11-мавзу. Бошқарув қарорлари ва функциялари режа
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
11-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарор қабул қилиш
11-МАВЗУ. БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ Режа: 1. Бошқарув қарорлари ва уларга қўйиладиган талаблар 2. Агробизнесда бошқарув қарорлари таснифи 3. Агробизнес корхоналарида бошқарув қарорларни қабул қилиш 4. Қишлоқ хўжалигида бошқарув қарорларининг ижроси ва назорати 6. Менежмент функцияларининг моҳияти ва мазмуни 7. Менежмент функцияларининг туркумланиши 8. Менежментнинг ўзига хос функциялари Қарор – бу бажарилиши лозим бўлган ишнинг аниқ бир йўлини танлаб олиш. Бошқача қилиб айтганда, қарор – бу у ёки бу йўлни танлаб олишда бир тўхтамга ёки муайян бир фикрга келиш. Яъни, раҳбар фаолиятининг асосий мезони бўлиб, қарор қабул қилиш ҳисобланади. Қарор қабул қилиш зарурияти мавжуд ҳолатнинг бўлиши лозим бўлган ҳолат билан мос тушмаслиги натижасида юзага келади. Қарор қабул қилиш имкониятининг муқобил йўллари бўлганда вужудга келади ва раҳбар улардан бирини, энг мақбулини танлайди. Қарорнинг энг самарали вариантини топиш учун раҳбар “етти ўлчаб бир кес” мақолига риоя қилиши даркор. Қабул қилинган қарор режа, топшириқ, буйруқ, фармон ва фармойишлар орқали юридик кучга киритилади ва амалга оширилади. Шу нуқтаи назардан, қарорни бошқарув биносининг пойдевори дейиши мумкин. Қарор қабул қилиш менежернинг фикри-зикрини доим банд қилиб турадиган ташвишдир. Менежер жуда хилма-хил масалалар юзасидан - ишлаб чиқариш ва кадрларга оид, ташкилий ва хўжалик масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади. Менежер қарорни якка бошчилик асосида, ёрдамчиларни ва жамоатчиликни жалб қилиб қабул қилиши мумкин. Бошқарувга оид ҳар қандай қарор самарали бўлсагина, у мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Шундай қилиб: Қарор қабул қилиш – бу ташкилот раҳбарининг ташкилот олдидаги мақсадига эришиш учун ўз ваколати ва омилкорлиги доирасида қарздорнинг мавжуд вариантларидан энг мақбулини танлаш жараёни. Бозор иқтисодиёти шароитида раҳбар қабул қиладиган қарорнинг аҳамияти ортиб боради. Иқтисодчиларнинг фикрича цех (бўлим)нинг бошлиғи қабул қиладиган битта қарор шу цех (бўлим)нинг беш-олти ойлик ишига таъсир қилар экан. Қабул қилинадиган қарорнинг оқиллиги бир неча омилларга боғлиқ. Улардан асосийлари қуйидагилардир: қарор қабул қилиш жараёнида ахборотнинг тўлалиги ва сифати; қарор қабул қилувчи раҳбарнинг шахсий сифати; қарор қабул қилишда ташкилий масалаларнинг оқилона ечилиш даражаси (масалан, қарор қабул қилишда мутахассисларни жалб этиш, қарор қабул қилиш тизимининг такомиллик даражаси, қарорни ижрочиларга етказиш, назорат қилиш ва бажарилиш даражаси ва ҳоказо). Тўғри қарорни тўғри танлашда муайян тамойилларга таяниш ва қарорга бўлган талабларни ҳисобга олиш, қабул қилинадиган мақсадни хўжалик мақсадига мувофиқлаштириш, меҳнат жамоаси манфаатларининг жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш, меҳнат ва моддий ресурслардан тежамли фойдаланиш, техникавий, иқгисодий ва социал ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олиш зарур. Маълумки, қарор қабул қилиш зарурияти мавжуд амалдаги ҳолатнинг муаммони 2 ҳал этиш учун талаб этиладиган ҳолатга мос тушмаслиги натижасида юзага келади. Қарор қабул қилишда раҳбарнинг ваколати ва жавобгарлиги муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, хар бир раҳбар қабул қиладиган қарорнинг доираси ҳар хил бўлади. Масалан, уста (мастер) асосан тезкор тусдаги кундалик масалаларга доир, цех бошлиғи худди шу тезкор масалалар юзасидан цех ва иш участкаларининг ишини мувофиқлаштиришга, ўзаро мослаштиришга доир қарорлар қабул қилади. Директор (раис) асосан истиқболдаги стратегик масалалар бўйича қарор қабул қилади. Турли раҳбарлар қарор қабул қилишга турлича ёндошадилар. Масалан, улардан баъзилари қарорни мустақил қабул қилади, унинг натижасини талаб этилгандагина юқори турган раҳбарларга маълум қилади, бошқалари юқори турган раҳбар билан келишмай туриб ҳеч қандай қарор қабул қилмайди. Учинчи турдаги раҳбарлар мустақил қарор қабул қилишдан чўчийди, ўз раҳбари кўрсатмасини кутиб ўтираверади. Ҳар қандай даражадаги раҳбар ўз ҳуқуқ ва бурчларини, масъулият ва жавобгарлигини, ўз вақтида қабул қилинмаган ёки кечиктириб қабул қилинган қарор учун жавобгар бўлишини аниқ тасаввур қилиши керак. Қайд қилинганларни умумлаштириб таъкидлаш мумкинки, бошқарув қарорлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак (11.1-жадвал). Раҳбар зиммасига юкланган вазифалар юзасидан бир марта ва узил-кесил қарор қабул қилишга эришмоғи лозим. Ҳар қандай майда-чуйда нарсалар юзасидан юқори турган раҳбарларга мурожаат қилавериш, биринчидан, уларни ишдан чалғица, иккинчидан, бу раҳбарнинг билим доираси торлигидан, ўз соҳасини яхши билмаслигидан, ўз вазифасини уддалай олмаётганлигидан далолат беради. Ҳар қандай раҳбар ҳам, қолаверса оддий ходим ҳам ўз зиммасига юклатилган вазифаларни тезкорлик билан ҳал қилишни ўзининг бурчи эканлигини яхши билиши керак. Кўндаланг турган масалалар юзасидан бир марта ва узил-кесил қарор қабул қилишга эришмоқ керак. Бошқарувнинг ҳар бир бўғини ўз ишини бажариши керак, юқори органларга ҳадеб мурожаат қилинаверса, улар йирик муаммолар билан шуғулланишга етарли вақт топа олмай қолишлари мумкин. Қуйи органлар ўз ҳуқуқлари доирасидаги масалаларни тезкор ҳал қилишлари мумкин. Бошқарув жараёнида турли масалалар юзасидан турли даражада хилма-хил моҳиятга ва мазмунга эга бўлган минглаб қарорлар қабул қилинади. Уларни қуйидаги белгилар бўйича гуруҳларга бўлиш мумкин (11.2-жадвал). Бошқарув қарорлари қуйидага унсурлардан ташкил топади (11.1-расм): Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling