11 – Маъруза: Виртуал шахсий тармоқларни (vpn) ташкиллаштириш


Ҳимояланган виртуал хусусий тармоқларнинг туркумланиши


Download 209 Kb.
bet4/7
Sana12.03.2023
Hajmi209 Kb.
#1262738
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
11-ma ruza

Ҳимояланган виртуал хусусий тармоқларнинг туркумланиши
Ҳимояланган виртуал хусусий тармоқлар VPN ни туркумлашни турли вариантлари мавжуд. Кўпинча туркумлашнинг қуйидаги учта аломати ишлатилади:

  • OSI моделининг иш сатҳи;

  • VPN техник ечимининг архитектураси;

  • VPN ни техник амалга ошириш усули.

OSI моделининг иш сатҳи бўйича VPN нинг туркумланиши. Ушбу туркумлаш анчагина қизиқиш туғдиради, чунки амалга оширилувчи VPN нинг функционаллиги ва унинг корпоратив ахборот тизимлари иловалари ҳамда ҳимоянинг бошқа воситалари билан биргаликда ишлатилиши кўп ҳолларда танланган OSI сатҳига боғлиқ бўлади.
OSI моделининг иш сатҳ аломати бўйича канал сатҳидаги VPN, тармоқ сатҳидаги VPN ва сеанс сатҳидаги VPN фарқланади. Демак, VPN лар одатда OSI моделининг пастки сатҳларида қурилади. Бунинг сабаби шуки, ҳимояланган канал воситалари канчалик пастки сатҳда амалга оширилса, уларни иловаларга ва тадбиқий протоколларга шунчалик шаффоф қилиш соддалашади. Тармоқ ва канал сатҳларида иловаларнинг ҳимоя протоколларига боғлиқлиги умуман йўқолади. Шу сабабли, фойдаланувчилар учун универсал ва шаффоф ҳимояни фақат OSI моделининг пастки сатҳларида қуриш мумкин. Аммо, бунда биз бошқа муаммога-ҳимоя протоколининг муайян тармоқ технологиясига боғлиқлиги муаммосига дуч келамиз.
Техник ечимининг архитектураси бўйича VPN нинг туркумланиши. Ушбу туркумлаш бўйича виртуал хусусий тармоқлар қуйидаги уч турга бўлинади:

  • корпорация ичидаги VPN тармоқ;

  • масофадан фойдаланилувчи VPN тармоқ;

  • корпорациялараро VPN тармоқ.

Корпорация ичидаги VPN тармоқ. Корпорация ичидаги VPN тармоқлар (Intranet VPN) корхона ичидаги бўлинмалар ёки алоқанинг корпорация тармоқлари (шу жумладан, ажратилган линиялар) ёрдамида бирлаштирилган корхоналар гуруҳи орасида ҳимояланган алоқани ташкил этиш учун ишлатилади. Ўзининг филиаллари ва бўлимлари учун ахборотнинг марказлаштирилган омборидан фойдаланишга эҳтиёж сезган компаниялар масофадаги узелларни ажратилган линиялар ёки frame relay технологияси ёрдамида улайдилар. Аммо ажратилган линияларнинг ишлатилиши эгалланадиган ўтказиш полосасининг ва объектлар орасидаги масофанинг катталашгани сари жорий сарф-харажатларнинг ошишига сабаб бўлади. Буларни камайтириш учун компания узелларини виртуал хусусий тармоқ ёрдамида улаши мумкин.
Масофадан фойдаланилувчи VPN тармоқ. Масофадан фойдаланилувчи виртуал хусусий тармоқлар VPN (Remote Access VPN) корпорациянинг мобил ёки масофадаги ходимларига (компания рахбарияти, мехнат сафаридаги ходимлар, касаначилар ва ҳ.) корхона ахборот ресурсларидан ҳимояланган масофадан фойдаланишни таъминлайди.
Масофадан фойдаланувчи виртуал хусусий тармоқларнинг (10.5-расм) коммутацияланувчи ва ажратилган линиялардан фойдаланишнинг ҳар ойдаги сарф-ҳаражатларини анчагина камайтиришга имкон бериши, уларнинг умумий эътироф этилишига сабаб бўлди. Уларнинг ишлаш принципи оддий: фойдаланувчилар глобал тармоқдан фойдаланишнинг маҳаллий нуқтаси билан уланишларни ўрнатади. Сўнгра уларнинг сўровлари Internet орқали туннелланади. Бу шахарлараро ва халқаро алоқа учун тўловдан қутилишга имкон беради. Ундан кейин барча сўровлар моc узелларда тўпланади ва корпорация тармоқларига узатилади.
Корпорациялараро VPN тармоқ. Корпорациялараро VPN тармоқлардан (Extranet VPN) бизнес бўйича стратегик шериклар, хусусан чет эл асосий таъминотчилар, йирик буюртмачилар, мижозлар ва ҳ. билан самарали алоқани ва ахборотни ҳимояланган алмашинувини ташкил этишда фойдаланилади (10.6-расм).
Extranet - бир компания тармоғидан иккинчи компания тармоғининг тўғридан-тўғри фойдаланишини таъминлаш орқали иш юзасидан ҳамкорлик жараёнида алоқа ишончлилигини оширишга имкон берувчи технологиядир.



Download 209 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling