11 – Маъруза: Виртуал шахсий тармоқларни (vpn) ташкиллаштириш


Техник амалга ошириш бўйича VPN нинг


Download 209 Kb.
bet5/7
Sana12.03.2023
Hajmi209 Kb.
#1262738
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
11-ma ruza

Техник амалга ошириш бўйича VPN нинг туркумланиши.
Виртуал хусусий тармоқнинг конфигурацияси ва характеристикалари кўп жихатдан ишлатиладиган VPN қурилмаларининг турига боғлиқ.
Техник амалга ошириш бўйича VPN нинг қуйидаги гурухлари фарқданади:

Маршрутизаторлар асосидаги VPN. VPN куришнинг ушбу усулига биноан ҳимояланган каналларни яратишда маршрутизаторлардан фойдаланилади. Локал тармоқдан чиқувчи барча ахборот маршрутизатор орқали ўтганлиги сабабли, унга шифрлаш вазифасини юклаш табиий. Маршрутиза­тор асосидаги VPN асбоб-ускуналарига мисол тариқасида Cisco-Systems компаниясининг қурилмаларини кўрсатиш мумкин.
Тармоқлараро экранлар асосидаги VPN. Аксарият ишлаб чикарувчиларнинг тармоқлараро экрани туннеллаш ва маълумотларни шифрлаш вазифаларини мададлайди. Тармоқлараро экранлар асосидаги ечимга мисол тариқасида Check Point Software Technologies компаниясининг Fire Wall-1 маҳсулотини кўрсатиш мумкин. Шахсий компьютер асо­сидаги тармоқлараро экранлар фақат узатилувчи ахборот ҳажми нисбатан кичик бўлган тармоқларда қўлланилади. Ушбу усулнинг камчилиги битта ишчи ўрнига ҳисобланганда ечим нархининг юқорилиги ва унумдорликнинг тармоқлараро экран ишлайдиган аппарат таъминотига боғлиқлиги.
Дастурий таъминот асосидаги VPN. Дастурий усул бўйича амалга оширилган VPN махсулотлар унумдорлик нуқтаи назаридан ихтисослашти-рилган қурилмадан қолишсада, VPN-тармоқларни амалга оширилишида етарли қувватга эга. Таъкидлаш лозимки, масофадан фойдаланишда зарурий ўтказиш полосасига талаблар катта эмас. Шу сабабли, дастурий махсулотларнинг ўзи масофадан фойдаланиш учун етарли унумдорликни таъминлайди. Дастурий махсулотларнинг шубҳасиз афзаллиги-қўлланилишининг мосланувчанлиги ва қулайлиги, ҳамда нархининг нисба­тан юқори эмаслиги.
Ихтисослаштирилган аппарат воситалари асосидаги VPN. Ихтисослаштирилган аппарат воситалари асосидаги VPN ларнинг энг муҳим афзаллиги унумдорлигининг юқорилигидир. Ихтисослаштирилган VPN тизимларда шифрлашнинг микросхемаларда амалга оширилиши тезкорликнинг таъминланишига сабаб бўлади. Ихтисослаштирилган VPN -қурилмалар хавфсизликнинг юқори даражасини таъминлайди, аммо уларнинг нархи анчагина юқори.



Download 209 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling