11-мавзу. Диннинг асосий манбалари Режа


Пятидесятниклар ёки Тўлиқ инжил христианлари


Download 106.1 Kb.
bet12/21
Sana19.06.2023
Hajmi106.1 Kb.
#1600506
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
7SWFNU8zoBtzwgT9IBxwdVGVSjr-SD7N

Пятидесятниклар ёки Тўлиқ инжил христианлари
«Пятидесятниклар» ёки «Тўлиқ инжил христианлари» протестантликдаги энг йирик йўналишлардан бири ҳисобланади.
Ҳозирда пятидесятникларнинг сони дунё бўйича тахминан 120 миллионни ташкил этади.
Пятидесятниклик тарихи расман 1901 йилнинг 1 январига бориб тақалади. Айнан шу куни АҚШнинг Канзас штати Топеке шаҳрида Ч.Пархем исмли руҳоний бошқараётган «Библия» мактабининг талабалардан бири Агнесса Озман «учинчи раҳмат»га эришиб (яъни, Муқаддас Руҳ билан чўқинтирилиб), хитой тилида гапира бошлайди. Унинг кетидан «Худо билан нотаниш тилда гаплашиш» «эпидемия»си бутун мактабни қамраб олади. Шундан сўнг, Ч.Пархем ўз ўқувчилари билан жанубий штатларда пятидесятникликни тарғиб қила бошлаган.
Худо билан нотаниш тилда гаплашишни бошидан ўтказган кўпчилик кейинчалик ўзларининг пятидесятниклик черковларига асос солдилар. Бундай черковлар Скандинавия, Англия, Ҳиндистон, Чили, Германия каби давлатларда ҳам пайдо бўлди.
Пятидесятниклик диний ҳаётда «Муқаддас Руҳ инъомлари» деган тушунчага таянади. Таълимотга кўра, бу инъомлар фақатгина Муқаддас Руҳ билан чўқинтириш орқали Исо Масиҳнинг асл издошларига, унга хизмат қилиш воситаси сифатида берилади. Муқаддас Руҳ билан чўқинтирилганликнинг ташқи белгиси деб пятидесятниклар глоссалия, яъни «Худо билан нотаниш тилда гаплашиш»ни тушунадилар.
Уларнинг бир-биридан асосий фарқи Худонинг раҳматлари сони ва сув билан чўқинтиришнинг услубларидадир. Хусусан, баъзи пятидесятниклар 3 та раҳматга - динга киргизиш, нурлантириш яъни, христиан таълимоти билан чуқурроқ таништириш ва Муқаддас Руҳ билан чўқинтиришга ишонишса, айримлари фақат 2 та раҳмат - динга киргизиш ва Муқаддас Руҳ билан чўқинтиришни тан оладилар. Шунинг учун ҳам, уларни «Икки раҳмат черковлари» деб аташади.
Пятидесятникликнинг диний таълимот манбаи «Библия»дир. Унга кўра, Муқаддас Руҳ доимо черковда намоён бўлиб туради. Пятидесятникликда Исонинг иккинчи марта қайтиши, охирзамон ва мингйиллик ҳукмронлиги ўрнатилишининг яқинлиги тарғиб қилинади. Шунингдек, Худонинг «Ўлдирма» деган буйруғига амал қилиниши сабабли уруш ва ҳарбий хизмат қатъиян рад этилади.
«Тўлиқ инжил христианлари»нинг юртимиздаги илк жамоалари ўтган асрнинг 20-йилларида пайдо бўлгани қайд этилган.
2012 йилнинг 1 августига қадар республикамизда «Тўлиқ инжил христианлари»нинг 1 та маркази, 1 та семинарияси, 19 та черкови рўйхатга олинган.

Download 106.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling