11-мавзу. Диннинг асосий манбалари Режа


Download 106.1 Kb.
bet17/21
Sana19.06.2023
Hajmi106.1 Kb.
#1600506
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
7SWFNU8zoBtzwgT9IBxwdVGVSjr-SD7N

Иегово шоҳидлари
«Иегово шоҳидлари» йўналишига Чарльз Тейз Рассел (1852-1916) томонидан асос солинган. Йўналишнинг диний таълимоти унинг етти томлик «Муқаддас Ёзувни ўрганиш» китобига асосланади.
Ч.Рассел вафотидан кейин ташкилотга раҳбарлик қилган Иосиф (Джозеф) Франклин Рузерфорд иеговочиликка «армагеддон» (яъни, гўёки, охирзамонда Исо бошчилигидаги иеговочилар ва Шайтон бошчилигидаги жинлар қўшини ўртасида бўлиб ўтадиган жанг) тушунчасини киритди ва ҳар йили иеговочиларнинг халқаро конференцияларини ўтказишни, 50 га яқин китоб муаллифи сифатида тарғибот ишларида радио ва граммпластинкалардан фойдаланишни йўлга қўйди.
«Иегово шоҳидлари» Учлик ҳақидаги ақидани рад этадилар, лекин бошқа йўналишлар каби унинг барча кўринишларини изоҳлашади. Улар Худонинг ўз шахсий исми бор, бу исм «Иегово»дир ва у барча нарсаларнинг асоси ва яратувчиси, деб ҳисоблайдилар.
Иеговочилар Исо Худонинг Ўғли бўлганига ишонишсада, унинг Худо бўлганини инкор қиладилар. Уларнинг таълимотига кўра, Исо Иегово томонидан яратилган ягона инсондир, қолган барча инсонлар Масиҳ орқали яратилган. Муқаддас Руҳ – Худонинг кўринмас кучи бўлиб, у дунё яратилишида қатнашган.
Иегово бутун инсоният тарихида 144 минг кишини танлаб олган, улар ўлгандан сўнг тўғридан-тўғри тирилади ва осмон подшоҳлигига ўтиб кетадилар. Ҳозирги кунда ўша танланган 144 минг киши, яъни «кичик пода»дан (имони мустаҳкам ва дин йўлида кўп хизмат қилган) 9 мингтаси тирик, деб эътиқод қилинади. Қолган имонлилар, яъни Иегово шоҳидларига қўшилган «қўйлар»га (оддий диндорлар) ер юзида абадий жаннатда яшашлари ваъда қилинади.
«Иегово шоҳидлари» фақатгина Исо Масиҳ ўлимини эслаш кечалари билан боғлиқ байрамни нишонлайдилар. Шу куни жамоа аъзолари қариндош ва танишларини уйларига таклиф қиладилар. Дастурхонда Исонинг тана ва қонининг ифодаси деб билинадиган хамиртуришсиз нон ва қизил, қуруқ вино бўлиши шарт.
«Иегово шоҳидлари» диний ташкилоти қатъий марказлашган характерга эга. «Иегово шоҳидлари»нинг диний-маъмурий маркази - Бошқарув корпорацияси ҳисобланади. У 15 кишидан иборат бўлиб, Бруклинда (АҚШ, Нью-Йорк) жойлашган. Бошқарув корпорациясининг 90 дан ортиқ филиаллари дунёнинг турли мамлакатларида тарғибот ишларини олиб боради. Христианликнинг турли конфессиялари иеговочиларнинг христианлик билан ҳеч қандай умумийлиги йўқ, деган фикрда якдилдир.
Ўрта Осиёда «Иегово шоҳидлари» диний ташкилотининг биринчи жамиятлари 1950-йилларда пайдо бўлган ва норасмий равишда фаолият кўрсатиб келган. Бугунги кунда республикамизда «Иегово шоҳидлари»нинг 1 та ташкилоти расман рўйхатга олинган.


Download 106.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling