11-мавзу. Бошқарув қарорлари ва функциялари режа


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana27.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1657095
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
11-Мавзу

Назорат функцияси раҳбарнинг энг мухим вазифасидир. Раҳбар қабул 
қилинадиган қарорларнинг ташаббускори бўлганлиги сабабли, у шу қарорларнинг 
бажарилиши устидан назоратни ташкил қилишнинг ҳам ташаббускори бўлиши керак. 
Қарорларнинг ижро этилишини назорат қилмайдиган раҳбар ўзи ишлаётган ишлаб 
чиқаришга эмас, балки бошқа корхоналарга ҳам зарар етказиши, яъни уларнинг ишида 
кечикишлар, узилишлар пайдо бўлишига сабабчи бўлиши мумкин. 
Ўз қарорининг ижросини текширмаган раҳбар, интизомсиз, ижрочиларни нотўғри 
тарбиялаган раҳбар ҳисобланади. 
Яхши йўлга қўйилган назорат ишончли қайтма (жавоб) алоқадир. Бундай алоқа 
бўлмаса, бошқариш тизими нормал ишлай олмайди, бошқариш қарорларининг амалга 
оширилишига зарур бўлган ҳолларда тузатишлар киритиб бўлмайди. 
Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш хулосалар чиқаришни ҳам ўз ичига 
олади. Бундан мақсад қарорнинг ҳақиқий натижаси ва самарасини аниқлаш, шунингдек, 
қарор қабул қилиш воситаларидан фойдаланиш тажрибасини умумлаштиришдир. 
Ҳар қандай менежмент функцияси бошқарув ходимларининг ўзига хос 
фаолиятининг туридир, меҳнатнинг касбий тақсимоти, бошқарув соҳасидаги 
ихтисосланиш натижасидир. Ушбу фаолиятни ўзига хослиги шундаки, ҳар бир функция 
берилган мақсадни бажарилишига йўналтирилган. Шунинг учун у ўзининг мавжуд 
ролини ўйнайди ва бошқарув ходимларининг умумий фаолиятини таркибий қисми 
ҳисобланади. 
Функция лотинча “function” сўзидан келиб чиққан бўлиб, бажо келтириш, 
бажариш, амалга ошириш маъносини билдиради. Хорижий сўзлар луғатида функция 
фаолият даражаси, мажбурият, мақсад ва рол деб ифодаланади. Менежмент функциялари 
бошқа-рувчи ва бошқарилувчи тизимларни бир бутун қилиб боғлаб, аниқ мажбуриятлар 
билан тавсифлайди.
Менежмент функцияларига тадқиқотчилар ўзларини назарий қарашлари асосида 
ёндашганлар. Масалан Ф.Тейлорнинг фикрича, ҳар бир хизматчи энг юқори лавозимдан 
энг қуйи лавозимгача имкони борича оз сонли вазифани бажариши керак. Баъзи 
мутахассислар ўз қарашларида менежмент функцияларининг асосий таянчини мазмуний 
томонга эмас, балки ахборотли томонга йўналтирганлар. Менежмент функцияси деганда
улар энг аввал ахборотга ишлов берилишидаги ташкилий фаолият, яъни шундай зарур 
меҳнат фаолияти турига бевосита ахборотни ишлаб чиқаришни бошқарувнинг манфаати 
учун ҳаракати ва ишлатилиши билан боғлиқлиги, шу жумладан, зарур қарорлар ишлаб 
чиқилиши тушунилади. Айрим муаллифлар менежмент функциясини менежмент 
субъектларини ҳаракат операцияси деса, бошқаси ижтимоий жамият бирлашмаси 
фаолиятининг бир қисмини тартибга солиниши дейди, учинчиси эса объектив зарур, 
барқарор такрорланувчи ҳаракат деган хулосага келишган. 
Йирик мутафаккирлардан бири А.Фаёл бошқарувчининг корхонада бажариладиган 
барча функцияларини қуйидаги олтита гуруҳга бўлган: 
техник (ишлаб чиқариш, ясаш, қайта ишлаш). 


12 
тижорат (сотиб олиш, сотиш, алмаштириш). 
молиявий (капитал топиш, уни бошқариш). 
ҳимоялаш (мулкни ва шахсни ҳимоялаш). 
ҳисоб-китоб (мувозанат, сарфлар, статистика). 
маъмурий (иш олиб бориш, ташкил қилиш, фармон чиқариш ва назорат). 
А.Фаёл бошқаришнинг умумий функцияларини туркумлашда ягона муаллиф 
ҳисобланади. А.Фаёлнинг фикрича маъмурий функция корхона раҳбари зиммасидаги энг 
катта ўринни эгалловчи мажбуриятдир.У раҳбарнинг предмети сифатида қуйидагиларни 
билдирган: 
-олдиндан кўра билиш (келажакни ўрганиш ва ҳаракат яратиш); 
-ташкил қилиш (корхонанинг моддий-техника базасини яратиш); 
-фармон бериш (корхона ходимларини ҳаракатга келтириш); 
-тартибга келтириш (барча жараёнларни, ҳаракат ва интилишларни бирлаштириш); 
-назорат қилиш (қонун-қоидаларга, чиқарилган фармонларга риоя қилинишини 
кузатиш); 
Менежментнинг функцияларини туркумлаш муаммосига билдирилган фикр-
мулоҳазалар таҳлили қуйидаги асосий хулосаларни чиқаришга имкон яратади: 
-менежер томонидан мақбул қарорлар ишлаб чиқилади; 
-корхона тараққиётини таъминлайдиган буйруқлар чиқарилади ва бажарувчиларга 
етказилади; 
-меҳнат самарали ташкил қилинади ва тартибга солиб борилади; 
-қабул қилинган қарорлар бажарилиши назорат қилинади. 
Менежмент жараёни, энг аввало, унинг олий мақсадини аниқлашдан ва шу билан 
бирга, уни амалга оширишни зарурий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишдан бошланади. 
Маълумки, режалаштириш бошқаришнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. 
Режалаштириш, энг аввало, келажакни белгилаш, унинг самарадорлигини оширишнинг 
истиқболли йўналишларини танлашдир. Қарорларнинг энг мақбул вариантларини ишлаб 
чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлашдан иборатдир. Ҳозирги вақтда режалаш-
тиришнинг муҳим йўналиши келажакни башорат қилишдир. Келажакни башорат қилиш 
иқтисодий математик усуллар ёрдамида математик моделлаштириш орқали амалга 
оширилади. 
Менежментнинг ташкил этиш функцияси қўйилган мақсадларга мувофиқ ишлаб 
чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базасини яратиш, бошқарув аппаратининг 
мақсадга мувофиқ ташкилий таркибини аниқлаш, зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб 
чиқиш ва жорий этиш, янги стандартлар, бошқарув бўлинмалари тўғрисидаги қоидалар, 
вазифавий йўриқномалар тайёрлаш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ташкил этиш функ-
сияси корхонада бўлимлар фаолиятининг таркибий-ташкилий боғланишига белгиланган 
режаларни маълум тартиб асосида бажарилишини таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, 
корхонада барча жараёнларни бирлигини таъминлаб, ягона мақсадга бирлаштиради. 
Менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси белгиланган дастурни ёки 
мақсадга мувофиқ ёки режани амалга ошишини, ишлаб чиқариш жараёнларининг бир 
меъёрда боришини таъминлайди ва ўрнатилган меъёрдан оғишини бартараф этади. Бу 
корхонада зарурий тартиблилик ва барқарорлик ҳолатини ўрнатади. Ишлаб чиқаришни 
тараққий этиши билан бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасидаги алоқалар 
доимо ҳам бир меъёрда давом этмайди. Бўлимларнинг вазифавий мажбуриятларини тўлиқ 
бажа-рилмаслиги натижасида ўзаро алоқаларда узилишларни, жараёнларда оғишларни 
вужудга келтиради. Бу масалалар мувофиқлаштириш функцияси орқали ечилади. 
Мувофиқлаштириш функцияси бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида катта аҳамиятга эга. 
Унга ишлаб чиқариш кўлами ошган, мураккаблашиб бораётган иқтисодий алоқалар 
вужудга келган сари катта талаб қўйилмоқда. Менежментнинг мувофиқлаштириш 


13 
функцияси орқали корхонанинг динамикасини, бошқарув тизимини турли қисм ва 
бўлинмалари билан алоқасини бир текислиги таъминланади. 
Менежментнинг назорат қилиш функцияси вазифаси амалда белгиланган топши-
риқларнинг бажарилишини, ишлаб чиқаришнинг бир меъёрда давом этишини кузатиш, 
узилиш ҳолатларни, ўрнатилган талаблардан оғиш сабабларини аниқлаш, бартараф этиш, 
уларни олдиндан билиш ва огоҳлантириш, ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини 
таъминлашдир. Ўзининг моҳиятига кўра назорат функцияси универсал ҳисобланади, 
чунки, корхона функциясининг барча бўғинлари ва бўлинмаларига (технологик 
жараёнларнинг назорати, техник ҳужжатлар ҳолатини назорат қилиш, маҳсулот сифатини 
назорат қилиш ва ҳоказо) кириб боради ва менежментни бошқа функциялари билан яқин 
боғланган бўлади. Шундай қилиб, менежментнинг назорат функцияси корҳона 
фаолиятининг ҳақиқий ҳолатини ўрнатилган талаблардан оғишидан доимо хабардор 
бўлиб туриш имконини беради. 
Хулоса қилиб айтганда, менежментнинг функциялари бир-бири билан узвий 
боғланган бўлиб, корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, 
самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 
Бошқариш фаолиятининг турларига кўра, функциялар турлича бўлади: 
*Менежментнинг иқтисодий фyнкциялaри: 
 маблағларнинг доиравий айланишини амалга ошириш
 маҳсулот ишлаб чиқариш ва хuзматлар кўрсатиш; 
маркетинг хuзматини уюштириш; 
 фойда олишни таьминлаш ва ҳ.к. 
*Менежментнинг ижтимоий функциялари: 
 мeҳнaт шароитини яхшuлаш; 
ходuмларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини, социал маданий-маънавий 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling