Магнитоэлектроника асбоблари. Магнитоэлектрон асбобларда ферромагнит материаллар ишлатилади. Улар домен тузилишга эга, яъни бутун ҳажми кўп сонли локал соҳалар – доменлардан ташкил топади. Доменлар тўйингунча спонтан магнитланган. Улар полосали, лабиринтсимон ва цилиндрик шаклга эга бўлиши мумкин. Доменнинг чизиқли ўлчамлари миллиметрнинг мингларча улушидан ўнларча улушига тенг. Доменлар ўзаро чегарадош деворлар (Блох деворлари) билан ажралиб туради. Бу деворларда битта домен магнитланганлик векторига нисбатан аста ўзгаришлари содир бўлади.
Магнитоэлектроника асбобларида ахборот сигналини ташувчи сифатида қуйидаги динамик биржинслимасликларнинг биридан фойдаланилади:
1) цилиндрик шаклдаги доменлар;
2) чизиқли доменларда вертикал Блох чизиқлар (ВБЧ). Қўшни ВБЧлар орасидаги масофа етарли кичик, ўлчами 0,5 мкм бўлган чизиқли домен деворида 100 битгача ахборот сақлаш мумкин;
3) ферромагнит материални частотаси квант ўтишлар частотасига тенг ёруғлик билан ёритилганда ҳосил бўлувчи резонанслар ва тўлқинлар;
4) спин тўлқинлари ва бошқаларнинг квант тебранишларини акс эттирувчи квазизаррачалар – магнонлар.
Назорат саволлари
1. Функционал электроника асбобларига таъриф беринг.
2. Акустоэлектрон асбобларга таъриф беринг.
3. Сирт акустик тўлқинли асбобларнинг тузилиши ва ишлашини тушунтиринг.
4. Магнитоэлектрон асбобларга таъриф беринг.
5. Цилиндрик магнит доменлар асосидаги магнитоэлектрон асбобларнинг ишлаш принципини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |