11-мавзу. Диннинг асосий манбалари Режа


Еттинчи кун адвентистлари


Download 106.1 Kb.
bet11/21
Sana19.06.2023
Hajmi106.1 Kb.
#1600506
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
7SWFNU8zoBtzwgT9IBxwdVGVSjr-SD7N

Еттинчи кун адвентистлари
Адвентистлик (лотинча - келиш, воқе бўлиш) протестантликдаги йўналишларидан бўлиб, унга XIX асрнинг биринчи ярмида АҚШда Уильям Миллер (1772-1849) асос солган.
«Библия»ни ўрганиб, «охирзамон»нинг яқинлашаётгани ҳамда Исо Масиҳнинг минг йиллик ҳукмронлик даври бошланиши ҳақидаги фикрга келган У.Миллер 1831 йилда Исонинг 1843 йилда қайтиши ҳақида катта ваъз қилди. Бу ваъз ҳатто Европада ҳам акс-садо берди. 1843 йил кириб келганида эса У.Миллер ўз хулосасини бироз ўзгартириб Исонинг қайтиш муддатини 1844 йилга кўчирди. Масиҳ тушиши керак бўлган ой ва кунни, ҳатто жойини - Нью-Йорк штатидаги тоғни ҳам аниқ кўрсатди. Белгиланган кунда Миллер издошлари оқ кийимларга ўраниб «қиёмат тоғи»да жойлашдилар. Узоқ кутишдан сўнг «пайғамбар» издошларининг сони камая бошлади, лекин кўплар унга содиқ қолдилар. Исонинг 1843 йили келмаганининг сабаби эса ўша йили Исо ерга эмас, балки «осмондаги покланиш жойи»(чистилище) ни тозалаш учун келган, деб талқин қилинди.
1845 йилда У.Миллер ва унинг издошлари баптистлар сафидан четлаштирилганларидан сўнг ўзларининг «адвентистлар» деб аталган ташкилотини туздилар.
«Еттинчи кун адвентистлари» адвентистлик замирида пайдо бўлган энг йирик йўналиш ҳисобланади. 1844 йилда АҚШда юзага келган ушбу йўналишнинг асосчиси Элена Уайт (1827-1915) ҳисобланади.
«Еттинчи кун адвентистлари» йўналиши тарафдорларининг сони тахминан 16 миллион кишини ташкил этади. Унинг 206 давлатда 46 мингдан ортиқ черков (жамоа)лари бор. Умумжаҳон Еттинчи кун адвентистлари черковининг Маркази - Бош Конференцияси АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган.
«Еттинчи кун адвентистлари» таълимотига кўра, Худо ўз иродасини халққа етказиш учун гўёки, Эллен Уайтни танлаган ва унга 2000 га яқин «кўринишлар» (видение) бўлган. Унинг бу «кўринишлар» асосида ёзган китоб ва хатлари «Библия» билан бир қаторда «Еттинчи кун адвентистлари» диний таълимотининг асосий манбаи ҳисобланади.
Исо Масиҳнинг яқин орада қайтишига ишониш «Еттинчи кун адвентистлари»нинг асосий ақидаси ҳисобланади.
Еттинчи кун адвентистлигида:
- «Библия» буйруқларига бўйсуниш қатъий талаб қилинади;
- бошқа христианлардан фарқли равишда, якшанба куни эмас, ҳафтанинг еттинчи куни деб шанба улуғланади. Шунинг учун ҳам, уларни «Еттинчи кун адвентистлари» деб атайдилар. Шанба куни ишлаш, ҳатто овқат тайёрлаш ҳам мумкин эмас. Бутун кун ибодатга бағишланади. Улар Исонинг тирилиши ва «охирзамонни» кутиб яшайдилар.
Айни пайтда, Еттинчи кун адвентистлигида;
- руҳнинг абадийлиги, жаннат ва дўзах тушунчалари инкор қилинади;
- чўқинтириш бутун танани сувга ботириш орқали ўтказилади;
- «нопок ҳайвонлар» гўшти, хусусан, чўчқа гўштини ейиш, кофе, чой, вино ичиш, тамаки чекиш тақиқланади;
- турли хил кўнгил очар тадбирлар, бадиий китоб ўқиш эса қораланади.
Ўрта Осиёда дастлабки адвентистлар XIX асрнинг бошларида пайдо бўлган. Уларнинг пайдо бўлиши Россия адвентистлари фаолияти билан боғлиқ. 1910 йилда Тошкентда илк адвентистлар жамоаси тузилади.
2012 йилнинг 1 августига қадар республикамизда 9 та «Еттинчи кун адвентистлари» диний ташкилоти рўйхатга олинган.

Download 106.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling