11-Боб корхонанинг инвестицион фаолияти


Корхона инвестицияларининг манбалари


Download 53.92 Kb.
bet2/7
Sana16.06.2023
Hajmi53.92 Kb.
#1500394
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
СИМ М10 Word (10)

11.2. Корхона инвестицияларининг манбалари.
Деярли барча фаолият кўрсатувчи корхоналар давлатга тегишли болган собиқ маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитларида инвестицияларнинг асосий манбаи давлат (бюджет) маблағларидан ташкил топар эди. Гарчи ўша шароитларда хам жамгарма фондлар - асосий инвестицион манбалар корхоналар фойдаси (даромади) хисобига амалга оширилган бўлсада, корхоналарнинг маблағларни каердан олиш ва каерга жойлаштириш тўгрисида "боши" оғримас эди. Кўшимча манба сифатида корхоналарнинг амортизация фонди хизмат қиларди.
Мазкур тушунчалар (жамғарма фонди, амортизация фонди, фойда) хозирги кунда хам ўз аҳамиятини йўкотмаган бўлиб, инвестицияларнинг асосий манбаи хисобланади. Масалан, давлат корхоналари учун асосий инвестиция манбаи куйидагилар: фойда, амортизация фонди ва бюджет маблағлари, кўшма корхоналар учун - фойда, амортизация фонди ва кредит ресурслари.
Режалаштириш ва бошқарув тизимида шунингдек, инвестиция манбаларини аниқлашнинг ички ва ташки турларидан хам фойдаланилади.
Инвестицияларнинг ички манабалари куйидагилар:

  • ишлаб турган асосий капиталга хисобланувчи амортизация ажратмалари натижасида шаклланувчи, корхонанинг ўз молиявий воситалари;

  • фойданинг инвестиция эхтиёжларига ажратилувчи қисми;

  • суғурта Корхоналари ва муассасалари томонидан табиий офат ва бошқа ходисаларда тўланувчи маблағлар;

  • корхонанинг акциялар чиқариши ва сотиши натижасида олинувчи маблағлар;

  • юқори турувчи ва бошқа органлар томонидан қайтариб бермаслик асосида ажратилувчи маблағлар;

  • хайрия ва шу каби бошқа маблағлар.

Инвестицияларнинг ташки манбалари куйидагилар:

  • марказий ва маҳаллий бюджетдан, тадбиркорликни кўллаб-қувватловчи турли хил фондлар томонидан ажратилувчи қайтариб бермаслик асосидаги маблағлар;

  • корхоналар Низом жамгармасида молиявий ёки бошқа моддий ва номоддий иштирок шаклида, шунингдек, халқаро молия институтлари ва алоҳида шахсларнинг тўгридан-тўгри кўйилмалари шаклида киритилувчи хорижий инвестициялар;

  • давлат ва турли хил фондлар томонидан қайтариб бериш шарти билан берилувчи кредитлар, жумладан имтиёзли кредитлар.




Download 53.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling