11-мавзу. Диннинг асосий манбалари Режа


Download 106.1 Kb.
bet14/21
Sana19.06.2023
Hajmi106.1 Kb.
#1600506
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
7SWFNU8zoBtzwgT9IBxwdVGVSjr-SD7N

Новоапостоль черкови
«Новоапостол черкови» XIX асрнинг ўрталарида Англияда вужудга келган протестантлик йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда «Новоапостол черкови» дунёнинг 180 та давлатида 50 га яқин жамоа, 9 миллионга яқин аъзоларига эга.
«Новоапостол черкови» диний таълимотида 7 сирли маросимнинг учтаси эътироф этилади:
- сув билан чўқинтириш (ёшнинг фарқи йўқ);
- причащение - нон ва вино билан тотиниш;
- Муқаддас Руҳ билан (запечатление) инсоннинг ички оламини бутунлай янгилаш.
Черков таълимотига кўра, Худо руҳонийларнинг дуо ва фотиҳалари сабабли бандаларига ўзининг меҳру мурувватини ато қилади.
Марҳумлар руҳига бағишлаб бир йилда уч маротаба (март, июль ва ноябрь ойларининг биринчи якшанба кунларида) ўтказиладиган диний маросимлар ҳам «Новоапостол черкови»нинг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади. Бу маросимларда марҳумларнинг қариндошлари ва руҳонийлар иштирок этиб, Худодан уларнинг бу дунёда қилган гуноҳларини авф этишини сўраб, ибодат қиладилар.
Черковни биринчи апостол ва апостоллар бошқарадилар. Ўз навбатида улар христианликдаги машҳур 12 апостолнинг ўринбосарлари ҳисобланадилар («Новоапостол черкови» номи шундан келиб чиққан). Биринчи апостол, диний қоидаларга асосан, Худонинг ердаги вакили ҳисобланади. Черков ходимлари ўз вазифаларини бепул ва ўзларининг асосий касбларидан ташқари бажарадилар
Ҳар бир жамоа 150-170 кишилик катта оила каби ташкил этилади. Пасторлар камида икки ойда бир маротаба ҳар бир уйни зиёрат қиладилар. Асосий эътибор болалар ва ўсмирлар тарбиясига, ногирон ва камбағалларга ёрдам қилишга қаратилади.
«Новоапостол черкови» Ўзбекистондаги фаолиятини 1992 йилдан бошлаган.
2012 йилнинг 1 августига қадар республикамизда «Новоапостол черкови»нинг 4 та диний ташкилот рўйхатга олинган.
Арман григориан (апостоллик) черкови
Арман апостоллик черкови энг қадимги христиан черковларидан бири ҳисобланади. Авлиё Григорий Просветитель (Арман-григориан номи шундан келиб чиққан) ҳаракатлари билан 301-йилда Арманистонда христианлик давлат дини деб эълон қилинади.
V асрнинг ўрталаригача Арман - григориан черкови христиан черковининг бир тармоғи ҳисобланган. Лекин, Византиядан мустақил бўлишга ҳаракат қилган ҳамда 451 йилда бўлиб ўтган Жаҳон соборининг (монофизитларга қарши қарорига норозилик билдирган Арман апостол черкови амалда ҳам Шарқий, ҳам Ғарбий черковлардан ажралишга муваффақ бўлди.
Арман апостоллик черковининг диний таълимоти православлик таълимотига ўта яқин. Фақат арман апостоллик черковида православликдан фарқли равишда Исонинг жисмида худолик ва инсонлик хислати алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмай, улар ўзаро қўшилиб кетган, деб ҳисобланади. Черков таълимотида христианликнинг барча сирли маросимлар тан олинади. Шу билан бирга, арман-григориан черковида бошқа христиан йўналишларида учрамайдиган «матах» деб номланадиган қурбонлик келтириш маросими мавжуд. Бу маросим катта байрамлар муносабати билан амалга оширилиб, буқа, қўй ёки парранда сўйилиб, унинг гўшти махсус дуо билан илоҳийлаштирилган тузли сувда пиширилади. Пишган гўштнинг ҳаммаси шу куннинг ўзида яқин кишиларга тарқатилиши лозим.
Ушбу черков вакиллари Исо туғилган куни (Рождество, 6 январь), Исонинг хатна қилиниши (14 январь) каби байрам ва маросимларни нишонлайдилар.
Самарқанд шаҳридаги Арман-григориан черкови 1903 йилдан фаолият кўрсата бошлаган.
2012 йилнинг 1 августига қадар 2 та диний ташкилот рўйхатга олинган.

Download 106.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling