11.3 Инвестицион лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолашнинг методологик асослари
1) Соф дисконтланган даромад (СДД) - бутун хисобот даври учун жорий самаралар йигиндисининг бошлангич кадамга келтирилган миқдори ёки интеграл натижаларнинг интеграл харажатлардан ошиб кетиши. У куйидаги формула асосида
хисобланади:
,
бу эрда
Нт– хисоб-китобларнинг т- кадамида эришилувчи натижалар;
Хт– худди шу кадамда амалга оширилувчи харажатлар;
Т – хисоб-китобларнинг вақт муддати;
Э - дисконт нормаси.
Шу билан бирга қопланиш муддати лойиҳанинг даромадлилиги кўрсаткичи хисобланмайди. Шу сабабли амалиётда инвестициялар бирламчи капитал (куйилма)га нисбатан даромадлилик курсаткичи орқали кўриб чиқилади хамда қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
,
бу эрда:
Ду– инвестициялар даромади, % да;
Мн – соликлар тулангандан сунг колган фойда, сўм;
К - инвестициялар (бошланғич).
У ёки бу инвестицион лойиҳани танлаш тугрисида қарор қабул қилишда корхоналар қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим:
ишлаб чиқаришдаги бугунги холат канча давом этиши мумкин ва бозорда маҳсулотга (иш, хизматга) булган талаб қандай;
капитал киритиш учун имкониятлар қандай;
рақобатчилик фаолияти қандай;
қандай муваффақият омиллари мавжуд;
янги бозорга кириш учун қандай имкониятлар мавжуд.
11.4. Самарадорликни аниқловчи кўрсаткичлар
Хўжалик самарадорлигини баҳолаш, корхонада фойдаланиладиган ресурс турлари бўйича амалга оширилиши ва миқдор жихатидан ўлчаниши мумкин. Масалан: иш кучидан фойдаланиш самарадорлигини меҳнат унумдорлиги ва маҳсулотнинг меҳнат сиғими кўрсаткичлари ёрдамида баҳолаш мумкин.
Меҳнат унумдорлиги-инсон меҳнатининг муайян вақт ичида озми - кўпми маҳсулот ишлаб чиқариш қобилиятидир.
,
бу эрда
Му – меҳнат унуморлиги;
Қ - маҳсулот хажми қиймат кўринишида;
Ис - ишчилар сони.
Do'stlaringiz bilan baham: |