11-маъруза: Асбобсозлик пўлатлари
Download 113 Kb.
|
11-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар ва иборалар
- Қирқувчи асбоблар материалларига кўйиладиган талаблар
11-маъруза: Асбобсозлик пўлатлари. Маърузанинг режаси: Қирқувчи асбоблар материалларига кўйиладиган талаблар Асбобсозлик углеродли пўлатлари Легирланган асбобсозлик пўлатлари Тезкесар пўлатлар Штамп пўлатлари Таянч сўзлар ва иборалар: Иссиқбардошлик, иссиқка чидамсиз, асбобсоз пўлати, тезкесар пўлат, штамп пўлати, кесувчи асбоб учун пўлат, қатгиқ қотишма, ледебурит синфидаги пўлат. Асбобсозлик пўлатларни деганда купинча қирқиб ишлаш асбоблари пўлатлари тушинилади. Вахоланки, бу гурухда ўлчов асбоблари ва штамплар учун ишлатиладиган пўлатлар хам киради. Бу пўлатлар ўзига хос оғир шароитда ишлайди. Айниқса, металл қирқувчи кескич материаллари катта босим остида, юкори хароратда, хар хил ташки мухит тасирада, шиддат билан ишқаланиб йейилиш шароитида ишлайди. Тезкесар пўлатдан ясалган токарлик кескичининг бир турғунлик даврида (бир чархлаш билан иккинчи чархлаш орасидаги вақт) кескич олдинги юзасидан 8 км узунликдаги қиринди сирпаниб ўтади. Штамплар бундан оғир шароитида ишлайди. Қирқувчи асбоблар материалларига кўйиладиган талаблар Етарли даражадаги юкори қаттиқлик. Бу қатиқлик ишланаётган материал қаттиқлигидан анча катта бўлиши лозим. Кесувчи асбобнинг қирқиш тиғи мустахкам бўлиши керак. Кескичнинг олдинги юзасига бир неча юз киллограммдан бир неча тоннагача катта босим тасир қилади. Бу босим қирқиш тиғининг учига тўғри келади. Яна қизиғи шундаки, бу босим вақт бўйича ўзгарувчан, чунки қийтим қамлами хар хиллиги хисобига куч хам ўзгариб туради. Ишқаланиб йейилишга катта чидамлилик. Кескич олдинги юзасидан қиринги роторли экскаватори тишлари каби тирнаб ўтиб юзага ишқаланиб йейилади. Булар хаммаси юкори харорат остида ўтади. Иссиққа бардош бўлиши лозим. Қирқиш жараёнида кўп ва катта иссиқ чиқади. Углеродли асбобсизлик пўлатларнинг иссиққа бардошлиги 200-250oС. Умуман олганда пўлатнинг иссиққа бардошлиги деб уни кайси хароратгача қиздирилганда ўзини механик хоссаларини сақлаб туриш қобилиятига айтилади. Тезкесар пўлатлари учун у 600oС га қаттиқ қотишмалар учун 800-900-1000oС га тенг . Кескич материалари ишланаётган материал билан бир-бирига ёпиқоқлиги иложи борича кам бўлиши лозим. Ёпишган хажм ўзидан кейинги келаётган оқим билан ўпириб олиб кетади-юлиб олади. Иложи борича кескич материалнинг иссиқлиқ ўтказиш қобилиятлати юкори бўлиши керак. Кескич чўққасидаги иссиқлик тўпланиб қолса, чўққи ўта қизиб қирқиш қрбилиятлатини ёқотади (Ариқдаги сув тошган каби). Download 113 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling