11. Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган асосий принсиплар қайси
Download 24.78 Kb.
|
Жавоблар
Объект ҳудуди, хоналар, бино ва иншоотлар ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланиши керак.
Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари уларнинг паспортларидаги маълумотларга мувофиқ сақланиши лозим. Тегишли сертификати ёки сифат ҳужжатлари бўлмаган ёнғинни ўчириш воситаларидан фойдаланиш тақиқланади. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларидан белгиланган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Хоналарда, бино ва иншоотларда жойлашган ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг сақланиши ва улардан фойдаланишга тайёрлиги учун жавобгарлик ушбу объект раҳбари зиммасига юкланади. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари уларни ишлатиш эҳтимоли юқори бўлган ва кўринадиган жойларга ўрнатилиши ҳамда уларга олиб борувчи йўллар доимо бўш ва тўсиб қўйилмаган бўлиши лозим. Объектнинг ҳудудидаги (бинонинг ташқарисидаги) ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ёғингарчилик таъсиридан ҳимоя қилувчи махсус ёнғинга қарши қалқонлари ва стендларига жамланган бўлиши керак. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини йўлакларга, ўтиш жойларига жойлаштириш одамларни хавфсиз эвакуация қилишга тўсқинлик қилмаслиги керак. Кўчма ўт ўчиргичлар эшикдан унинг тўлиқ очилиши учун етарли бўлган масофада ва полдан 1,5 m баландликда (ўт ўчиргичнинг пастки қисмигача) жойлашган бўлиши керак. Углекислотали, кимёвий, ҳаво-кўпикли, кукунли ва бошқа ўт ўчиргичларнинг беркитиш арматуралари (кранлари ва ричаг клапанлари) муҳрланган бўлиши керак. Ишлатилган ҳамда муҳрлари бузилган ўт ўчиргичлар текшириш ёки зарядлаш учун дарҳол қайтарилиши керак. Ўт ўчиргичлар, уларни сақлаш учун белгиланган ҳарорат диапазонига мувофиқ бўлмаган жойларда ўрнатилмаслиги керак. Совуқ даврда очиқ ҳавода ёки иситилмайдиган хоналарда жойлашган ва манфий ҳароратда ишлаш учун мўлжалланмаган ўт ўчиргичлар иситиладиган хонада сақланиши лозим. Бундай ҳолларда ёнғинга қарши қалқонлар ва стендларга энг яқин иситиладиган хоналарда сақланаётган ўт ўчиргичлари тўғрисида маълумот жойлаштирилиши керак. Барча турдаги ёнғинга қарши воситаларни зарядлаш, текшириш ва қайта зарядлаш амалдаги стандартга, ишлаб чиқарувчининг паспортига ёки фойдаланиш кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши керак. O’zDSt 3414: 2019га мувофиқ ўтказилган даврий текширув давомида белгиланган параметрларга мос келмайдиган оғишлар аниқланганда уларни бартараф этиш ва ўт ўчиргични зарядлаш керак. Асбест мато, кигизни (наматни) қопқоқли металл қутиларда сақлаш, вақти-вақти билан (уч ойда бир марта) қуритиш ва чангдан тозалаш тавсия этилади. Қум қутилари 3, 1 ва 0,5 m3 сиғимга эга бўлиши ва белкурак билан жиҳозланиши керак. Ёнғинга қарши қалқон таркибига киритилган қум учун идишлар камида 0,1 m3 сиғимга эга бўлиши керак. Қутининг тузилиши қумни олиш қулайлигини таъминлаши ва ёғингарчилик тушишини истисно қилиши керак. Қумни қутига солишдан олдин қумалоқ бўлишининг олдини олиш мақсадида қуритиб, элакдан ўтказиш керак. Сувли бочкалар камида 200 L сиғимга, қопқоққа эга бўлиши, қизил рангга бўялган ва оқ бўёқ билан «Ёнғинни ўчириш учун» сўзлари ёзилган бўлиши керак. Ҳар бир бочка қизил рангга бўялган ва «Ёнғин челаги» сўзлари ёзилган иккита челак билан жиҳозланган бўлиши керак. 151. Ишлар наряд-рухсатномалар буйича бажарилганда объектларда буғ сув газ электр таъминоти манбаларининг учирилганлигига ва ерга уланиш урнатилганлигига ким жавобгар. 152. Ишлар наряд-рухсатномалар буйич абажарилганда таъмирлаш монтаж-демонтаж монтаж қурилиш зоналарини ишлаб турган ускуналар ва коммуникатсиялардан тусиқлар тиқин (заглушка) хавфсизлик белгилари сигнал воситалари ва плакатлар билан ажратиш учун ким жавобгар. 153. Далолатнома-рухсатнома буйича қабул қилинган объектларда ишларни бажаришда наряд-рухсатномада кўрсатилган мехнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора тадбирларнинг тўғри ва тўлиқ бажарилиши учун ким жавобгар. 154. Бригадирлар иш бажарувчилар этиб қачон тайинланиши мумкин. 155.Ишлар наряд-рухсатномалар бўйича бажарилганда технологик хужжатларга мувофиқ ишларнинг хавфсиз бажарилишига ким жавоб беради. 156. Ишлар наряд-рухсатномалар бўйича бажарилганда наряд-рухсатнома берувчи ишга қўйувчи ишларни бажарувчилар нималарга жавобгардир. 157. Ишга қўйувчи ишларни бажарувчиларнинг жавобгарлиги бирлаштиришга қачон рухсат берилади. Download 24.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling