№11. Маъруза мавзу: нефт ташувчи кемаларнинг қуйиш-бўшатиш


Download 26.72 Kb.
Pdf ko'rish
Sana31.01.2024
Hajmi26.72 Kb.
#1819386
Bog'liq
11-Ma\'ruza(1)



№ 11. МАЪРУЗА 
МАВЗУ: НЕФТ ТАШУВЧИ КЕМАЛАРНИНГ ҚУЙИШ-БЎШАТИШ 
ҚУРИЛМАСИ. 
Кемага нефт қуйиш ѐки бўшатиш агар дарѐ қирғоғида бевосита Нефт-газ 
мавжуд бўлса, шундай бажарилади, агар ундай гавнь (бандаргоҳ) бўлмаса маҳсулот 
биридан-бирига бўшатиш орқали бажарилиши мумкин. Гавнда Нефт ва маҳсулотлари 
бевосита қуйиб, бўшатиб борилиши мумкин.
Гавнда причал ва пирслар мавжуд бўлади. Причаллар қирғоққа параллел ҳолда 
жойлашади, парслар эса қирғоққа перпендикуляр ѐки бирор бурчак остида 
қўйдирилган бўлади. Пирсларда бирканча причаллар бўлиши мумкин. Нефт 
гаванининг сув ҳудуди акватория деб аталади ва у кемани ишлатиш ва боғлаб қўйиш 
учун лозим бўлган ҳолатларга жавоб бериши керак. Бу жой бўғоз, қўлтиқ, дарѐнинг 
қуйилган тинч жойлари бўлиши ва оқим кемада қилинадиган ишларга ҳалақит 
бермаслиги тақозо этилади. Баъзан бундай ҳолатни ташкил учун тўсиқлар, тўғонлар 
қурилади. Маҳсулотни бўшатиш-қуйиш вақтида унинг сувга тўкилиши мумкин ва 
шунди унинг сув юзига тарқалиб кетмаслик чоралари кўрилади. Бунинг учун махсус 
затворлар ва боналар қурилади. Ўтга қарши қоидаларга риоя қилган ҳолда гавань 
сувнинг оқими бўйлаб қурилади.Шунда ҳам асосий кемалар турадиган жойда Нефт 
гавани 1000 м, кўприклардан 300 м. масофада бўлиши керак. Агар сув гаванга қараб 
оқадиган бўлса, бу масофалар, 5000 м. ва 3000 м.гача узайтирилади.
Причаллар сони бир неча бўлганда улар оралиғи 300 м. Лигил ѐнувчи 
маҳсулотларга ва оддийларига 200 м. масофада бўлиши керак. 
Кўчмас причаллардан ташқари сузувчи причаллар ҳам хизмат қилади. Кўчмас 
причаллар қуриш имкони бўлмаган ҳолларда (сувнинг сатҳининг беқарорлиги, 
қирғоқларнинг ўзгарувчанлиги бунга сабаб бўлиши мумкин.) Сузувчи причаллардан 
фойдаланишга тўғри келади. Сузувчи рейдли причаллар иқтисодий жиҳатдан энг 
арзон причаллар қурилмалари тоифасига киради, чунки баъзи ҳолларда кўчмас 
причаллар қуриш имконияти бўлмайди, шунда улар анча фойдали усуллардан 
ҳисобланади. Эгилувчан шланглар тез ишдан чиқиши туфайли уларда баъзан сув 
тубига маҳкамланиб қўйилган қувурлардан фойдаланишига ҳам тўғри келади. 
Пирс ва причаллар қувурлар билан жиҳозланган бўлади ва уларнинг айрим 
жойлари шарнир билан туташтирилади ва улар орқали маҳсулот қуйиб, бўшатилади. 
Бу жараѐнларни автоматлаштириш мақсадида (денгиз кемалари учун, 8000 
т.гача бўлган оғирликни кўтарувчи кемалар учун) АСН-6А қурилмаси ўрнатилади. 
Унинг 400 мметрли қувурлари орқали иш унумдорлиги 380 м
3
/соатга тўғри келади. 
Қурилма ярим автомат гидравлик қуювчи устундан (у ўзи уланадиган асбобдан 
тузилган), оператор кабинаси (электрик ва гидравлик бошқариш пульти билан), 
бошқариш бўлаги ва бўлиб қуйиш қурилмасидан ташкил топгандир АСН-6А ўзининг 
стендерининг шарнирли боғланиши туфайли бошқарувчи устунни танкернинг қабул 
қувурига гидравлик бирлаштириш ѐки ажратиш имкониятига эга (танкер палубасида 
хизматчи бўлиши даркор эмас). Асбоб иш вақтида танкер ҳолатининг ўзгаришини 


(баландга чиқиши, пастга тушиши ѐки иш жойидан узоқлашиши ҳолатларини) 
тузатиш имкониятига эга. Авария ҳолатларидан огоҳлантира олади. Агар шундай 
ҳолатлар юз бериб, ҳалокат бўлиши мумкин бўлса, асбоб автоматик равишда 
насосларга ишдан тўхташ тўғрисида буйруқ беради ва қуйиш жараѐни тўхтайди.
АСН-6А олтитагача стендерларни бир пультдан бошқариши мумкин. 5000 
метргача бўлган кемаларда «Лебедь-1» асбоби ҳизмат қилади. Бунда унинг иш 
унумдорлиги 600 м

/соатни ташкил этади (250 мм.ли диаметрга эга бўлган қувурда). 
Нефти базанинг хизматида бўлиши лозим бўлган причаллар сонини қуйидаги 
формула билан топилади: 
n= 
n
Q
Q
, бу ерда 
- навигация даврида ишлатилиши лозим бўлган нефт маҳсулотлари, 
Q
-
бир причал ѐрдамида ишлатилиши лозим бўлган маҳсулотлар. 
Q
n -
кемаларнинг ўртача таннархи билан аниқланади G, уларнинг сони эса m, 
битта причал вақтида уларни обработка қилиш (навигация вақти давомида кемалар 
нотекс келиши мумкин, шунинг учун к
н
=1.5-2.0).
Шунда
Q

=G

(
н
к
1

Битта причал ѐрдамида қайта ишланган кемалар сони қуйидагича аниқланади.
m = 
5
4
3
2
1









Т
, бу ерда 
T - навигация муддати, соатда 
τ

- 0,5 - 2 соат-тайѐргарлик учун кетадиган вақт (кесиш, боғланиш, трап 
тушириш, қирғоқдаги қувурлар билан боғланиш). 
τ
 2 
- танкернинг ортилиш муддати, 
G

- танкернинг ўртача юк кўтариш, 
q - «меѐр» бўйича кемага ортиши лозим бўлган маҳсулот миқдори. 
τ
2

q
G
 
τ

=
1
6
,
0
q
G

, бу ерда 
G - кемадаги баланс миқдори кўпинча 
q

- 0.6 - 0.5 -1 соат қувурни бир-биридан ажратишга кетадиган вақт 
q
1
- 2.5 соат таможня томонидан назорат вақти. 

Download 26.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling