11– маъруза интеграл инжекцион мантиқ


Download 331.23 Kb.
bet6/10
Sana07.04.2023
Hajmi331.23 Kb.
#1338643
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11.1- маъруза. ИИМ МЭ

Назорат саволлари

  1. Заряд алоқали асбобларнинг ишлаш принципини тушунтиринг.

  2. Заряд алоқали асбобларнинг қўлланиш соҳаларига мисоллар келтиринг.



17– маъруза


ОПТРОНЛАР. ОПТОЭЛЕКТРОН ИМСЛАР.

Режа: Оптоэлектроника ҳақида тушунча


Фотодиод
Нурланувчи диод

Битта р-n ўтишга эга бўлган фотоэлектр асбоб фотодиод деб аталади. Фотодиод схемага ташқи электр манба билан (фотодиод режими) ва ташқи электр манбасиз (фотовольтаик режим) уланиши мумкин. Ташқи электр манба шундай уланадики, бунда р-n ўтиш тескари йўналишда силжиган бўлсин. Фотодиодга ёруғлик тушмаганда диоддан берилган кучланишга боғлиқ бўлмаган I0 экстракция токи деб аталувчи, жуда кичик қийматга эга “қоронғулик” токи оқиб ўтади. Диоднинг n – база соҳаси тақиқланган зона кенглигидан катта энергияга эга бўлган фотонлар билан ёритилганда электрон – ковак жуфтликлар генерацияланади. Агар ҳосил бўлган жуфтликлар билан р-n ўтиш орасидаги масофа заряд ташувчиларнинг диффузия узунлигидан кичик бўлса, генерацияланган коваклар р-n ўтиш майдони ёрдамида эктракцияланади ва тескари ток қиймати унинг “қоронғулик”даги қийматига нисбатан ортади. Ёруғлик оқими Ф интенсивлиги ортиши билан диоднинг IФ тескари токи қиймати ортиб боради. Ёруғлик оқимининг турли қийматлари учун фотодиод ВАХи 17.1 – расмда келтирилган. Ёритилганликнинг кенг чегарасида фототок билан ёруғлик оқими орасидаги боғланиш амалда чизиқли бўлади.


.

17.1 – расм. Ёруғлик оқимининг турли қийматларида


фотодиод ВАХининг ўзгариши.

Пропорционаллик коэффициенти бир неча мА/лм ни ташкил этади ва фотодиоднинг сезгирлиги деб аталади. Фотодиодлар турли ўлчаш қурилмаларида ҳамда оптик толали алоқа линияларида ёруғлик оқимини қабул қилувчилар сифатида ишлатилади.


Фотодиоднинг фотодиод режимидан ташқари фотовольтаик режими кенг ишлатилади. Ушбу режимда фотодиод ташқи электр манба уланмаган ҳолда ишлатилади ва ёруғлик (қуёш) энергиясини бевосита электр энергияга ўзгартириш учун қўлланилади
Диод фотовольтаик режимда ёритилганда унинг чиқишида фото ЭЮК ҳосил бўлади. Қуёш нури энергиясини электр энергияга ўзгартирувчи ўзаро уланган ўзгартгичлар электр манба сифатида космик кемаларда ва ер устидаги автоном электр энергия қурималарида ишлатилиб келинмоқда.

Download 331.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling