11-маъруза мавзу: Ўзгармас ток машиналари
Ўзгармас ток машинасининг қўлланилиши
Download 1.19 Mb.
|
1 2
Bog'liq11-Maruza.docx filename=utf-8 11-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар. Коллектор, якорь, чўтка, реверслаш, коммутация, якорь реакцияси. Синов саволлари.
3. Ўзгармас ток машинасининг қўлланилиши
Ўзгармас ток машинаси генератор ёки двигател режимида ишлаши мумкин. Бунда машинанинг иш режимига мос ҳолда энергиянинг бир турдан иккинчи турга айланиш жараёни ҳам тескарисига ўзгаради. Изоҳ: Ўзгармас ток машинасининг генератор ва двигател режим деганда битта машинанинг икки хил режимда ишлаши назарда тутилмайди. Одатда битта машинани ҳам генератор, ҳам двигател режимида ишлатиш самарасиз ҳисобланади. Амалда генератор ва двигателларнинг конструкциялари ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Ҳам генератор, ҳам двигател режимида ишлатилувчи машиналар эса алоҳида ҳолларда (масалан айрим транспорт воситаларида, ҳарбий ва космик техникаларда ва бир қатор бошқа ҳолларда) ишлаб чиқарилади ва алоҳида конструкцияга эга бўлади. Ўзгармас ток генераторлари кўпроқ кимё саноатида электролиз жараёнларида, металлургияда ва транспортда ишлатилади. Ўзгармас ток двигателлари эса электр транспортида (темир йўл, трамвай, троллейбул, метро, электр юк кўтаргичлари ва ҳоказо) айланиш тезлиги бошқарилиши талаб этилувчи механизмларда, кам қувватли системаларда кўпроқ ишлатилади. Ички ёнув двигателлари асосидаги транспорт воситаларининг механик юритмаларида ҳам ўзгармас ток двигателлари ишлатилади. Масалан енгил автомобилнинг ўзида бир неча турдаги ўзгармас ток двигателларини кўришимиз мумкин. Булар моторни ўт олдирувчи двигател (стартёр), ойна тозалагичнинг двигатели ( 13-расм), вентиляторнинг двигатели ва бошқалар. 11.13- расм. Автомобилда ўзгармас ток двигателининг ишлатилиши. Бу двигателлар 12В кучланишли ўзгармас токда ишлашини яхши биламиз. Шунингдек автомобил саноати ривожлангани сари кўплаб механизмларни (масалан эшик ойналарини бошқариш, кўзгулар ва ўриндиқлар ҳолатини бошқариш ва бошқаларни) электр юритмали бошқарувга ўтишида ўзгармас ток двигателларининг роли катта. Айрим соҳаларда ишлатилиувчи ўзгармас ток двигателлари ва генераторларининг асосий кўрсаткичлари 11.1- жадвалда келтирилган 11.1- жадвал
Таянч иборалар. Коллектор, якорь, чўтка, реверслаш, коммутация, якорь реакцияси. Синов саволлари. 1. Ўзгармас ток машинасининг асосий қисмларини айтинг. 2. Якор реакцияси ва якор коммутацияси тушунчалари нимани билдиради? 3. Ўзгармас ток машинасининг генератор режими. 4. Генераторни уйғотишнинг қандай схемалари мавжуд?. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling