11-маъруза: Асбобсозлик пўлатлари


Асбобсозлик углеродли пўлатлари


Download 113 Kb.
bet2/3
Sana27.12.2022
Hajmi113 Kb.
#1067984
1   2   3
Bog'liq
11-маъруза

Асбобсозлик углеродли пўлатлари
Булар асосан қуйидагилар: У7А, У8А, У8ГА, У9А, У10А, У10ГА, У12А, У13А. Ўқилиши масалан, У7А: У-углеродли дегани; 7-ўндан бир улушда углерод миқдори, янъи углерод С=0,7%, А-пўлат юкори сифатли, янъи зарарли элемент Р, С лар хар бирининг миқдори 0,025% дан ошмаган дегани.


Зичлик г/см3

7,8

8,73

14,7

11,1

3,9

Йеғил. Кг/мм2

360

370

140

125

30-45

Иссиқлик ўтказувчанлик ккол/сек, С

0,09

0,07

0,145

0,065

0,01

Иссиққа бардошлиги, С

200-300

600

860

900

1200

Қаттиқлик, HRA

90

90

91

91

92

Қисилишга, мустахкамлик d, кг/мм2




380




400

90-150

Албатта термик ишланади. Тоблашда қиздириш қўрғошинли ванналар, туз еритма ванналар ва электр печларда олиб борилади. Катта ўлчамли асбоблар тоблаштан олдин t=350-450C даслпб (дарз кетмасли учун) қиздирилиб олинади. Қиздириш вақти асбоб кўндаланг кесими катталигига қараб белгиланади хар бир мм. кўндаланг кесимга қуйидаги бирлик бўйича қўрғошин ванна учун 6-8 сек, туз ванналари учун 12-14 сек, электр печлари учун 50-80сек олинади.

Термик ишлаш режимлари


Пўлат маркаси

Тоблаш харорати, t-C

Совитиш мухити

Қаттиқлик тоблангандан сўнг, HRC

Бўшатиш

Бўшаткандан сўнг қаттиқлик HRC

У7А

800-830С

сув

61-63

паст

60-63

У8ГА

800-830С

сув, сўнгра ёғ

61-63

бўшатиш

60-63

У9А

790-810С

сув, сўнгра ёғ

62-64

160-180С да

60-63

У10ГА

760-810С

Ёғ

61-63

Ушлаб

60-63

У10А

770-790С

сув, сўнгра ёғ

62-64

туриш

60-63

У12А

760-780С

сув, сўнгра ёғ

62-65

1-2

60-63

У8А

790-820С

сув

61-63

соат

60-63

Углеродли пўлатларнинг термик ишлаш жараёнида тоб танлаш дарз кетиш одати бор.


У7А, У8А, У9А, пўлатлардан слесарлик ва темирчилик асбоблари, ушлагичлар, қаттик қотишмали кескичларнинг корпуслари ясалади.
У10А, У12А, пўлатлардан токарлик ва рандалаш кескичлари, пармалар, метчиклар, развёткаалар, плашкалар, қўларра, тасмали арралар ясалади.
У10ГА пўлатидан ёғоч ва металларни қирқадиган тасмали арралар ишлаб чикарилади.
Легирланган асбобсозлик пўлатлари
Легирлаган асбобсозлик пўлатлари углеродли пўлатлар таркибига у ёки бу легировчи элемантларни (Cr, V, Mo, W) киритиш билан олинади. Бундан мақсад лозим бўлган хоссаларни олишдир. Хром қушилса пўлат қаттиқлиги, зангга бардошлиги ва ишкаланиб йейилишга қаршмлиги ортади. Волфрам ва молибден киритилса, пўлатнинг қатиқлиги, ишқаланиб йейилинга қаршилиги иссиқбардошиги ортади.
Волфрам пўлатнинг структурасини яхшилайди турғун карбидлар ва тоблагандан сўнг майда донали структура хосил қилади.

  1. Волфрам пўлатлар: В1, В2. Бу йерда волфрам миқдори 1% ва 2% волфрамнинг қўшилиши пўлатнинг пўлатни ўта қизишга мойилигини пасайтиради уюшқоқлиги ортади. Пармалар кичик ўлчамдаги метчиклар развёткалар, плашкалар ясалади.

  2. Хромли пўлатлар: Х9, Х05, Х. Хромнинг қошилиши тоблашдаги критик совитиш тезлигини пасайтиради, бирмунча ишқаланиб йейилишга чидамлиги оширади қатимликни кўтаради. Ўкилиши 9Х-да S=0,5% Sr=1%; Бу пўлатдан токарлик ва рандалаш кескичлари, пармалар, метчиклар, развёткалар ясалади.

  3. Хром-маргенисли пўлатлар:ХВГ, ХГ. ХВГ нинг ўкилиши S=1% Sr=0,9-1,2% W=1,2-1,6% Mn=0,8-1,1% ХГ таркиби S=1% Cr=1,3-1,6% Mn=0,45-0,7% Бу пўлатларнинг зўр хоссаларинидан бири бу- тоблаш жараёнида тоб ташлаш (деформатсияниш) даражаси анча кичик. Шунинг учун бу пўлатдан узун стерженсимон ва ўлчамлари ишланган деталларга ўтадиган кескичлар ясалади протяжкалар, махсус пармалар ва развёткалар.

  4. Хром-волфромли пўлатлар: XB5: таркиби S=1,25-1,5% Cr=0,4-0,7% W=4,5-5,5%; Жуда қаттиқ. Тоблангандан сўнг HRC=70. Юкори ишқаланиб йейилишга чидамли-турғун. Бу пўлатлардан токарлик ва рандалаш кескичлари, фрезалар, махсус кескичлар ясалади.

  5. Хром-кренийли пўлатлар: 9XC, 9X, 9XC нинг кимёвий таркиби S=0,9%, Cr=1% Si=1,4%. Кремний пўлатнинг тобланишлик қобилиятини, ишқаланиб йейилишга турғунлиги-чидамлилиги ва уюшқоқлигини оширади. Метчиклар, пармалар, плашкалар, фрезалар ясалади.

  6. Юқори хромли пўлатлар: X12, X12M. Таркиби S=1,45%-2,3% Cr=11-13% Mn=0,5-0,8% HRC=62-65% тоблангандан сўнг. Бу пўлатдан фрезалар, развёткалар, пармалар, протяжкалар ясалади.

Тезкесар пўлатлар
Тезкесар пўлатдан ясалган кескичлар кесиш тезлиги юкори, кесиш чукурлиги катта, демак юқори хароратда ишлайди. Углеродли асбобсозлик пўлатлари 200С га қизиганида унинг қаттиқлиги тез пасаяди (кескич ўтириб қолади) тезкесар пўлати 600С да хам юмшамай қирқиш қобилиятини сақлаб қолади. Тезкесар пўлатларнинг турлари кўп Уларнинг баъзиларининг кимёвий таркиби қуйидагича.



Пўлат маркаси

S %

Cr %

W %

V %

Co %

P18

0,7-0,8

3,8-4,4

17,5-19,0

1,0-1,4

-

P9

0,85-0,95

3,8-4,4

8,5-10,0

2,0-2,6

-

P9Ф5

1,4-1,5

3,8-4,4

9,0-10,5

4,3-5,1

-

Р9К5

0,9-1,0

3,8-4,4

9,0-10,5

2,0-2,6

5,0-6,0

Р9К10

0,9-1,0

3,8-4,4

9,0-10,5

2,0-2,6

9,5-10,5

Р18К5Ф2

0,85-1,95

3,8-4,4

17,5-19,0

1,8-2,4

5,0-6,0

Тезкесар пўлатнинг термик ишлаш жараёни анча мураккаб.


Тезкесар пўлатнинг иссиқлик ўтқазиш кобилияти кичик бирданига тоблаш хароратли печга қойилса дарз кетади. Шунинг учун олдиндан 2 марта қиздирилиб олинади 1) 500-600С 2)830-860С бундан сўнг тез қиздирилади.
Р18 учун ttabl=1280-1300C. P9 учун ttabl=1240-1260С. Аустенит структураси олинади. Малъум вақт ушаб тургач (Т=1-2мин) мойда совитилади (туз еритмасида хам бўлиши мумкун). Албатта бўшатилади 3 марта 1 соатдан биринчи бўшатилганда аустенитнинг 85% иккинчи бўшатилганда 95-97% учинчи бўшатилганда 98-99% мартенситга айланади. Шунда қаттиқлик HRC=64га йетади.
Бўшатиш режимининг иккинчи варианти хам бор. Пўлат совуқ билан ишланади -80С дан -100С гача совутилади. Бундан сўнг бир марта 560С да бўшатилади. Шунда аустенитнт 97-98% мартенситга айланади. Тезкесар пўлатлар тобланишдан олдин юмшатиб олинади.
Штамп пўлатлари
Металл ва қотишмаларни босим ишлашда фойдаланидиган асбобларни (пуансон, ролик, штамп) ясаш учун қолланиладиган пўлатларга штамп пўлатлари дейилади.
Металл ва қотишмаларни қиздириб, босим билан ишлайдиган асбоблар бор. Шу нуқтайи назардан қизийдиган ва қизимайдиган штамплар мавжуд.

Download 113 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling