11. Aholi yashaydigan qism
Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini
Download 94.2 Kb. Pdf ko'rish
|
6.Aholi yashaydigan qism.Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va quri ШНК- 2.07.01-03 (1)
Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini
rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish Ушбу шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (кейинги ўринларда ШНҚ деб юритилади) янги шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаштириш ва мавжудларини реконструкция қилиш, уларни режалаштириш ва қурилиш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларининг таркибини ва уларни ишлаб чиқиш тартибини белгилайди. .Кисм. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Ушбу ШНҚ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва мавжудларини реконструкция қилиш учун қўлланилади ва уларни режалаштириш ва ривожлантиришга қўйиладиган асосий талабларни ўз ичига олади. Саноат зоналари ва саноат корхоналарини муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини, санитария-гигиена талабларини, аҳоли саломатлигини, атроф- муҳитни муҳофаза қилишни, тарих ва маданият ёдгорликларини сақлашни, аҳоли пунктларини табиий омилларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат килади. Техноген хусусиятга эга, шунингдек, фуқароларнинг, шу жумладан, ахолининг имконияти чекланган гуруҳлари (АИЧГ) га ижтимоий-маданий хизматлар кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий кафолатларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш ва ободонлаштириш, кукуламзорлаштириш, ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш, табиатдан ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик талабларни таъминлайди. Ушбу талаблар минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозликнинг минтақавий ёки маҳаллий стандартларида кўрсатилади ва тўлдирилади. 1.2. Мазкур нормалар ва қоидаларда келтирилган талаблар шаҳарсозлик фаолияти объектларига нисбатан шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, экспертиза қилишда ва амалга оширишда, шунингдек давлат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қонунчиликда белги-ланган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш учун қўлланилади. 1.3. Мазкур нормалар ва қоидаларнинг талаблари улар кучга кирган пайтдан бошлаб янгидан ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек ҳудудлар, кўчмас мулк ва яшаш муҳитининг мавжуд ҳолатини ўзгаришига олиб келадиган бошқа турдаги фаолиятларга нисбатан қўлланилади. 1.4 Режалаштириш ва қурилиш шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат режалаштириш ҳужжатларида белгиланган мақсадларига мувофиқ амалга оширилади. Уларга асосан шаҳарни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: - шаҳар аҳолисининг яшаш сифатини барқарор яхшилаш; - шаҳарни Узбекистон ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашган кўп функцияли шаҳар сифатида шакллантириш, ҳаёт ва ишлаб чиқариш учун юқори сифатли муҳитни таъминлаш, мустаҳкамлаш. Аҳоли пунктини ҳудудий режалаштириш ижтимоий, иқтисодий, экологик омиллар, барқарор ривожланиш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ва бошқаларнинг комбинацияси асосида ҳудудларнинг функционал мақсадини аниқлашга қаратилган: -шаҳарнинг барқарор ривожланишини таъминлаш; - шаҳар атроф-муҳитининг сифатини яхшилаш; -тарихий-маданий меросни асраш ва қайта тиклаш; -муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш; - Ўзбекистон Республикаси, шаҳар аҳолиси ва уларнинг бирлашмалари, вилоятлар, туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктлари манфаатларини ҳисобга олинишини таъминлаш. 1.5 Шаҳар (шаҳар, ишчи, курорт) посёлкаларини аҳолининг худди шундай лойиҳа сонига эга кичик шаҳарлар учун белгиланган нормалар бўйича лойиҳалаштириш лозим. 1.5 Шаҳар (шаҳар, ишчи, курорт) посёлкаларини аҳолининг худди шундай лойиҳа сонига эга кичик шаҳарлар учун белгиланган нормалар бўйича лойиҳалаштириш лозим. 1.6. Шаҳардан ташқарида корхоналар ва объектлар ёнидаги посёлкалар шаҳар туридаги посёлка мақомига эга бўлмаса, аҳолининг худди шундай лойиҳа сонига эга қишлоқ аҳоли пунктлари учун белгиланган нормалар бўйича лойиҳаланади. 1.7. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаштиришда фуқаролик ҳимояси бўйича муҳандислик-техник тадбирлари бўлими махсус норматив ҳужжат ҳисобланган ШНҚ 1.03.11-07 «Ўзбекистон Республикасида шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларнинг бош режасида фуқаро муҳофазасининг муҳандислик-техник тадбирлари бўлимининг таркиби, ишлаб чиқиш тартибига доир Йўриқнома» талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади. 1.8. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудини режалаштириш ва қуришни режалаштириш, хўжалик корхоналари ҳудудларини ташкил қилиш ҳужжатлари ШНҚ 1.03.10 га мувофиқ ишлаб чиқилади. 1.9. Ушбу шаҳарсозлик атамалари ва таърифлари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ва ҚМҚ 1.01.04-98 “Архитектура- қурилиш терминологияси”га асосланади. Бундан ташқари, қуйидаги атамалар ва тушунчаларни қўллаш тавсия этилади: Download 94.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling