобланадилар. Cisco Systems компанияси ўзлари ишлаб чиққан маршрутизаторларга энг кенг тарқалган стандартлар асосида VPN ларни қуришга имкон берувчи канал сатҳи протоколини мададловчи IOS 11.3 (Internetwork Operation System 11.3) ва тармоқ сатҳи протоколи IPSec ни киритди. L2F протоколи аввалроқ IOS операцион тизимнинг компонентига айланди ва Cisco ишлаб чиқарадиган барча тармоқлараро алоқа ва масофадан фойдаланиш қурилмаларида мададланади. Cisco маршрутизиторларида VPN вазифалари бутунлай дастурий йўл билан ёки шифрлаш сопроцессори бўлган махсус кенгайтириш платасидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Охирги вариант VPN амалларида маршрутизатор унумдорлигини анчагина оширади. Cisco Sys­tems компанияси томонидан ишлаб чиқилган VPN қуриш технологияси юқори унумдорлиги ва мосланувчанлиги билан ажралиб туради. Унда "тоза" ёки инкапсуляция қилинган кўринишда узатилувчи ҳар қандай IР-оқим учун шифрлаш билан туннеллаш таъминланади. Cisco компаниясининг маршрутизаторлари асосида VPN-каналларини куриш операцион тизимининг воситалари ёрдамида Cisco IOS 12.x. версиясидан бошлаб амалга оширилади. Агар мазкур операцион тизим компаниянинг бошқа бўлимларидаги Cis­co чегара маршрутизаторларида ўрнатилган бўлса, бир маршрутизатордан иккинчисига "нуқта-нуқта" туридаги виртуал ҳимояланган туннеллар мажмуасидан иборат бўлган корпоратив VPN тармоқни шакллантириш имконияти бўлади.
Тармоқлараро экранлар асосидаги VPN. Локал тармоқнинг тармоқлараро экрани орқали, ҳудди маршрутизатордагидек, бутун трафик ўтади. Шу сабабли, тармоқлараро экран ҳам чиқувчи трафикни шифрлаш, кирувчи трафикни расшифровка қилиш вазифасини бажариши мумкин. Ҳозирда қатор VPN-ечимлар тармоқлараро экранларни VPN нинг қўшимча мадад функциялари билан тўлдирилишига таянади. Бу Internet орқали бошқа тармоқлараро экранлар билан шифрланган уланишни ўрнатишга имкон беради. Ахборот хавфсизлиги бўйича қатор мутахассисларнинг фикрича VPN ни тармоқлараро экранлар асосида қуриш, корпоратив тармоқларни очиқ тармоқлар хужумларидан комплекс ҳимоялаш нуқтаи назаридан, тўла асосланган ечимдир. Ҳақиқатан, тармоқлараро экран ва VPN-шлюз функциялари бир нуқтада, ягона бошқариш ва аудит тизими назоратида бирлаштирилса, корпоратив тармоқни ҳимоялаш функциялари битта қурилмада тўпланади. Натижада ҳимоя воситаларини маъмурлаш сифати ошади.
Ихтисослаштирилган аппарат воситалари асосидаги VPN. Ихтисослаштирилган аппарат қурилмалари асосидаги VPN-воситаларнинг асосий афзаллиги - юқори унумдорлиги. VPN-пакетларни ишлашда керакли ҳисоблашлар ҳажми оддий пакетларни ишлашдагига нисбатан 50-100 марта ошади. Аппарат воситалари асосидаги VPN ларда юқори тезликка уларда шифрлашнинг ихтисослаштирилган микросхемаларда амалга оширилиши эвазига эришилади. Бундай VPN-воситалар кўпинча IPSec протоколи билан бирга ишлайолади ва локал тармоқлар орасида криптоҳимояланган туннелларни шакллантиришда ишлатилади. Баъзи ишлаб чикарувчиларнинг VPN ни шакллантирувчи асбоб-ускуналари бир вақтнинг ўзида "масофадаги компьютер-локал тармоқ" режимида ҳимояланган боғланишни ҳам мадад­лайди.
Аппарат VPN-шлюзлар алоҳида аппарат қурилмаси кўринишида бўлади. Уларнинг асосий вазифаси - трафикни юқори унумдорлик билан шифрлаш. Бу VPN-шлюзлар Х.509 рақамли сертификатлари PKI очиқ калитларни бошқариш инфратузилмалари билан ишлайди, LDAP бўйича маълумот берадиган хизматлар билан ишлашни мададлайди.
Бошқарув тизими VPN manager виртуал хусусий тармоқларни яратиш, конфигурациялаш ва бошқариш учун махсус ишлаб чиқилган. Тармоқ маъмури ушбу тизим ёрдамида, график интерфейсни ишлатиб масофадаги фойдаланувчиларни ва бизнес-шерикларни VPN гa осонгина қўшиши мумкин. VPN мижозларини масофадан маъмурлашга Dyna-Policy функцияси аталган.
LanRover VPN Gateway шлюзи Shiva компанияси томонидан такдим этилган бўлиб, ICSA томонидан сертификацияланган. Бу шлюз очиқ тармоқ орқали узатиладиган маълумотларни ҳимоялаш технологияларининг кенг тўпламини мададлайди. Яхлитликни ва конфиденциалликни таъминлаш, фойдаланишнинг назорати, Х.509 нинг рақамли сертификатларига, Se­curity Dynamics аппарат калитларига, RADIUS протоколи ёки доменли схемага асосланган аутентификациялашнинг турли схемалари бу тўпламга киради.
Маълумотларни аппарат шифрлаш DES ёки 3-DES алгоритмлари асосида амалга оширилади. LanRover VPN Gateway шлюзлари Pentium-технологиянинг тезлиги, шифрловчи ихтисослаштирилган интеграл схемаларининг тезкорлиги ва реал вақтнинг кўп вазифали операцион тизимнинг реактивлигининг ноёб бирикмасидан фойдаланади.
L2TP протоколи IETF ташкилотида Microsoft ва Cisco Systems компаниялари мададида ишлаб чиқилган. L2TP протоколи ихтиёрий муҳитли умуммақсад тармоқ орқали РРР-трафикни ҳимояланган туннеллаш протоко­ли сифатида ишлаб чиқилган.
Компьютер - қабул қилувчи маълумотарни қабул қилади. РРР нинг сарлавҳаси ва охирини ишлайди. IP сарлавҳани олиб ташлайди. IPSec ESP Authentication ёрдамида IP нинг ахборот майдони аутентификацияланади. IPSec ESP протоколи эса пакетнинг расшифровкасида ёрдам беради. Кейин компьтер UDP сарлавҳасини ишлайди ва туннелни идентификациялаш учун L2TP сарлавҳасидан фойдаланади. Энди РРР па­кетнинг таркибида фақат фойдали маълумотлар бўлади, улар ишланади ва кўрсатилган қабул қилувчига юборилади.



Download 209 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling